06:23 Ўтмиш аро келажак билан бирга яшаймиз! | |
Бундай олиб қарасак, биз келажак ва ўтмиш билан бирга яшар эканмиз. Биз севгидан маст бўлиб турган жойларда бугун бошқалар сармаст. Кўрамиз, бироз жилмайиб ё энтикиб ўтиб кетамиз... Болалигимиз ўтган мактаб хам жойида, у ерда бошқа болалар чопқиллаб юрибди. Хаммаси ўша ўша, ўтмиш бор ва у давомланмоқда...кўз ўнгимизда. Фақат биз улғайдик қолгани ўша-ўша. Ўша мактаб деворлари, ўша юрган йўллар...фақат хислар ўзгарди...улғайди ва жиддийлашди. Қаеридадир чуқурлашди. Болаликдаги оддий нарсадан мўъжиза илғашдан йироқлашдик холос. Ёш болакай сиздан ниманидир сўраб кўзларингизга мўлтиллаб турганида, ўша нарса бизга хеч нарсаю аммо у учун бу жудаям мухимлигини улғайиб унутамиз. Ахир биз учун ўша ёшда бутун бир оламни кутишдек нарсалар бўлганку. Бора бора ўтмишдан узоқлашиб тушунчалар хам ўзгаради...ўсмирларни тушунмаймиз...ёшларни айблаймиз...бирортамиз ўша ёшдаги ўзимизни эслаб қарор қабул қилмаймиз. Қарор майликуя тушунишни унутамиз. хохламаймиз... Вақт ўтиб фарзандларимиздан ниманидир сўраганимизда у нарса биз учун қанчалик мухимлигини улар тушунишмаганидек... Мехр берсанг мехр оласан дейишади... Фарзандларга нима беряпмизки келажакда талаб қила олсак? Ахир ўринлар алишади.
Келажакка қарашларимиз турфа , ким қўрқади ким ният билан харакат қилади ... вахоланки оддий транспортда тепамизда турган қарияга қарасак , навбатда турган ёши улуғлар, дорихонага кираётганлар... ўрин алишиш билан ўтадиган келажак ва ўтмиш. Нуқтамизни хам кўп кўрамиз. Мозор тарафдан кунига ўтадиганлар бор. Бироқ улар ўз келажагини тасаввур қилиши тугул худди хечқачон ўлмайдигандек умр ўтказишади. Уйимиз олдида масжид бор, унинг шундоққина рўпарасида, йўлнинг нариги бетида эса ресторан. Кўпинча ярим тунда бирқанча ёшлар чиқиб йўлнинг бу тарафидаги масжид олдида машина тўхтатиб бақириб сўкишиб туришади...улардан айримларини шу масжид четига ўтиб қайт қилиб турганига хам кўз тушади....Худди шу ерга ўлигингни жанозага келтиришмайдигандек яшайсан а? Шу турган жойинг сен ва хаммамизни ўтмиш ва келажак нуқтамиз, у бор фақат келадиган вақтингни билмайсан холос. Бироқ ўтмиш ва келажак билан бирга яшаб улар билан кунига учрашиб яшаймизу... аммо бугунги вақт билан фақат фикрларимиз яшайди. Афсуски мана шу бугунги вақт онларидан хам завқланмай яшаймиз. Вақт ўтиб ўша пайтлар бахтиёр эдим деб энтикиб яшаймиз. Ўша вақт хозир кечмоқдаку. Шукроналикни ўтмишдан излаймиз. Келажакдан эса қўрқув ва тан олмаслик. Келажак учун деб еламиз югурамизу ...умримиз ўтмишдан завқ излаш ва келажакдан қўрқиб хозирги онларда кечаётган ва келажакдан келгану ўтмишга ошиқаётган бир қатра онни увол қилиб юборамиз. Борлик хисси билан эмас завқланиб яшаш керак! Яшаш! Хозироқ яқин инсонингиз билан маза қилиб сухбатлашинг ва шу завқни хис этинг. Фаразандингизни бағрингизги тўйиб тўйиб босиб мехр беринг. Ота-онангизни елкасига бош қўйиб бир дам уларни борлигидан шукр қилинг. Ўтмишга ўтай деб турган ғаниматларни кўнглини олинг ва уларни хурсандчилигидан завқланинг. Ўтмишдан овунмайлик. Хаммаси биз билан бирга яшайди. Хаммасини кўриб бирга яшаймиз. Фақат қай бирида ким биланмиз... Кўринаётган ва учраётган келажакни хурмат қилайлик. Сиз бир тепган қўшнини боласи эртага сизни қўлингиздан тутиб нариги бетга ўтказар...унинг кўзларига қараш бор хали. Биз менсимаган жойларга қадамларимиз етаклаши мумкин, ўйламаган жойларга киришимиз мумкин... Хозир у келажакни кўряпмиз, эртага хам хаммаси шу, фақат улар ўрнида биз бўламиз. Унда ким биз билан ким эса йўқ... Биз ўтмишга нима муносабат қилдикки келажакдан бошқасини кутарканмиз? Ўтмиш ва келажак аро алишиб яшаладиган хаёт! Кеча сени галинг эди, бугун уники. Эртага анавининг галига тайёрмисан? Шунчаки ўтмиш ва келажак аро кечган фикрлар...
| |
Бўлим: FIKRiston | Кўрилган: 11481 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 13 | |||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |