Бош сахифа » 2012 » Сентябрь » 18 » Болаликнинг беғубор олами
08:48
Болаликнинг беғубор олами

Б О Л А Л И К Н И Н Г   Б Е Ғ У Б О Р   О Л А М И

  у   ҳ а л о к а т  т у з о ғ и г а  т у ш и б  қ о л м а с л и г и  к е р а к !

  

Маълумки, ўзбек халқи азалдан ўзининг болажонлиги, оилапарварлиги билан ажралиб туради. Албатта, фарзандга меҳр қўйиш, уларнинг қорнини тўқ, устини бут қилиш ўз йўли билан, лекин болаларимизни ёшлик чоғидан бошлаб миллий тарбия, ахлоқ-одоб, юксак маънавият асосида вояга етказиш биз учун доимо долзарб аҳамият касб этиб келган. Бу масалага эътибор бермаслик нафақат айрим ота-оналар, балки бутун жамият учун жуда қимматга тушишини ҳам кўпгина ҳаётий мисолларда кўриш мумкин[1].


[1] Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Ўзбекистон, 2008. 56-б.

 

Дарҳақиқат, дунёда ўзбекдай болажон халқ кам топилади. Ўзи емай фарзандига тутган, зурриёди камолини асосий бахти деб билган ҳам – ўзбек. Чақалоқ туғилиши билан яхши ниятда унга атаб ниҳол экади. "Тўйларини кўрсам”, деган орзу-ҳавасга интилиб яшайди. Дилбанди бармоғига тикан киришидан ўзининг жони минг тилим бўлишини афзал кўради.

Ҳар бир ота-она фарзанди учун барча моддий имкониятларни қўлидан келганча муҳайё қилади. Моддий қўлайликлар яратиш катта сарф-харажатлар эвазига бўлса-да, бир мунча осон иш. Қолаверса, бу ҳақда катталарнинг муайян тушунчалари ҳам изчил шалкланган. Боланинг ҳар томонлама соғлом маънавий муҳитда тарбия топиши учун зарурий шарт-шароитлар яратиб бериш анчагина машаққатли меҳнат, ҳафсала, билим, тажриба каби жуда кўп омилларни талаб қилади. Шунингдек, бу мунтазам фаолиятни тақозо этади.

Ҳали дунёқараши шаклланмаган фарзанд янги экилган ниҳолга ўхшайди. Шамол уни истаган тарафига эгиши мумкин. Оқил боғбон ёш новданинг нотўғри букилиб қолиши ёки синиб кетишидан ҳамиша эҳтиётлаб туради. Мурғак фарзандлар олдида катталарнинг масъулияти ҳам шундай.

Болаликда ҳар биримиз бир-биридан қизиқ ва таъсирли эртаклар ўқиб катта бўлганмиз. Уларнинг таъсири ҳаётда бизни соф кўнгил, раҳимдил, меҳнатсевар, уддабурон, ватанпарвар бўлиб тарбияланишимизга замин яратди. Эртак қаҳрамонлари ҳамманинг ҳавасини келтирадиган, мард ва жасур, адолатпарвар, ҳамиша барчага яхшилик қиладиган тимсоллар бўлишган. Бундай эртакларни ўқиган болалар бир зумда ўша қаҳрамонга ўхшашни орзу қилишлари табиий.

Болага яхши хислатларни сўз билан сингдириш жуда катта самара беради. Шунинг учун туғилганиданоқ унга алла айтилади. Турли эртаклар, ибратли ривоятлар ҳикоя қилиб берилади. Бир оз улғайгач, унинг ўзи эртак ва масаллар ўқишга киришади. Қадимдан эртаклардаги тимсол ва қаҳрамонлар воситасида бола катта ҳаётга тайёрлаб борилган. Бу ўринда эртаклар бола учун катта ҳаётнинг таъсирли, ранг-баранг алоҳида лавҳалари сифатида етказилган. Кўп эртак ўқиган ёки эшитган болаларнинг дунёқараши, эстетик олами гўзал суратда шаклланиб бориши исботланган.

Боланинг ёзилмаган оппоқ қоғоз каби идрокида эртаклар салмоқли ўрин эгаллаши шубҳасиз. Бола эртакдан тез ва жиддий таъсирланади. Эртакдаги яхшиликларни севадиган, ёмонликлардан қўрқадиган ҳолга келади.  Муаммо шундаки, яхши ва ёмонни бола онги ҳали мустақил равишда аниқ ажратиб олишга қийналади. Шунда уларга катталарнинг ёрдами жуда зарур.      

