Қочқинлар урушдан қочиб тинчлик сари интилган сари, дунё уларга эшигини ёпмоқда.
Бири девор қурса, бошқаси шундоқ хам қуролдан қочганларга қурол билан пешвоз чиқиб хайдамоқда... Одамзотдан вахшийси йўқ а аслида...
Шу суратни кўрган сарим халигача юрагим зириллайди.
Сув четига ўлиги чиққан болакайдан таъсирланиб хаммаси айюханнос солдию фақат бу яна сўзларда, шунчаки эмоцияларни кўрсатиш шоуси билан якунланди. Ундай болакайлар кунига қанчаси нобуд бўляпти? Фақат уларни сурати шундай кўрсатилмаяпти холос.
Одамзотни рахмини келтириш учунам бу даврда шоу керакдек. Албатта у ўлик қандайдир бир фишкаси билан кўриниб таъсирлантириши керакдек.
Инсонни қонга булғаниб ётиши, оғриқдан қичқириб ёрдам сўраши ва ёки оддий шу ерда ётган ўликлар хам рахм шафқат хиссини қондирмаётгандек...тавба.
Лаънати "Шарли Эбдо" бу суратни хам устидан кулди... О, Европа...
Парижга сайр қилгани бориш орзуим эди, очиғи мана шу редакция сабаб у ерга қадам босмайман деб онт ичдим. Нафратланаман шу провокатор редакцияни хануз борлигига йўл қўйган ва қўллаб-қувватлаган у мамлакатдан хам.
Бирон мамлакатга талофат етса хўжакўрсинга ёрдам юборганлари нима бўлдию, ёрдам сўраб келганларни хайдалиши нима бўлди энди буёғи?
Қўлидаги боласига қарамай бир қочқинни оёғи билан чалиб йиқитган журналистчи? Бошқа қизалоқни эса бир тепиб йиқитди..нега экан денг? Эффектли кадр учун экан! Венгриялик журналистни ахволи. Яна фарзандлариям бормиш... Журналист сохаси майлию, қандай қилиб инсонман, аёлман дея бош кўтариб юрибди у жамиятда? Шуям аёлми? О, Европа...
Бир жойи оғриб туққанмикан болани? Сочидан бураб уриб, оёқларини майдалаб ташлардим бору у қанжиқни!
Ха, келларинг қабул қилдим деганларичи? Итга емиш отгандек одамларга овқатни отяпти...
Мана сизга О, Европа дейилгани.
Уруш даврида Ўзбекистон вагонлаб одамларни қабул қилганди... биронта бола кўчада ёки мехрибонлик уйида қолмаган. Хаммаси талаш бўлиб ўзбек оилаларида катта бўлиб вояга етишганди.
Ибрат ол дунё!-дегинг келади.
Тв томоша қилар эканман кундан кунга жаннатда яшаётганимизни росмана хис қиляпман. Шукрдан хам юқори бўлган хиссиётни тасвирлаб бера олмайман. Одамларимиз хам мехрибон ва оқибатли.
Майли, хамма ерда ўз камчилиги бор ва бизда хам нобакор шахслар йўқ эмасу, аммо шукрки бизни одамларни энг кўпи яхшилар!
Яхшилардан иборат ўзбегим...
|