Бош сахифа » 2012 » Ноябрь » 22 » Ўпишганни кўрсам майлими?
04:37
Ўпишганни кўрсам майлими?
 
Адажон, мультфильмда ўпишаётган қаҳрамонларга қарасам майлими?

Бу қандай савол бўлди экан, деб ҳайрон қолаётгандирсиз? Албатта, мен ҳам бу саволни биринчи бор қизчамдан эшитганимда ҳайрон бўлиб қолдим.
Аслида, қизим бу саволни бежизга берган эмас эди. Ўзларни ўта маданиятли деб ҳисоблайдиган Оврўпаликларга тақлид қилишда бир бирлари билан ким ўзарга мусобақалашаётган ҳозирги ёшларимизнинг кўча-куйда, ҳиёбон-у боғларда жуфт-жуфт бўлиб, ўзларини ҳудди «Оврўпо маданияти» ўчоқларидан бири бўлган кўҳна Париж кўчаларининг бирида тургандек ҳис қилиб, ён-атрофга эътибор бермай бир-бирлари билан бўса алмашаётганларини кўриб қолиб қизим менга савол назари билан боқканда, албатта уларни «тарбиясизлар» ва «ёмон болалар» деб таништирар, ва бундай беҳаёликдан кўзини олиб қочишини уқтирар эдим.

Энди эса, севиб томоша қилаётган мультфильмидаги ҳамманинг олқишига сазовор бўлган ижобий қаҳрамонлардан бири эндигина танишган бир қиз қаҳрамондан бўса олиб турган бўлса! Менинг шунча вақт ҳамманинг кўз ўнгида ўпишмачоқ ўйнайдиган қиз ва болаларнинг тарбиясиз эканлиги ҳақидаги таснифларим бир томондан, бу мультфильмдаги қаҳрамоннинг бундай «ижобий» ҳатти-ҳаракатлари эса иккинчи томондан,  теварак атрофни эндигина ўрганаётган, яхши ва ёмонни таний бошлаган беш ёшли  қизчамнинг кўз ўнгида тарозининг икки палласига жойлашиб олиб, уни қай тарафнинг ҳақ эканлигини таҳлил қилиб осонликча ҳулоса чиқаришга тўсқинлиқ қилар, бу ҳақда бош қотиргунича, мультфильмнинг қизиқ жойлари ўтиб кетишидан қўрқиб мантиқан энг қисқа жавобга эришиш учун бу саволни беришга мажбур бўлган эди.
Қизим бежизга мантиқий тор кўчага кириб қолмаган эди. Ахир бу қаҳрамон мультфильмда ҳамманинг ҳожатини чиқариб, ҳамманинг олқиш-у мақтовларига сазовор, қизимнинг тили билан айтганда «зўр одам» бўлиб туриб, қандай қилиб ҳамманинг олдида тарбиясиз ишларни қилиши мумкин?
Йўқ, мультфильмни бемалол кўришни давом эттирайин деса, мультфильмда ҳарқалай чиройли нарсалар кўрсатилмаётган эди.

Қизимнинг берган саволидан кейин, илгари шунчаки бепарволик билан томоша қиладиган намойишларни эндиликда синчковлик билан кузатадиган бўлиб қолдим. Нима бўлса ҳам, қизимнинг кейинги сафар: «Адажон, сиз фалон нарсани «қора» деяпсиз, бу кўрсатувда эса ҳамма уни бир овоздан «оқ» дейишмоқда-ку», қабилидаги саволларига тайёр туришим керак эди. Ахир куппа кундузи, ёш болаларимиз учун кўрсатилаётган мультфильмларнинг ҳолати маълум бўлиб турган бўлса, бошқа қўрсатувларнинг ҳоли не кечди экан?

Ёшлик давримизда, авваламбор, ҳоҳ бадиий ҳоҳ мультипликацион  фильмлар бўлсин, юқоридаги каби тарбияга зид эпизодларга эга  фильмлар умуман яратилмас эди. Кейинчалик океан ортидан туриб, фақат чўнтакни кўзлаб яратилаётган фильмларга эришиш имконияти осонлашгандан сўнг, ойнаи жаҳонда намойиш қилинадиган мультфильмлар астойдил кўрикдан ўтказилар, ва номақбул деб баҳоланган жойлари «кесиб» ташланар эди.
Воҳ ажаб! Атиги бир икки кунлик кузатувлардан сўнг, илдизи кўплаб асрларга бориб тақаладиган, ота-боболаримиздан бизга меърос бўлиб келаётган юксак маънавият ва ор-номус «қайчиси» илгари шартта-шартта кесиб қўядиган эпизодларга  эндиликда кучи етмай қолганини гувоҳи бўлдик. Ўзимизнинг бири ёшлар учун мўлжалланган, бири эса ўзига ўзи «оилавий» деб таъриф бераётган , яна қайси биридир эрта-ю кеч ўзини «меҳрибон» деб таништиришдан чарчамаётган телеканалларимизда эркак-у аёлнинг намойиш ўртасида, клипларда ва ҳатто мультфильмларда ўпишаётгани таралла-ялла намойиш қилиниб келинаётир.

Ҳоҳ у Бразилия сериаллари бўлсин,  ҳоҳ ёшлигимиздан муҳаббат қўйиб катта бўлганимиз машҳур ҳинд кинолари бўлсин, мультфильмларми, ёҳуд бошқа тур кўрсатувлар бўлсин, ижобий ва салбий қаҳрамонлари бирин кетин кўз ўнгимизда, оила билан бирга жам бўлиб томоша қилинаётган фильмларимизда томошабинни алланечук тараддудга тушиб қолишга сабаб бўлиб қолмоқда. Бундай саҳналар оқибатида дастурхон атрофида ўтирган ёш келинлар намойиш қилинаётган кадрлардан бекиниб бирданига қайнотасига чой қуйишга, куёв бола эса телефонини кавлашга, ҳудди тошбақа хавфдан қўрқиб тошини ичига кириб кетганидек, ёш болалар ҳам маънавий зарардан қочиб дастурхон ортига беркинишга, онажонлар дабдурустдан ўғлидан савол сўрашга, отанинг қўли эса телевизорнинг пультини қидиришга мажбур бўлиб қолмоқда.
Қаҳрамонларнинг бир-бири билан бўса олди-берди саҳналари бир четда турсин, уларнинг гап-сўзлари, қаҳрамонларнинг бир бирига қилаётган шаҳвоний хушомадлари, устларига «кийган» либослари ҳам юқоридагидек тараддудга сабаб бўлиши мумкин.

Биз юқорида бундай маънавиятдан ҳоли саҳналарни чет эл фильмлари намойиши давомда кўрсатилаётганини эсладик. Эндиликда, ўзимизнинг ўзбекона фильмлар, айниқса, турли-туман клипларда ҳам, енгил елпи кийиниш, турли ҳатти ҳаракатлар, беўхшов рақсларнинг ҳам кўрсатилишига кўз юмиб келинмоқда.
Давлатимиз маънавий бой ва ҳар томонлама камол топган, юқори билимли ва жисмоний соғлом, мустақил фикрловчи ва ўз ҳаётий позициясига, кенг дунёқарашга, қатъий эътиқодга эга бўлган ҳамда миллий маданият ва маънавий қадриятларга, юксак маънавий ва ахлоқий принципларни эгаллаган ёш авлодни шакллантиришга катта эътибор бериб келмоқда ва бу ҳақда тинимсиз тарбиявий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Қизиғи, ўз телеканаллларимизда юқоридаги сиёсатни амалга оширишга кўмак берувчи, оммавий маданиятни қораловчи, турли зўравонлик ва беҳаёликни танқид қилувчи кўрсатувлар намойиш қилиниб туриб, ортидан ўзлари қоралаган кўрсатувларни оинаи жаҳон атрофида оила жам бўлиб ўтирадиган соатларда намойиш қилишлари мени ҳам ҳудди қизим кириб қолган мантиқий тор кўчага кириб қолишимга сабаб бўлиб қолди.
Ахир бир томондан ўзингиз қоралайсиз, иккинчи томондан эса бундай қораликни бизга эрта-ю кеч тақдим қилмоқдасиз-ку!

Дунёнинг турли ривожланган давлатлари телетомошабинларнинг маънавий ва маърифий қадриятларини эъзозлаб, турли ёшдаги телетомошабинларнинг дунёқарашини назарга олиб, уларни онгига тескари тасир қилувчи кўрсатувлардан ҳимоялаш мақсадида ўзига ҳос телекўрсатувлар мазмунини баҳолаш тизимларини ( инг. Television content rating systems) жорий қилишган. Бу тизимга кўра қайси ёшдаги томошабинларга қандай саҳналар ва қайси даражада кўрсатилиши аниқ таснифланиб чиқилган ва эфирга узатиладиган ҳар бир кўрсатув ўша мезонлар билан ўлчаниб, махсус (7+,11+, 18 + каби)ёрлиқлар билан белгиланиб қўяди. Шунингдек, куннинг қайси соатларида қайси ёрлиққа эга бўлган кўрсатувларнинг  кўрсатилиши мумкинлиги борасида ҳам махсус кўрсатмалар ишлаб чиқилган. Бу эса оила билан жам бўлиб ўтирганда ёҳуд ораларида ёш болалари бор томошабинлар махсус ёрлиқларга эътибор қилиб, керакли дастурларни танлашга, ёш авлодни уларнинг онггига зарарли бўлган кўрсатувлардан ва биз юқорида киноя билан эслаган дастурхон атрофида содир бўладиган турли ноқулайликларни олдини олишга ёрдам берган бўлар эди.