Демак, болага маънавий озуқа берадиган воситани ҳар томонлама тарозига солиб, чуқур ва пухта ўйлаб, осон ва енгил тарзда тақдим этиш лозим. Акс ҳолда, нотўғри таъсирнинг бола онгидаги салбий оқибати жиддий муаммоларни юзага келтириши ҳеч гап эмас.

Мустақиллик йилларида жаҳон халқларининг кўплаб эртаклари ўзбек тилига таржима қилиниб, давлат ва хусусий нашриётлар томонидан чоп этилиб, болаларга етказилди. Бу эртаклар орқали фарзандларимизга турли халқларнинг тарихи, орзу-умидлари, миллий қаҳрамонлари, урф-одат ва қадриятлари ҳамда турмуш тарзи таништирилди. Шу билан маълум маънода ўзбек болалар адабиёти бойитилди. Бундай қувонарли ютуқлардан кўз юммаган ҳолда, болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи айрим ҳолатлар хусусида ўйлаб кўришга тўғри келади.   

"Сеҳргар қуш” номли арман халқ эртаклари Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан 2007 йилда 5000 нусхада чоп этилган. 60 х 90 1/8 бичимдаги ушбу китобга 232 саҳифада жами 49 та эртак киритилган. Арман халқининг тарихи, миллий хусусиятлари ва маънавий қадриятлари ҳақидаги мазкур эртаклар 1– 4 синф ёшидаги болаларга мўлжалланган.

Ушбу эртаклар тўпламини нашрга тайёрлашда        болалар китоблари учун белгиланган меъёрлар ва СанПиНнинг гигиеник талаблари инобатга олинмаган. Матн фони ва коришокда берилган қора тасвирлар, колонтитул тепасида берилган суратлар ўқувчининг матн мазмунини илғашига ҳалақит беради. Безак учун ишлатилган расмлар ўз вазифасини бажара олмаган. Техник муҳаррир томонидан эътиборга олиниши лозим бўлган саҳифалаш қоидасига риоя этилмагани оқибатида сатрларининг ортиқча узунлиги ўқиш давомида боланинг тез чарчашига сабаб бўлади. 

Эртакларнинг мазмуни билан танишар экансиз, буларнинг мурғак болакайларга тақдим этилаётганидан ҳайратга тушасиз. Аввало, эртакларнинг сарлавҳаларига эътибор берайлик: "Келинига ошиқ бўлган шоҳ”, "Хотиннинг макри”, "Эркакшода аёл”, "Аҳмоқ кампир ҳақида эртак”, "Шум кампир”, "Саводсиз поп”...

"Келинига ошиқ бўлган шоҳ” эртагини таҳлил қилишдан олдин ушбу эртакнинг қаҳрамонлари Халил Султон ва Шодиябегим воқеасини эслайлик. Шаҳзода Халил Султон отасининг ҳарамига келтирилган канизакка (шоҳ уни кўрмаган бўлса ҳам) уйлангани учун унинг номи тарихда қора бўлиб қолди.

Эртак сарлавҳасидан маълумки, шоҳ кенжа ўғлининг гўзал хотинига ошиқ бўлиб қолади ва ўғлини ўлдириш пайига тушади. Ўғлини йўқ қилиш учун нариги дунёга – ўлган хотининг ёнига бориб келишга мажбур қилади...

Шу ўринда бир савол туғилади: мазкур эртак болага нимани ўргатади? Нафақат бизнинг менталитетимизга, бутун инсониятга зид бўлган ўз ўғлини ўлдириш, келинига уйланиш, нариги дунёга бориб келиш кабилардан болалар қандай озуқа олади? Бундай эртакни таржима қилиб, кўп маблағ эвазига нашрдан чиқариб, болаларга тақдим этишдан мақсад нима?

Бизнинг халқимизда аёлнинг иболи, ҳаёли, латофатли бўлиши улуғланади. Лекин мазкур китобдан ўрин олган "Эркакшода аёл” эртагини ўқиб анча таажжубланасиз. Эртак воқеаларини ўқир экансиз, нафақат таржимоннинг, балки китобни нашрга тайёрлаган, унга масъуллик ва муҳаррирлик қилган кишиларнинг фаросатига ҳам беихтиёр қойил қоласиз. Шу эртакдан келтирилган қуйидаги сатрларни бир ўқиб кўринг:

"Шундан кейин шоҳ қизини кампирнинг қизига бериб етти кеча-кундуз тўй қилибди”...

