02:01 ЎзбекКАССАфильм тақдим этади: Йиғла ёки кул! | |
Кино оламидаги фильмларга назар соладиган бўлсак, режиссерларимизни фикрлаш фантазияси фақат ё йиғлатиб, ё фақат кулдириб пул топишдан иборатдек. Йиғлаяпти, демак таъсир қилди? Йўқ, йиғлатганингиз асли қайси аудитория вакили? Қайси аудиторияни ривожлантиришимизда гап. Натижани хам натижадан фарқи борда. Ахир бу ТЎҒРИ НАТИЖА ЭМАСКУ! Тўғри, йиғлатиш натижасини амалладингиз, лекин нима учун? Натижасичи? Унда фильмни фантастик денг. Абстракт фантастика билан чатиштирилган нави денг. Билмадим, балки Нобель мукофоти берилар бундай янгиликка. Аслида бизнинг шоу-бизнес ва кино олами махсулотларини АКСАРИЯТИ Нобель мукофотига номзод. Фақат катта бир фарқ бор, НИМАГА? Ўткир юмор ёки ақлли хазил деган тушунча бор, ўз тубида шундай бир маъно ётадики, кула туриб ўйланиб қоласан. У нарсага бошқача кўз билан қарай бошлайсан. МАНА ШУНИ эплаган ижодкорда МАХОРАТ мавжудлиги исботланади. Агарда у юмор натижасида одамларга таъсири хам бўлса, бу унинг ГЕНИЙлигидан далолат...Узрку...гений тугул... махоратни кашф қиляпмизми ўзи? Йиғлатиш... Бир фильмдаги ёш қизалоқнинг оқибатни тушуниши ва катта инсонлардек фикрлаши аслида бизни йиғлатиши эмас, истерик кулдириши керак. У қизалоққа бўлган ёш болакайнинг фашистдек хатти харакатларию умуман ўсиб-улғаяётган ўзбек Чикатилоси дейиш мумкин. Вахоланки ўша Чикатило хам жуда оғир ва босиқ...хуллас роса писмиқ бўлган аслида у ярамас. Мавзуга қайтамиз. Халқни йиғлатамиз... Осон буям, тўғри тушунаман, кимда қандай...халиги..”моральный орг...”. ...хм нима десам экан...мазза қилиш дейлик, ким кулиб кайф қилади ким додлаб. Бу хам бир патологияде. Йиғлашни назарда тутяпман. Азобланишдан завқланиш бу энди жа бир халиги...рухий садомазо...хуллас. Биласизми, бирон нарсани ўйлашдан аввал бизнесменлар қандай фоизда фойда кўришини ўйлайди. Бу нормал холат. Ижодкорларимиз бизнесмендек. Фақат "Кассани кўтаради”ми-си мухим. "Мана бу актер ёки актрисани юзи билан , бачкана кулдириш, ёки хинд эмоциялари билан бойитилган мутлақ нореал ходисалар билан тўлдирсак, бўлди” натижа-касса кўтарди.... Халқ ижоддан таъсирланмаяпти! Ахир асосийси натижаку! Бирон нарса бошлашдан аввал уни молиявий натижаси эмас, ижодкор номингизга хам мос тарафидаги фоизиниям тўғри қўяйлик. Титрда "Бизнесмен фалончиев” фильми деб ёзмайсизларку, режиссер ва сценарийнавис номиниям ОҚЛАШ керакмасмикан? Хар бир инсон хаётда ўз мақсадини, олдига АНИҚ қўйиб, аниқ ва равон интилиши мухим. Худди ўзига касб билган номни хам аниқлигини сезиб тушунган холда. Ўзимдан келиб чиқсам, шу сатрларни битар эканман...умуман шу сайтдаги мақолалар, тахлил ва танқидларимни ёзишдан аввал, аниқ ва равон ўз олдимдаги мақсадни хис қиламан. Нима беради? Таъсири ва натижаси хақида. Мана шу саволни бериб ўқиган одам тушунар, бошқаси шунчаки ё танқид қивуради, ё кўролмади, ё нимага шу қизга ё шу актерга ёпишвогансан? Хуллас ё ўша Дарвинни назариясига гумон билан қараш учун туртки бўладиган изохлардан қулоқларим остига маърашни эшитаман. Ўзимни ижодкорман деб кўксимга уриб бонг урмайман, лекин харакат қиляпман. Аниқ, равон, теран назар билан мақсад ва натижа устида тушуниб ишлаяпман. Шу тушунчалардан келиб чиққан холда, ижод оламига назар солар эканман, қўйидаги мавзудаги мақола мохиятига хам саволларим кўп. Нима беряпмиз халқга? Қайси фильмдаги, қайси лавха ёки учар сўзлар халқда кенг тарқалди? Мана оддий тахлил, бирон қўшиқ хит бўлса хаммаёқда сўзларидан фойдаланилади. Қайси фильмни қайси сўзлари хит бўлди? Халиям ўша "Ана сюрпризу мана сюрприз, ана кир ювадиғон мошинаю, мана телебизор!”, "Бу сиз? Сиз ўша...”, "Хайдалиш куйини чалинг” ва хоказо... Келажак қайси давр билан яшайди? Яна ўша гапим: Бир вақтлар орол хам денгиз бўлган экан... Тушунган тушунди. Тушунмаганга... қум борми Ижодистонда?! | |
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 13290 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 22 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |