Бош сахифа » 2013 » Март » 26 » Ўзбекистон уддалади! Ғалаба муборак! + ВИДЕО
00:47
Ўзбекистон уддалади! Ғалаба муборак! + ВИДЕО

    Узоқ ва катта қизиқиш билан кутилган Бразилияда 2014 йили бўлиши кутилаётган Жахон чемпионати саралаш бахслари доирасидаги Миллий терма жамоамизнинг  Ливан жамоасига қарши учрашуви  бугун  "Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтди.  Ўйин соат 18:00 да бошланди..

    Стадионда туриб,  жамоамизни  қўллаб  қувватлаш  истагида  бўлганларнинг  сони  кўплигини чипталарнинг охирги дақиқага қадар талаш бўлганидан хам билиш қийин эмас.

     Ушбу ёдда қоларли футбол учрашувини томоша қилган мухлисларнинг ўйин хақидаги фикрлари жуда ижобий. Ўйинни кузатган бир мухлис, "Ўйиннинг биринчи бўлими бирмунча суст бўлганига қарамай, ўйинниг  иккинчи ярмида жамоамизнинг жуда чиройли ва махоратли ўйинларини гувохи бўлдим.  Улар ғалабага хақиқатдан хам лойиқ ўйин намойиш этишди” деб фикрини билдирди.

    Ўзбекистон жамоасига ғалабани олиб келган ягона гол сохиби , жамоанинг энг иқтидорли футболчиларидан бири Сервер Джепаров бўлди. У ўйиннинг тахминан 64 дақиқасида Ливан дарвозасига тўп киритиб, жамоамизга мухим бўлган ғалабани олиб келди.  

    Ўйин ўз якунига етганидан сўнг, миллий жамоамиз футболчиларини  Ўзбекистон футбол федерацияси рахбари Мираброр Усмонов ва Гулнора Каримова  кутилган ва хаққоний эришилган ғалаба билан табриклашди.


Эслатиб ўтиш жоиз, Гулнора твиттерда махсус викторина ўтказиб ғолибларга, шунингдек хайрия ишларидаги фаоллардан жами 100 кишига ушбу матчга чипталар тарқатганди. Улар орасида санъат вакиллари хам бор эди. 


   Ушбу мақолани тайёрлашда, интернет сахифаларини анчагина кузатганим боис, бир қанча қўшимча ва қизиқ бўлган маълумотларни хам келтириб ўтмоқчиман)


   Ўзбекистон терма жамоаси хозирда 11 очко билан ўз гурухида пешқадам бўлиб олди. Ушбу гурухнинг кейинги ўринларини Жанубий Корея (10), Эрон (7), Қатар (7) ва Ливан (4)  жамоалари  эгаллашган. Бразилияда 2014 йили бўлиб ўтадиган Жахон чемпионатига қадар жамоамизни яна икки мухим ўйин кутмоқда. (13 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси ва  Жанубий Корея жамоалари ўртасидаги учрашув, ўйин Жанубий Кореяда бўлиб ўтиши кўзда тутилган,  18 июнь куни эса Миллий жамоамизни Қатар жамоаси билан учрашув кутмоқда. Ўйин Ўзбекистонда бўлиб ўтади.  

   Балки бу яхши хабар бўлиши мумкин, аниқ  билмадимку, лекин жамоамизнинг Жахон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши учун ушбу учрашувлардан бирида қўлга киритилган ғалабаси хам етарли бўлармуш)))  Шундай бўлсада, Ўзбекистон терма жамоасига келаси барча ўйинларида фақат ва фақат ғалабани тилаб қоламиз!

 

                          Ўзбекистон  ─  Ливан      :    1  ─   0 

 

                        Ура! Ғалаба муборак, Ўзбекистон!  

 

 Видеони ютубда кўрмоқ


Майтуб тасиксда томоша

 

                                                                                            Шахло Қодирова тайёрлади.


Бўлим: Sport | Кўрилган: 10277 | Чоп этди: writer

Нравится
Барча изохлар: 27
1 :)Jassy   (27-Мар-2013 00:52) [Материал]
da oni molodci

2 siroj   (27-Мар-2013 00:54) [Материал]
uraaaaaa ))))

3 josus   (27-Мар-2013 00:55) [Материал]
yana bitta g'alaba xudo xolasaa biza Braziliyaadamizaaa vachaaaaach )))

4 Uzbechka   (27-Мар-2013 01:19) [Материал]
Molodsi....

5 MARAT_89   (27-Мар-2013 01:22) [Материал]
man u/n bugungi uyinni eng zur uyinchisi NESTROV

6 sarvar   (27-Мар-2013 01:37) [Материал]
Чимкентдан биз хам галаба учун кайгурдик, Иншооло Бразилия бизни кутмокда...

7 Bek8111   (27-Мар-2013 02:58) [Материал]
ха буларкану уйнаса. мана бу бошка гап. яшасин азаматлар.

8 lovefrombek   (27-Мар-2013 03:20) [Материал]
vawwwe xursandman!!! Korolmaganim alam qildi xolos!!!!

9 Abbosbek   (27-Мар-2013 03:58) [Материал]
Urraaaaa Galabaa mubooraaaaaaaak

10 Anv@rbek   (27-Мар-2013 04:47) [Материал]
G'alaba muborak bo'lsin

11 Zuhriddin   (27-Мар-2013 07:24) [Материал]
Bu xali boshlanishi, ishonama kelasi o`yinlarda xam g`alaba qozonishimizga... (y) Olg`a O`zbekiston..!!!

12 Ziyokor   (27-Мар-2013 07:41) [Материал]
Har yili oxirida yutqazib qo'yishadi

13 nusrat8182   (27-Мар-2013 09:03) [Материал]
nasib qilsa Brazilyaga birga boramiz,dermidi yahuu

14 Nur_Horazm   (27-Мар-2013 10:09) [Материал]
Agar kelajakda katta odam bo'lib ketsam Mirjalol Qosimovga oltindan haykal qo'ydiraman..!

15 Samina   (27-Мар-2013 11:55) [Материал]
smile

16 nodirello   (27-Мар-2013 12:10) [Материал]
hudo hohlasa niyat qildim agar Uzbekiston Brazilyaga chiqsa obezatelno boraman balet qilgani

17 Frenk-kent   (27-Мар-2013 12:18) [Материал]
biggrin Galaba muborak sportsimenlar.
Hamisha oldinda bayrogimizzz yuksalib tursin omadd Superr
 FIRDAVSS uglim albatta sportchi buladiii  biggrin biggrin :D

18 rayhona   (27-Мар-2013 12:37) [Материал]
SUPPPPPPPPPEEEEEEEEER O'ZBEKISTON  O'ZBEKISTON G'ALABA MUBORAK URRRRAAAAAAAAA !!!!!

19 nodira   (27-Мар-2013 14:11) [Материал]
urrrrrrrrrrrrrraaaaaaaaaaaa galaba yahoo

20 Расулбек Султанов   (27-Мар-2013 14:14) [Материал]
serverga omad g'alaba muborak!

21 RaVsHaNBeK   (27-Мар-2013 14:37) [Материал]
clap

22 keen   (28-Мар-2013 00:35) [Материал]
Кулгили гол бупти )) Галаба билан табриклиман! Стадионга вапше гап йо!

23 VENENA_89   (29-Мар-2013 08:33) [Материал]
Omad yor bölsn terma jamoamizga! G'alaba muborak! hands

24 Manguberdi   (30-Мар-2013 23:58) [Материал]
AJOYIB   OYIN BOLDI

25 jahongir   (03-Апр-2013 12:01) [Материал]
Maladdes olga Ozbekiston Brazilyaga karab.

26 Orzubek   (06-Май-2013 02:49) [Материал]
биз муддатидан аввал чикамиз худо хохласа!! 13.06.2013 Ж КОРЕЯ-УЗБЕКИСТОН 1-2

27 muzaffar_abdullayev   (20-Июн-2015 15:14) [Материал]
hamma zör gapla yozgan ekan)

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!