Ҳайратдан ёқа ушламай иложимиз йўқ. Бир жинслилар ўртасидаги никоҳ бутун дунёда ахлоқсизлик деб баҳоланаётган бир пайтда бизнинг фарзандларимиз мана шундай эртакларни ўқиб вояга етишини қандай тушуниш мумкин? Бундай иллатлар бола онгига "шундай қилиш мумкин экан-да” деган жирканч тасаввурлар уруғини экиб қўймаслигига ким кафолат бера олади?

"Бир эчки ҳақида” сарлавҳали эртакнинг мазмуни янада ажабланарлироқ. Эртакда бир эчкидан бошқа ҳеч вақоси йўқ деҳқон оиласи қандай қилиб бойигани ҳақида ҳикоя қилинади. "(Эчкини) Шундай сотгинки, ҳам пулинг бўлсин, ҳам эчкинг қайтиб келсин”, деб буюради хотини деҳқонга. Деҳқон эчкини сотиш баҳонасида одамларни алдаб, ошпазнинг ошини, нонвойнинг нонини, холвафурушнинг холвасини еб, қорнини тўйдиради. Кеч тушгач, бир аёлнинг уйига бориб, тунаш учун жой сўрайди. Аёл, аввалига, рози бўлмайди, лекин деҳқон бўш келмай, унинг молхонасига жойлашиб олади. Ажабки, деҳқон чув тушириб кетган ошпаз, нонвой ва холвафуруш тунда кўнгилхушлик қилиш учун бу аёлнинг уйига бирин-кетин кириб келишади. Улар аёл ҳузурида бир паст "меҳмон” бўлиб, эшик тақиллагач, молхонага яширинишади. Деҳқон эса айбларини фош қилмаслик бадалига уларнинг биридан ўн, иккинчисидан йигирма, учинчисидан йигирма беш тилла, хотиннинг сирини ошкор этмаслик эвазига унинг эридан ўн тилла ундиради. Шундай қилиб, деҳқон фирибгарлик билан орттирган пулига оиласи билан фаровон яшаб, мурод-мақсадига етади.

Ёш авлод бундай эртакни ўқигандан кейин  алдамчилик, фирибгарлик, бузуқчилик, ҳаром ризқ топиш кабилар инсонни ва бутун инсониятни ҳалокатга етакловчи энг разил иллатлар эканини уларга тушунтира оламизми?

Бола онги ўқиган, эшитган ва кўрганлари асосида шаклланиб боради. Унинг онгида акс этган кичик бир салбий нуқта йиллар ўтиб, ўзига, оиласига ва жамиятга офат келтирувчи катта муаммога айланмаслигига кафолат борми?

"Сув алвастиси” эртагида шогирдликка тушиб, ҳунар ўрганганлар уста бўлиб қолгач, бошларидан жудо бўлишлари ҳақида ҳикоя қилинади. Бундай эртакни ўқиган болаларда илм олиш ва ҳунар ўрганишга рағбат йўқолиши аниқ. Чунки ҳеч ким, ҳатто, мурғак болакайлар ҳам ўз бошидан айрилишни истамайди.

"Уч ака-ука” эртагида эса ўғирлик қилиб қорин тўйдирувчи кимсалар қаҳрамон қилиб келтирилади. Китобдан ўрин олган бошқа эртакларда ҳам қонхўрлик, ("Булоқнинг келини” эртаги, 155-бет), заҳарлаб ўлдириш ("Балиқчининг ўғли”, 9-бет) каби болаларга салбий таъсир қилувчи иллатлар ҳақида ёзилганига гувоҳ бўламиз.

Шу ўринда бошқа бир эртак китобига мурожаат қилсак. Норвегиялик адиба Синкен Хорр қаламига мансуб "Сеҳрли бор” ҳажвий эртаги 2011 йил Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида 3000 нусхада чоп этилган. Ушбу китобдан ўрин олган "Софус ўйланмоқчи” эртагида шундай сатрларни ўқиймиз:

"Малика ўрнидан сакраб турди ва:

       Менинг қайлиғим бўлишни истайсанми? – деди дабдурустдан.

