Сайтимиз билан бир мухлис боғланди:
Такси хизматидан унчалик фойдаланмасдим, шундай бир холат юз берди-ки, тонгги 8ларда қариндошимни санаторияга жўнатишим керак бўлиб қолди.
09 маълумот марказидан такси рақамини олиб қўнғироқ қилдим. 120-08-08 рақамли бу
"Зеленоглазое такси” хизмати экан.
Рус аёли олиб, ўзбекча гапиришимни эшитиб, русча мурожаат қилишимни сўради.
Йўқ, русча билмайман, десам, "Тогда извините” дея телефон гўшагини қўйиб қўйди. Хайрон қолдим... Ўзбекистонда ўзбек тилида мурожаат қилсам телефон гўшагини қўйиб қўйишса...
Яна 09 маълумот марказига қўнғироқ қилиб, ўзбекча такси борми?- дедим. Мана сизга ўзбекчаси дея "Ўзбегим такси” 220-03-00 рақамини берди. Шу онда, нима учун бу таксига вохлироқ тел қилмаганимни ўйлаб қолдим. Сабаби, нақ Аэропортнинг олдида катта баннерда шу "Ўзбегим такси” рекламасига кўзим кўп тушарди.
Хуллас, "Ўзбегим такси”га қўнғироқ қилсам....яна рус. Русча билмайман десам...Ишонасизми, худди шу ахвол. "Ўзбегим такси” ЎЗБЕКЧА БИЛМАСА??!!
Таксидан эмас, ахолига хизмат кўрсатиш сохасига, нима учун шу Республиканинг асосий тилини билмайдиганлар хизмат кўрсатяптганига жахлим чиқди.
"Зеленоглазое такси” офисига шикоят билан қўнғироқ қилсам, бутун бошли офис ходимлари умуман ўзбекча билишмас экан. "Ўзбегим таксиси” офисида эса шикоятларга жавоб берадиган йигит хартигул ўзбекча билар экан. Лекин бўлар иш бўлган, ва хизмат кўрсатиш рақамлари бўйича тил билмайдиган инсон хизмат кўрсатиши ғалати.
21 октябрь 1989 йил Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган бўлса, орадан неччи йил ўтди?
Айни дамда, Ўзбекистонда умуман рус тилини билмайдиганлар борку. Шахсан ўзимни танишларим орасида қанчаси русчани умуман билмайди, нима учун улар Ўзбекистондаги хизмат кўрсатилаётган ташкилотга мурожаат қилишлари учун русчани ўрганишлари керак???
Sayyod:-Ахолига хизмат кўрсатадиган соха вакиллари, айниқса такси, тез ёрдам, милиция ва ўт ўчирувчилар телефон рақамларига жавоб берадиганлар камида 3 тилни билишлари керак деб хисоблайман, булар ўзбек, рус ва инглиз тиллари. Сабаби, юртимизда хориж мехмонлари бисёр ва улар бу рақамлар орқали мурожаат этиб қолишлари мумкин. Ўзбек тилини эса биринчи навбатда билишлари шарт бўлса керак!
"Ўзбегим таксиси” номини олган ташкилот ўзбек тилини билмаслиги эса, жудаям ажаблантирди.
Сапожник без сапога)))
Лекин тилимизни лотин ёзувига ўтгани мени жудаям қувонтиради. Чунки биз рақамли технологиялар/интернет асрида яшаяпмиз. Бунда эса лотин ёзуви жуда қулай. Лекин интернетдан биронта маълумот қидирганда, 1 та юқорида айтганимдек ноъқулайликка дуч келамиз, 'х'/'h' товуши бор сўз бўлса, 'h' ёзиб излайми ёки 'х' деган савол бизни ўйлантиради. Чунки бу товушни ким қандай айтса шундай ёзаверади. Баъзилар 1 сўзда 'х' ни юмшоқ айтса, бошқалар қаттиқ товуш билан талаффуз қилади ва шундай ёзади. Агар шуни ўрнига, лотинча алфавитимизда фақат 'h' қолса жуда яхши бўларди.
Кейин кириллчадаги юмшоқ 'х,' 'қ' 'ғ' 'ў' ларни кўп браузерлар/сайтлар кўсатмайди. Лотин ёзувида эса муаммосиз!)) h q g' o'
Яна айриш белгисини хам лотинчада осонгина ' белги билан ёзиш қўлай!))
Тўғри, хозир ўзбек лини лотин ёзувидаги керакли ахборотлар интернетда кам, лекин бу вақтинча! Уни биз/сиз тўлдирамиз!)
Айтганча, нимага ўзинг лотинча ёзмадинг деманг. ) Мен кириллчада ўқиганман. )) Лекин юқорида айтганимдек, лотин ёзуви тарафдориман!
Шу фикрларимга нима дейсизлар? Сардор ака, сизни фикрингиз хам менга қизиқ. Жавоб ёзинг шу изохимга.
Мавзуга ўтсам, такси уз чет элликларни лох қилиш учун ишлашади, мижоз телефонда ўзбекча гапирдими, демек у местный, уни лох қибўмиди))) шу сабабли алоқа қимаган оператор)
boshqa viloyat shaxarlarda juda kam.
Mavzuga kesam özbekman digan odam avvalo özini ona tilini örganishi kere!
билмидиган кизча олади гушакни.Инсон уз кадридан уялиб кетади.Бошка давлат вакиллари уз миллий авиакомпаниялари билан уз тиларида гаплашади.
Качон ва ким шу тил масаласига этибор бераркан!!
Достон, сиз бу келтирган мисолингиз билан мени хам, ўзингизни хам алдаманг. Хеч ким, амалда, 'х' ёки 'х,' ишлатилган сўзни бу товуш юмшоқ/қаттиқ айтилганига эътибор бериб ўтирмайди! Гапни мазмунига қараб, нима хақида айтилаётганини тушуниб олади! Бунга 100 фоиз ишончим комил. Сиз келтирган мисолдаги каби сўзлар унчалик хам кўп эмас. Бундай сўзлардаги 'х' ларни битта қилиб, уларни омоним сўзлар деса хам бўлади-ку, одамларни қийнамасдан!
Хуллас кириллчада фақат 'х' харфи, лотинчада эса 'h' қолса, шуни ўзи етади. Кириллчадаги юмшоқ 'х,' ни ва лотинчадаги қаттиқ 'х' харфларини алфавитимизда кераги йўқ! Лотинчадаги 'х' одатда икс деб ўқилади кўп фанларда. Шунинг учун хам у ортиқча юк.
Кимдир дунёнинг машхур асарларини ўзбекчаси йўқ деб ёзибди изохларда. Тўғри. Айб шу касб эгаларида, тилшунослик, журналистика институтларимизда! Хар йили мана шу институтларни юзлаб/минглаб талабалар битиришади. Агар хар битта талаба тилшунослар битирув ишига қушиб 1 та машхур асарни таржима қилиб, текст шаклида институт сайтига жойласа. Журналистика битирувчилари эса ўз овозлари билан мана шу текстларни аудио китоб шаклида (mp3) интенетга жойлашса. Қарабсизки 5-6 йилда хамма машхур асарларни ўзбекчадаги текст ва аудио китоблари тайёр! )) Буни битирувчиларга мажбурий қилишса бўлди. )
Аниқ билмайман, лекин институтдаги битирув ишлари хар 3 йилда макулатурага айланиб йўқ қилинар экан. Чунки кераги йўқ материаллар. Мени таклифимдек қилишса, хаммага, тилимиз учун катта фойдаси тегарди.