Бош сахифа » 2014 » Август » 25 » Ўша Озода қайтмоқда...
02:10
Ўша Озода қайтмоқда...

Сиримни билгану, сотган ўшалар,

      Қўйнимда илондек ётган ўшалар.

            Мухтож бўлганимда қочган ўшалар,

                  Дўст ёрлар бергани кечикдинг дунё...

 

Озоданинг янги "Эътироф эт" альбомидан "Кечикдинг дунё" қўшиғидан мисралар бу... Ёзувни ўзи  қалбини бир тилиб ўтса, қўшиғи Озоданинг ноласи билан тинглаганингизда ичингизни ағдар-тўнтар қилиб, беихтиёр кўзингизга ёш қалқитади. 

Шоира Рислиғой Хотамова билан биргаликдаги ижодий хамкорликда Озода озмунча қалбларга кириб бормадими? Озмунча давлатларда "Ёр-ёр" қўшиғи хит бўлмадими дейсиз? Боринг-ки, Ўрта Осиёнинг асл ижод шинавандаларию , санъатни "жиннисиман" деган машхурларини бу қўшиқ ўзига ром қилмадими?

Унинг "сўнгги қўшиқларидан бири бўлган "Холос" қўшиғини хали хануз Озодадек  куйлай олишмади. Қайта куйлаб кўраман деганлар эса халиям етарли. Даврлар ўтар ва мана шу қўшиғини бемалол мукаммал санъат асари сифатида мусиқий ўқув даргохларида хали ўрганишади деб бемалол айта оламан.  

 

Янги "Эътироф эт" альбомидан   "Кечикдинг дунё",  "Бир қарадим" ва "Қоши қаро пайваста"  қўшиқларини тингларканман, ўша Озодани сездим. Ўша бир вақтлар "Ёр-ёри"ю, "Асрасин" ва  "Кўнгил" қўшиқлари билан қалбларни титратган Озодани қайтганини сездим. 

 

 

Дардли нолалар қироличаси Озода Нурсаидовани соғинганлар камми?

Узоқ куттирган нолалар...

 

Бироз бошқачароқ ва Саидзода бўлиб қайтаётган Озода аслида бу вақт мобайнида жим турмади. Ох, бу жим турмасликларни қай бирига хозир тўхталай десам а?))

Келинг асосий, мухими ва аслида керагида қола қолай: Ижод!

 

"Эътироф эт" альбомини 1-қисми сотувда ва ўзга давлатлардаги Ватандошларимиз учун Ozoda.com сайтида мунтазир. 

 

Хозирда 2-қисмдаги альбомда мутлақо янги қўшиқлар тайёрланмоқда ва улардан хозирча 4-таси тайёрлигидан хабардормиз.

 

Сахна кўнгил ва юрак  билан сўзлашадиганларни соғинган.

 

Озода хаққоний кураш майдонига қайтаётгани билан табриклаймиз!  Юқорида айтганимдек, бошқа майдонлардаги кураши ўзига хам бошқаларга хам керакмас. Жахл ва ғазаб  инсониятни хамиша ўзини ичидан емирадиган  душмани бўлган. Ижодкорга сехрли бир таёқча сифатида истеъдод берилган экан, шуниси билан курашишдаги натижаларни самаралари хам улуғ ва керакли!

Озоданинг дардли нолалари керак, қалблар  билан сўзлашадиган "тили" бўлган иқтидори керак!

 

Ишқилиб  ўзида ижодий куч топган Озодани хозир эътиборини ижоддан бошқа нарса тортмасин-да! Провокаторларга эса отпуск!

 

Ижодий чанқоқлик бошқа хечқачон тарк этмасин Саидзода!

 

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 12758 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ozoda Saidzoda

Нравится
Барча изохлар: 27
1 Хамиджон   (25-Авг-2014 03:10) [Материал]
Омад тилаймиз озода опага илохим мухлислари бахтига ашулла айтишдан хечқачон чарчамасин. албатта уни жуда соғинганмиз. нега олдингидай ижод қилмай қўйди деган саволларга жавоб тополмай юрардик энди эса унақа саволларни хожати йўқ манимча. кўпчилик қаторида жуда хурсандмиз бу хабардан. рахмат сайёдга ишларизга омад

2 ledylove   (25-Авг-2014 09:20) [Материал]
ozoda opani dilga yaqin insonlani qalbida kechinmalarini yorqin chiqarib berolidigan sanatkorla sizga omad bo`sh kemeng

3 Далер   (25-Авг-2014 11:55) [Материал]
Озодахонимни хаммамиз "СОГИНГАНМИЗ" Чунки Узбекистонда ва Урта Осиёда тан олинган Хонанда,Агар кимдур нимадур,миш,миш,галати гаплар таркатса,Озодахон тугрисида,уларни Яратганга топширамиз,Озода сизга Омад ва мехр.Сиз Узбекистон Хакикий очилиб юрган кизгалдогисиз ва янада очилиб юрасиз,Халкни Назаридан хеч качон колмайсиз.Биз сиз билан Фахрланамиз!!!!