 Ҳа, албатта! – деди Софус ва Қирол билан Қироличанинг кўз олдида малика билан ўпишишди”.   

Буни беҳаёликнинг ошкора тарғибидан бошқа яна қандай тушуниш мумкинлигини билолмадик. Эртакни ўзбек болаларига тақдим этаётганлар бундай эртакдан нима мақсадни кўзлаганлари ҳам номаълум.

Ҳар бир сахифаси рангли расмлар билан безатилган "Чақмоқтош” (муаллифи – Ҳанс Кристиан Андерсен, "Давр нашриёти”, Тошкент, 2012 йил) эртагининг бош қаҳрамони ёш бир аскар қотиллик орқасидан бой-бадавлат бўлиб, мурод-мақсадига етади. Буни ўқиган болакай ҳар қандай ёвузлик билан бўлса-да ўз мақсадига етишишга ҳаракат қилиш керак экан, деган хаёлга бориб қолмасмикан? Ахир, унинг онги ҳали тўлиқ шаклланиб улгурмаган-ку!

Китоб расталарига териб қўйилган ранг-баранг эртак китобларни сотиб олаётганда ота-оналар уларнинг мазмуни билан тўла таниш бўлмасликлари мумкин. Болалар эса, асосан, китобларнинг турли безагу расмларига ошуфта бўлишади. Эртакларнинг мақсад-мазмуни, савияси, миллийлигимиз, урф-одат, анъана ва қадриятларимизга мослиги, тарбиявий аҳамиятга қанчалик эгалиги масаласида уларни танлаб олиб, таржима ва таҳрир қилган, кўп минг нусхада нашр эттираётган мутасадди кишиларни масъул деб биламиз. Юқоридаги мисоллар оммавий масъулиятсизлик оқибатида жажжи фарзандларимизнинг беғубор оламига инсоният учун қабиҳ саналган ҳар хил зарарли ғоялар тақдим этилаётгани маълум бўлмоқда.

Ушбу ҳодиса бугунги кунда шундоқ ҳам компьютер, виртуал ўйинлар, интернет тўрига илиниб, китоб ўқишга қизиқмай қўйган ўқувчини яна бир бор китобдан ҳафсаласини пир қилмасмикан? 

Ёшлар – миллатнинг келажаги. Бугун эртак ўқиётган митти болакайлар эртага мамлакатнинг илғор ёшлари сафидан ўрин олади. Уларнинг мусаффо онгини турли зарарлардан муносиб ҳимоя қилишга ҳар биримиз масъул эканимизни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.                

          Маънавият таргибот маркази

Шайхонтохур тумани булими рахбари

 Саидова Хумора



Муаллиф Хумора Саидова  тарафидан менга юборилган бу мақолани ўқиб шокка тушдим...
Шу йили Ўзбекнаводаги йиғилишда, хонандаларни тахаллусларини тахлил қилишганида, қаердан бундай қўпол таржималар деб хайратланганимда, ана китоб қилиб чиқарилди ўзимизда дейишганди. Мана ўшанда айтган гапим тасдиғи... Болакайлар эртаклари бу ахволдаю, яна таржималарни айтасизми? Китоб чиқариш хам осон бўлиб қолибди...
Мақолага суратни танлар эканман, "Бувижон ўқиб беринг" эмас, бундай китоблар бўладиган бўлса, "бувижон ундан кўра "опыт"ингиз билан бўлишақолинг" дейиладиган давр келдимикан?

Sayyod.

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 14091 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 35
1 Asalina   (18-Сен-2012 09:10) [Материал]
Nu da bu maqolani gazetaladayam chiqariw kere

2 stuff   (18-Сен-2012 09:17) [Материал]
yozgan odamga kottakon rahmat. Ushbu maqolani muallifi shu kitobni bosib chiqargan odamlarga murojaat qildilarmi? Shunisi manga qiziq! Manimcha ushbu kitob tekshiruvdan yoki o'zini kasbini biladigan odamlarni qo'lidan o'tmagan. Agar, muallif shu kitobni chiqargan tashkilotga xat yozsa, manimcha savobli ish bo'lardi.

Mana bu gapiz mani hayron qoldirdi: "Бизнинг халқимизда аёлнинг иболи, ҳаёли, латофатли бўлиши улуғланади." Iltimos, shunga yana gap qo'shing, "lekin amal qilinmaydi".

