Бугун, Россия НТВ канали "Сегодня" янгиликлар дастурида , Рамазон ойидаги Чечен Республикаси Президенти тарафидан ўтказилаётган хайрия ифторликлари хақида репортаж тайёрланиб, ифторларда асосий таом ўзбек оши ва шунингдек шўрва эканлиги хам айтилди.
Ўзбек таомларига талаб Чеченистонда шу қадар кучли эканки, ўзбеклар ишлайдиган ресторанда Чеченистон машхурларидан то, сиёсий арбоблар хам асосий хўрандалар турига кириши айтилди. Хусусан кунига 200 кишига таом тайёрлаётган ошпаз Талъат Маликовга алохида тўхталди.
Ушбу видеолавхада Чечен Республикаси Президенти Рамзан Қодиров ўзбек ошпази Талъат Маликов билан ош сирларига қизиққаётгани, ўзбек ошига нималар қўшиши хақида сўраётганини хам кўрсатишди.
Чеченистонни ўзбек миллий таоми лол қолдираётгани ва хаттоки Президентигача ўзига ром айлаётгани нафақат миллий таомларимизни даражаси балки, ўша ердаги ўзбекларимизни қўли ширинлигию, уларнинг маза санъатидан хам ифтихорлансак арзир.
Xaa Groznydagi Serdse chechni masjidida har yili ramazonda 1oy Prizident tarafidan iftorlik beriladi, shahsan ozim ham bolganman u joyda, Groznyda asosan Qirgizistoni Jalolobodidan borgan ozbeklar, deyarli hamma restoranlard ozbek oshpazlar bor, u yogda bizni juda hurmat qilishadi
BUNYO TAN OLADI UZBEK KIMLIGIN FAQAT PUBLIKA QIMIYDEE UZBEGIMAN
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.