4 nodira   (25-Авг-2014 13:07) [Материал]
Ozoda har doim ijodda, ,,U hech qachon toxtagan emas.. Uzizni o'qqa cho'qqa urmang Ozoda! Parvona ham yoruglikka intilib, qanotini kuydirib Olarkan...Uzizni ehtiyot qiling... Siz halqiz uchun hali juda ko'p yillar keraksiz..

5 nodira   (25-Авг-2014 13:08) [Материал]
Qo'yinglar saytida,eshitaylik

6 Эльдор   (25-Авг-2014 14:28) [Материал]
Озодага гап булиши мумкун эмас омад

7 zaya   (25-Авг-2014 14:47) [Материал]
Hamisha sog buling)))

8 Жахонгир   (25-Авг-2014 14:49) [Материал]
омад ёр булишини худодан сураймиз

9 Саидмурод   (25-Авг-2014 16:31) [Материал]
Сардор ака Озоданинг качон консерт дастурлаои булади

10 сарвар   (25-Авг-2014 19:16) [Материал]
омад

11 Baxa   (26-Авг-2014 02:10) [Материал]
Ozodani man juda yaxshi koraman va biz muxlislari ulani juda sog'indikkuuuu.... qachon kansert berarkinla

12 Sarvar94   (26-Авг-2014 07:26) [Материал]
omad tiliman

13 MaFtUnA6211   (26-Авг-2014 18:00) [Материал]
Ozodani qo'shiqlari chindan ham zo'r, ilohim omadini bersin

14 alisher   (26-Авг-2014 21:41) [Материал]
Ijodiga har doim omad yaxshi qushiqlari kupayaversin

15 OZODA   (26-Авг-2014 22:06) [Материал]
omad

16 руслан   (27-Авг-2014 10:26) [Материал]
zorde bu opamiz Omad

17 Samina   (27-Авг-2014 12:17) [Материал]
Мухлис ва Далерни гапларига кушиламан!

18 dilya   (27-Авг-2014 20:51) [Материал]
BAR4A MUHLISLARNI GAPIGA QOWILAMAN HE4 QA4ON IJODDAN BIZ MUHLIS VA MUHLISALAR UCHUN TOHTAMASIN

19 Sardor Khamdamov   (28-Авг-2014 16:38) [Материал]
Assalomu alaykum, sayt mutasaddilari! Agar adasmasam Ozoda Saidzoda haqida bir necha yil oldin (1-2 yil oldin) ushbu saytda maqola berilgan edi va unga Ozodaning so'zlari bilan rolik ilova qilingan. Ushbu maqolaning aniq manzilini ko'rsatib o'tsangiz, SIZlardan minnatdor bo'lgan bo'lardim. Hurmat bilan S.Kh.

20 Sardor Khamdamov   (28-Авг-2014 17:04) [Материал]
Hurmatli sayt  moderatorlari! Hayotda har bir hodisa yo jarayon, voqelik va shu kabilarni yoritishda muayyan so'z va iboralardan foydalanamiz. Maqolaga izoh qoldirayotib, bir yozuv e’tiborimni tortdi: “Ismingiz” satrdan keyingi  “E-mail” qismidagi qavs ichidagi jumla. Maqsad va ma’nosi tushunarli bo’lishiga qaramay, mazkur so’zning o’rniga “ixtiyoriy” so’zi tanlansa maqsadga muvofiq bo’lardi deb hisoblardim.Tabiiyki, bu taklifnamo izohimni saytga chiqarish yo chiqarmaslik o’zingizga havola. Kaminaning bu so’zlarini o’rgatishga emas, shunchaki  bir taklifga yo’ysangiz hursand bo’lardim. Hurmat bilan S.Kh.

21 bek88   (29-Авг-2014 07:58) [Материал]
biz sizni kutganmiz opajon.

22 Jamshid   (30-Авг-2014 18:20) [Материал]
Озода опа ижодингизга муваффакият узингизга эса мустахкам соглик тилайман!!! Биз мухлисларингиз сизни хар доим яхши курамиз. ОМАД сизни хеч качон тарк этмасин!!!

23 sherzod   (30-Авг-2014 21:23) [Материал]
qoil.

24 123456   (31-Авг-2014 20:30) [Материал]
Ойнинг ўн беши қоронғу бўлса ўн беши ёруғ!!!!

25 мухаррам   (01-Сен-2014 13:32) [Материал]
Излаб излаб топганимай андижонлик безори нима килай ёкадияй шу боланинг озори... Урреее Озода Саидзода хурсантман.♥♥♥♥♥
★★★★★

26 ДИЛФУЗА   (06-Сен-2014 07:56) [Материал]
Озода опа сизга  соглик, соглик ва яна соглик тилайман! Биз мухлислар айникса мен яккахон концертингизни тез орада булишига  ишонамиз.Омад сизга!

27 Baxa   (14-Сен-2014 06:32) [Материал]
ozoda qaytsin san'atga!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!