3 Bek8111   (18-Сен-2012 09:17) [Материал]
Ха Сардор ака. Нимасини айтасиз. Хар бир сохани назорат килишга тугри келиб колди. Буерда чет элликларни айблаш эмас. Айбни узимиздан кидиришимиз керак. Агар хар бир ота она буни боласига олиб бермаса буларнинг бозори касодга учраб кайта чикармайди. Тегишли мутасадди ташкилотлар буларни назоратга олса хам яхши буларди. Президентимиз айтгандек Келалагимиз ёшлар кулида деб ёшларни нимага ундаяпмиз узи? Биз хам ёшлигимизда эртак эшитганмиз, укиганмиз. Бунака жойлари булмас эди. Кенжа ботирлар хам факат девлар ва аждахолар билан курашарди. Одамхурлик килмасди. Акалари укаларига ёмонлик килгани учун кечирим сураб келишарди агар адашмасам. Хуллас хеч бири трагедия билан тугамас эди. Унака ёмон йуллар билан пул топиш эмас, мехнати эвазига бой бадавлат булар эди. Ота оналарни эътиборли булишга чакиришимиз керак. Келажагимизни асраб авайлашимиз керак ахир!

4 Dark   (18-Сен-2012 09:31) [Материал]
insof bersin... qush uyda korganini qiladi deyiwadiku...

5 MARAT_89   (18-Сен-2012 09:33) [Материал]
Sardor aka tug'ri tanqid bulibdi.

6 Giyos   (18-Сен-2012 09:35) [Материал]
Ertaklar yaxsìlikka yetaklar(mikan) endi.

7 azizmaftuna   (18-Сен-2012 09:55) [Материал]
lollll... juda yaxshi maqola chiqibdi, matbuotda keng qamrovli qilib chop qilish kk, toki uqituvchiyu ota onalayam masuliyatli bulishsin..

8 rigonda   (18-Сен-2012 10:05) [Материал]
Maqolaga gap yo'q. Muammoga juda professional yondoshilgan. Shunaqa maqolalardan yana kutib qolamiz. Sayt ma'muriyatiga rahmat.

9 Shahnoza   (18-Сен-2012 10:30) [Материал]
Болаларимизни шундай саводсиз ва инсофсиз одамлар томонидан нашр килинган китобларни укишларига йул куймайлик. Сардор сизга рахмат шу мавзуни олиб чикканингиз учун

10 Dilshod_A   (18-Сен-2012 10:37) [Материал]
Shu ertaklarni nashrdan chiqargan mas'ul shaxslar xam bu ertaklarni farzandlari yoki nabiralariga o'qib berarmikan bu Bolalarni ongini zaxarlidiku shunaqa ertaklarni o'qib ulg'aygan bolardan kelajakda nima kutish mumkun

11 Miralisher   (18-Сен-2012 10:50) [Материал]
Birortasi bolajonlarni kelajagini o'ylamaydi ham, faqat cho'ntagim to'lssayu kayfu safo qilib yashasam deydi! Teshib chiqqurla! Hayronman bu ertaklani avval sal mundo tekshirishib keyin nashrdan chiqarmidimi, qayoqqa qarashvotti o'zi??!!!!!!!!

12 X-girl   (18-Сен-2012 10:57) [Материал]
Qoyilman-e, ertak kitoblarda shunday holatlar uchrasa. Taqrizchilar qayoqqa qarayaptikan, ular ko'zi faqat cho'ntagidagi shapkalarni hisoblashda...

13 ledy   (18-Сен-2012 11:12) [Материал]
Афсуски, мен хам бу эртакларни качонлардир укиганман. Бу бугунги эмас, анча эски эртаклар. Эртаклар худди "Куркинчли Тухрон"дан мазмунан озгина фарк килади холос.

14 Али Ал Мехр   (18-Сен-2012 11:20) [Материал]
Дахшат....
Болалигимизда кулимизга адашиб тушиб колган "Минг бир кеча" эртагини ўқиб чиққунча бировнинг кўзига тик қарай олмай юрганмиз. Кейинчалик "Минг бир кеча эртаклари" деб болалар учун сотувга чиққан китобларни кўриб энсам қотарди. Аввалига болалар учун мўлжалаб чиқарилган эртак китоблар қаторига асл нусхадан сараланмаган эртаклар қўшилиши хатто китоб олишга хам қўрқитиб қўйганди. Мақолани ўқиб эса, ростини айтсам, эртак китоб олиш ниятидан қайтиб қолдим. Болалигимизда қахрамонлик кўрсатган фильмларни томоша қилардик, Улардек қахрамонликлар қилишни орзу қилардик. Хозир эса кучли гангстер бўлишни кўпроқ орзу қилишади. Агар таржима асарлар холи шу десак, хатто ўзбек халқ эртакларини хам шу тахлит расво қилишаётганини гувохи бўлиб турибмиз.
Адабиётнинг бир синиқ ғиштини топиб олган китобфурушларга инсоф берсин. Ўтган ой китоб магазинига бехосдан кириб қолиб Ўткир Хошимовнинг "Икки эшик ораси"га кўзим тушиб қувонганимдан дўкондорга рахмат айтсам кулиб қўйди. Сотиб олдим. Қизалоғимга бирор бир рангли суратларга бой, чиройли китобчалар сотиб олай десам, афсуски бирорта хам яхшироғи, қисман бўлсада талабга жавоб берадиганини топмадим. Яхши хам сиз айтган китоблар дўконда йўқ экан. Акс холда мен хам ўқиб ўқимай сотиб олармидим... Аллох сақлабди....
Дархақиқат, болаларни химояга олиш зарур. Нашр этилаётган адабиётларни назоратга олиш зарурлек. Лекин.... Бу хам нашриётда ва адабиётда порахурликнинг ривожланишига ўз улушини қўшади.

15 Gullola   (18-Сен-2012 11:35) [Материал]
Ассалому алайкум! Тугриси ёкамни ушладим хайратдан, астафириллох, нашриёт рахбарларини кузи каёкда? Такризни ким берган бу китобга? Бу китобларни сотувдан олиб ташлаш керак. Маколани эса оммавий ахборот воситалари оркали нашр килинишини максадга мувофик деб биланман.

16 87-91   (18-Сен-2012 11:50) [Материал]
Umrimda bunday ertaklarni o'qimaganman, oldingilaridan ibrat olsa b'lardi

17 ledy   (18-Сен-2012 11:51) [Материал]
"Куркинчли Техрон"

18 QOQONUZ   (18-Сен-2012 12:58) [Материал]
MENHAM OQIGANMAN BUNAQA ERTAKLARNI YAOSHLIGIMDA BUVIJONIM OQIB BERGAN OSHA PAYTLAR BUNAQA ERTAKLARNI ESHITIB QORQIB KETGANMAN

19 SARVINOZ   (18-Сен-2012 13:36) [Материал]
chumadim WOX QIZINI KAMPIRNI QIZIGA BERIBDI ??? surprised surprised surprised bu qanaqasi ? bu girt axloqsizlikku. bu erte daje kottalagayam kottali qiladiku

20 Mirzo   (18-Сен-2012 14:58) [Материал]
Man sizni saytingizni muntazam kuzatib boraman lekin hech ham comment yozmagandim. Lekin ushbu maqolada kutarilgan mavzu yuzasidan sizga va Humora opaga katta rahmat etmoqchiman. Qizim ertak eshitishni juda yahshi kuradi. Boshida uzim bolaligimda eshitgan ertaklarni etib bera boshlagan edim. Lekin keyinchalik uzimizda chiqadigan ertaklarni uqib bera boshladim. Tugrisini etsam ertaklarni, u erda ishlatilayotgan suzlarni va kutarilgan mavzularni kurib shok holatga tushdim. Har uqiganimda, ertakdagi suzlarni uzgartirib uqib beraman. Bizdagi ertaklarni uqib huddi triller kurvotgandek bulaman. Bizda chiqayotgan ertak kitoblarni albatta nazoratga olish kerak.

21 KamronBeK   (18-Сен-2012 15:13) [Материал]
Bu maqola juda ham bir dolzarb mavzuni kutargan... UMUMAN OLGANDA bunaqa mavzudagi muammolar bizda bulishi kerak emas aslida... demak jamiyatimizni degradasiyaga olib keluvchi qandaydir bir guruh borda. Yana bir tarafi ham hisobga olish kerakki, bu kitoblarni bizdagi mas'ul organlarning ma'suliyatligining yuqligi, beparvoligi, yoki porahurligini yaqqol kursatib turibdi.

