"Ўзбекконцерт" давлат муассасасида бугун, 3-апрель куни "Зувола" асил қўшиқлар танловини матбуот анжумани бўлиб ўтиб, танлов 20-май соат 20:20гача узайтирилгани хақида эълон қилинди.
Танлов хақида уни бадиий кенгашдан фарқли телевидение орқали намойиш этилиб, халқ хал қилиш фикрини "Сато" гурухи созанда ва хонандаси Тоир Қўзиев таклиф билдирди.
Блогер Жасур Хамроев эса бу танловга пиар етишмаётганлиги ва M&TVA пиари жудаям аъло даражада бўлганини таъкидлади.
Бадиий кенгаш аъзолари қўшиқлар фақат соф миллий эмас, аксинча замонавий ва турли йўналишда бўлиб бироқ профессионал тарзда ёндошилиши, сўзи ва мусиқалари ёқимли хамда танлов номига монанд соф зуволаси пишиқ бўлмоғи кераклигини маълум қилишди.
Хонанда Азим Муллахонов қўшиқ қандайин бўлмасин, анъанавий ижро бўлмаса хам хориж хонандаларига ижрода тақлид бўлмаслиги кераклиги, барибир хонандани ўзбек экани охангида ва балки бироз ишлатилган нолада хам билиниб туришлиги мухим эканини билдирди, зеро хонандамиз қайси хориж сахнасида бўлмасин у ўзбеклиги билиниши афзал эканига доир фикр айтди.
Энг асосийси ёшлар Президент олдида куйлашдек турткини ўзида хис қилишлари кераклиги айтилди.
Хуллас, биттада чиқиб "ёрвораман"ни ўзида хис этган ёш истеъдодлар! Вақт ва имкон келди! Сизни кеча балки хечким танимасди, эртага эса кимсан Президент олдида куйлашдек шарафга эга бўлишда сизда ИМКОНни каттаси мавжуд! Фақат иқтидор, ижро, мусиқа ва матн зўр бўлса бўлди!
ШУГИНА ХОЛОС!
Расмий хабар:
2017 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев ҳузурида Маданият вазирлиги ва Бадиий академия раҳбарларининг ҳисоботларини муҳокама қилиш якунлари бўйича имзоланган 19580-сон баёнининг 24-бандига оид вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек, шоир, бастакор ҳамда хонандаларнинг ижодий ҳамкорлигини йўлга қўйиш орқали яратилган янги ва энг яхши асарлар муаллифларини моддий рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан жорий йилнинг 25 январь куни “Зувола” асил қўшиқлар миллий танлови эълон қилинган эди.
Танлов учун Тошкент шаҳри ва вилоятларда ижод қилиб келаётган жуда кўплаб хонандалар, ижодкорлар турли жанр ва йўналишда кўплаб янги қўшиқлар йўллашган ва улар орасидан танловда қатнашишга арзийдиганлари саралаб олинди. Жумладан, 2018 йилнинг 27 январидан 15 февралига қадар танловда иштирок этиш учун кўрсатилган манзилга 2500 га яқин қўшиқлар тақдим этилди.
Танлов Низомида белгилаб қўйилган 20та энг яхши қўшиқ номинациясига 4тагина кўшиқ, 30та яхши қўшиқлар номинациясига 15та қўшиқ сараланиб олинди. Шу сабабли танловнинг муддати узайтирилди. Жорий йилнинг 20 май куни 20:20гача давом этади.
Танловда иштирок этиш учун телеграм каналидаги +99899 823-20-20 рақамига мурожаатингизни юборишингиз мумкин.
Сурат Нодира Тўраевадан
Видео Сарвар Қамбаровдан.
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |