Твни кузатиб туриб ажабландим...
Номи хам ёдимда қолмаган бир йигит...билмасам адашмасам ёши ё кўриниши
йигитликка алвидони айтаётган бу йигит ғалати хатти-харакати "роса
ярашаётган"ди. Қўшиқ мусиқасини тингласангиз аниқ туркча.
Сўзлари ўзбекчаде рақси "мен брейк данс бўлишга харакат қиляпман"
бўлиб ётибди.
Бред какой-то деворасде.
Одамни кўринишига бундай танқид ва масхаралаш албатта на Исломда ва на бошқа
нарсада хос бўлмаган нарса тушунаман, лекин ўртоқлар ярашган ишни қилайлик
илтимооос қиилиб ўтинай.
Инсон кўриниши жиддий ва ёши катта кўринса бу унинг айби эмас, лекин ўша
кўринишга хос бўлмаган ирғишлаш бўлса тўғрими? Менинг халиги кўпчилик танқид
қиладиган "қотиб ташлаш"им аслида ўша инсонга нисбатан эмас, унинг
ярашмаган ишига боғлиқ бўлади. Тушунаман жуда қийин буни тушуниш, албатта ёзиб
тушунтириб турмасам бўлмайди асло.
Нима қилмоқ керак? Инсонни хатти харакати-ю "кемаган емаган ижод"и
САНЪАТ устидан қотиб ташлаётган пайтда жииим туриш керакми? Қўпол қилиб
айтганда "плевать я хотел на такой ижод!"
Яқинда бир қайсидир маданият ходими менга "Вой нимааасси бу? Шунақаям ёш ўсиб
келаётганларни танқид қилааадими?"муш.
МУШде.
Ўсиб келаётган иллатни ўсмасиданоқ тўхтатиш керакмасми? Ўсиб келишидан агар
санъат сезилмаётган ва санъатга хавфи бўлса шартми унга бундай "ўсиш"га имконият бериш?
"Вой у шу тариқа ўрганадидааа"..мушде.
Ха ўргансин ана институтлар бор, олийгохлар нима учун?
Фақат аввал шу машқларини кўрсатиш шартми? Одамларни қўрқитиб?
Телевизор олдида санъат тушунчасини англашга харакат қилиб ўсиб
улғаётганларчи????
Улар хақида қайси маданиятнинг онгли ходими
ўйларкин?
Блин неужели так трудно понять суть развития?
Что развивать а что прекращать пока не запустили.
Твни кузатишда давомларканман бир Наргис деган
қиз чиқдилар. Камолиддин Рахимов (тўғирланди, изохда билдирганлар учун рахмат) куйлаган "Наргис” қўшиғини куйлабдилар.
Куйлабдиларде ўртоқлар, куйлаптилар.
Роса ўзларини мақтаб самореклама ила
камтарликни намойиш қилибдиларде.
Ха ха хееей Наргисмушде.
Шартми?
Райхон хам Озодбекни қўшиғини куйласин унда "Райхон
сенга уйланаман, санъатимиз хам дард бўлади Райхооооон” деб.
Менга-ку осон кечди, шартта пультни қип қизил "озодлик”
тугмачасини босдиму енгил тортдим.
Лекин тв олдидаги куйлаш шу эканда, санъат
дегани шудирда деб ўша ўсиб улғаётган ёшларчи?
Келажак учун жавобгар ким?
Хулоса ...
Э шу хулосасигаям хозирги эстрада қўшиғи ўйнаб
қўйсин...
|