22 KamronBeK   (18-Сен-2012 15:16) [Материал]
Buz davrimizda ertaklar uqir edik... ushanda juda ham bir yahshilikka etaklaydigan ertaklar edi. Usha davrda juda kup ertak kitoblar nashr etilgan ushlarni qayta kurib boshqatdan nashr etish mumkinku.. yoki uzbek yozuvchilarga tendermi, grantlarmi berish kerak.

23 Sherzodbek   (18-Сен-2012 15:16) [Материал]
bundan bir necha yillar oldin maktabda oqiydigan vaxtlarim Buni nimasi uyat degan kitobga kozim tushganidi oshanda shok xolatiga tushgandim (kitob toliq pornagrafiya xaqida edi )

24 Arthur2010   (18-Сен-2012 15:28) [Материал]
Менимча янги арман халк эртакларини ёки янги таржима килинган гарб эртакларини чоп этиш керакмас. Аввалдан машхур жахон халк эртакларини кайтадан сифатлирок килиб чоп этишса максадга мувофий буларди. Чунки узи Интернет кафедан бушамайдиган болалар учун шулар хам етиб ортиб турганди. Янги таржимонларга келадигн булсак чет тилини билган хамма таржимон булиши шарт эмас. Бунинг учун адабиётдан хабардор булиши керак.

25 isashah   (18-Сен-2012 17:43) [Материал]
osha ertakni yozgan muallif, nashriyotta ishlayotganlarni hammasini maqsadlari pul ular uz vazifalarini nafslari tufayli unutishib bolgan menimcha ertakni ota ona uzi toqib aytgani ma'qul endi farzandlariga! men maktabda ukiyotgan paytimni esliman "ODOBNOMA" degan dars bolardi shu darsda bizga "PORNO"odoblari haqida gapirib bergandi(())) bu oddiy misol yani faqat ertak chikarayotganlar emas juda kop sohadagilar UKTUVCHALAR ham eplasam oyligimga etsam bopkogan!

26 Zetnet91   (18-Сен-2012 17:59) [Материал]
yahwi mavzu olib chiqilibti ota-onalar yanada etiborliroq bolwiga tegiwli ekan.Bu maqolani gazetalada katta harflar bilan yozib chop qiliw kere qayodagi artistlani rasmini quymasdan.

27 Dadaxon   (18-Сен-2012 20:11) [Материал]
Xa bunday ertaklarni chiqargan aqilli odamlarga tasanno. Pul topish kerak deb bolalar ongini zaxarlash shartmasidi.

28 MiSs_DiLfUzA   (18-Сен-2012 22:22) [Материал]
Бунака эртаклар укишни урнига илм урганса жуда котта савоб буладику!
Кимга керак каекдаги Эртаклар..!

29 ledy   (19-Сен-2012 01:54) [Материал]
30 MiSs_DiLfUzA (Кеча 21:22)
Бунака эртаклар укишни урнига илм урганса жуда котта савоб буладику!
Кимга керак каекдаги Эртаклар..!

Ваув, бунакада хамма Вундеркинд булиб кетадику smile smile smile smile эртаклар болани тасаввурини бойитади, ундаги хис-туйгуларни шакллантиради. Эртакларда асосан ёвузлик ва эзгулик акс этади. Бунда бола калби шаклланиб боради. Шунинг учун хам макола муаллифи эртаклардаги мазмунга жон куйдирмокдалар.

30 Dilrabo   (19-Сен-2012 10:18) [Материал]
Men ham ertak öqib katta bölganman.Hatto, hozir ham öqiyveraman.LEKIN,20 asr adabiyotidagi ertaklarni tanlab öqiyman!Multfilmlarni yoqtiraman,lekin ularning ahvoli ham,mualliflar keltirib ötishgani kabi... Tilga olingan kitoblardan besh battar bölsa borki,ammo kam emas! Inson xotirasi közlar orqali qabul qilganlarini asosan saqlab qoladi.Buni unutmaslik kerak!!! Artistlarniyam bulardan qoladigan joyi yøq. Ayrimlarining behayo yarimyalang'och jilpanglashiyu,shu holatiga mast bölganlarning og'zini töldirib köpirib maqtashi allaqachon xalqimizning asabiga tegib bölgan.Lekin,ular safi köpaysa köpayaptiki,aslo kamaymayapti.Hatto,ayrim katta yoshlilari ham qarilikda yörg'alikni boshlab yuborishgan.Ana öshalar özbeklikka(MUSULMONLIKKA) hammadan oldin da'vo qilishadi!Me'yordan oshgan har qanday holat yaxshilikka olib kelmaydi!!! Meni quvontirgan yagona holat shundaki,odamlarimiz unchalik befarq emas! Lekin,biz bu yerda yozib talab qilayapmizku-ya,ta'siri amalda jamiyatimizga qanchalik sezilarkan?! Bu holat "yuqoridagi" vakolatli(!) mutassaddi tashkilotlardagi ayrim "qorindor" amakiyu-xolalarga ham yuqsa yaxshi bölarmidi?! Kursisini qimirlatib qöyadigan vaqt kelmadimikan?! Faqat NAFS uchun közböyamachilik qilib qog'ozdamas,xalq kelajagi uchun ham amalda ham jon kuydirish kerak! Men aniq ayta olamanki,AYRIM poraxör qog'ozboz rahbar kimsalar iymonini sotishmaganda,davlatimiz bundan kamida ikki baravar yuqori darajada gullab-yashnagan bölardi!Shunisigayam shukur! Shuncha sodir bölayotgan buzgunchiliklar,mentalitetimizga zid holatlardan ana ösha vakolatli shaxslarning xabari yöq,desak adashamiz!...Bu kabi kitoblar faqat bolalar uchun emas,kattalar uchun ham son-sanoqsiz tirajlarda chiqib yotibdi.Gazetalar haqida aytmay qöya qolay.Bu yerdagi insonlarning köpchiligi gujuri qaynab yozayotgani aniq,deb öylayman!Yuqoridagi jirkanchli holatlar böyicha, NAFSga bog'lab izohlar yozishibdi.Bu mulohaza-mushohadalar juda tög'ri deb öylayman.Masalaning tub mohiyatida esa, musulmonlarga,yanada aniqroq aytsam davlatimizning ravnaqi va tinch-farofonligini körolmagan g'alamislarning kelajak avlodimizga nisbatan uyushtirayotgan fitnalarning yana bir jirkanch va xunuk körinishidek,nazarimda.Aynan,nafsiga qul bölgan "gadoy"larning mamlakatimizda borligi esa,afsuski haqiqat!Men öylagan shaxsiy fikr-mulohazalarim ana shunday.Sayyodga va Xumora Saidovaga haqiqatni röyi-rost ayta olganingiz uchun kattakon rahmat aytaman!Kelajakda hamkorlikdagi ijodiy lohiha,maqola va mulohaza-munosabatlaringizni kutib qolamiz.Jurnalistik surishtiruv ötkazsalaringiz vaziyat yaxshi tomonga ancha muncha mötadillawib qolarmidi?!

31 ziyosh   (19-Сен-2012 15:50) [Материал]
nima bo'lgan sa'nay axliga qattan pul chiqarkin deb yozishvuradimi?

32 Ibrohim   (20-Сен-2012 21:20) [Материал]
Ота -буваларинггиз уша эртакларни укиб котто булишган .Аммо одоб икромни йукотишмаган хозирга одамларда колмади-КУ БУ НАРСА!!Хуморани бу гаплари маколаси ноурин!!!Ота буваларимиз укиб илм олган нарсаларни йукотиб порнолардан оклок оламизми!!!Йук!!!

33 ledy   (21-Сен-2012 13:23) [Материал]
Иброхим гапингиз кисман тугри. Масалан узбек халк огзаки ижодида учрайдиган макол, топишмок, эртак, достонларда жинсий муносабатларнинг айрим турлари очик ифодаланган. ,Лекин мантик доирасида. Юкорида келтирилган мисоллардан мантик топиб булмайди. Мен хам истамайман бу эртакларни болаларимга укитишни.

34 sher.   (22-Сен-2012 16:45) [Материал]
hozirgi maktab bolalari qölidagi telefonlarda real ertaklar ham bor

35 LoliZ   (22-Сен-2012 23:47) [Материал]
bu maqolani o'qib o'ylanib qoldim... o'zim bo'laje onaman, agar ertak kitoblarda ham erotika, qotillik, firibgarlikni o'rgatishsa farzandlarimizni tarbiyalash yildan yilga qiyinlashadikuuuu sad

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!