Said Komil
Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 10411 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 15
1 QALQON   (22-Ноя-2012 06:15) [Материал]
Буни тўхтатиб бўмайди Саидкомил. Фақат олдини олиш мумкин, у ҳам бўлса ўз оиламиз доирасида! 29 миллионлик ўзбек халқини буни кўриб, уни кўрманглар деб мажбурлолмайсиз. Ойнаи жаҳонда таъқиқласангиз, интернет ишга тушади. Кўчада ҳар икки қадамда "қароқчилар" бор, истаган дискизи топиб беришади. Шунинг учунам фақат ўз оиламизни асрашимиз керак.

Шахсий фикр: Ҳеч қачон болага таъқиқлаш керак эмас. Сўраган саволига кенг ва у тушунадиган қилиб жавоб бериш керак. Сан хали ёшсан бунақа нарсалага, санга мумкинмас десак, болада баттар қизиқиш уйғонади. Психологликка даъвогармасману, лекин, бу тажриба, ҳеч бўмаганда ҳар биримизни бошимиздан ўтган кунлар. Мангаям ёшлигимда "ерга қара, қўзингни юм, чиқиб кет" деган гапларни айтиб экрандан узоқлаштиришга ҳаракат қилишган. Лекин жудаям қизиқ, smile нимага мандан яширишвотти, нимани кўрсатвотти деган саволлар қийнаган. Эртами кечми ҳамма улғаяди. Оила қуради. Вақти соати келиб ҳаммасини кўради. Лекин, ўша ёшликдаги ота оналар томонидан таъқиқланиб тушунтирилмаган нарсалар катта бўлганимизда юзага камчилик бўлиб чиқиб келади.

Қисқасини этганда, нима кўрсатишса кўрсатишсин, бизга буни фарқи йўқ. Биз эса ўзимизга ёққанини танлаб кўрвурамиз.

2 Sokin_Qalb   (22-Ноя-2012 06:53) [Материал]
haqiqat yozilgan!

3 Zinnura_K   (22-Ноя-2012 07:35) [Материал]
Qalqon Fikrlarizga qo'wilaman: Bolalarga hech qachon taqqiqlaw mumkin emas, aksincha yahwi va yomonni tuwuntirib, bunday tarbiyasizliklardan o'z ongi idroki bilan yiroqlawiwi kerak! Bunday tarbiyasizliklardan himoyalaniwni hamma o'z oilasi, yaqinlaridan bowlagani maqqul! Aql o'rgatiw dan qochiw kerak, odamlarga nazaridan ko'ra amaliy ko'rgazma bo'la biliw foydaliroq!

4 Karimbek   (22-Ноя-2012 10:43) [Материал]
Hammaga insof bersin

5 Olim   (22-Ноя-2012 13:52) [Материал]
Men QALQONning fikriga qarshiman, to'g'ri, yashirilgan bizdan, to'g'ri qiziqqanmiz, lekin bu hech kamchilik emas!

6 Said Komil   (22-Ноя-2012 17:48) [Материал]
Qalqon,

Авваламбор, маколани укиб унга уз мулохазаларингизни билдирганингиздан хурсандман.

Ингилизларда imposssible is nothing деган накл бор, маноси узимизнинг тилда имкони йукнинг узи йук дегани, билагнингиздек.

бундан ташкари менинг мулохазаларим хам, бировни телевизор курмасликка чакириш эмас, балки аллакачон курсатилаётган курсатувларни оиламизни саклаш учун элакдан утказишга харакат эди, шу сабабдан хам, курсатилаётган курсатувларга худди ривожланган давлатлардагидек, хатто Россиядагидек махсус белгилар билан огохлантиришлар куйилсагина, уни олдини олиш мумкин.

Маколада айтиб утганимдек, болаларга "ерга кара" дейиш билан бир каторга бунинг сабабини хам айтиб утамиз, шу сабабдан хам болаларда юкоридагидек савол пайдо булаяпди. Яъни сиз ёмон нарсалар деган харакатларни бу ерда яхши инсонлар килаяпдику деган.

Сиз айтганингиздек, нимани курсатишса курсатаверишсин, аммо ёкканини танлаб куришимиз учун эса, олдиндан курсатувнинг кай даражада бизнинг талабимизга мос булишини бир истеъмолчи сифатида билиб олишга эхтиёжимиз хам, хаккимиз хам бор.

Рахмат.

11 QALQON   (23-Ноя-2012 03:32) [Материал]
Ҳаммани ўз фикри бор ва уни билдиришга ҳамманинг бирдек хаққи бор. Ман ўз фикримни ёздим, сизни фикрларизга қаршилигим йўқ. Балки ман ўзим билганча тушунганим учун, сал фарқлироқ чиққандир!

Сиз таъкидлаган маркировкани иши жудаям осон. Битта йиғилиш билан буни ташкил қилиш мумкин. Лекин, хақли равишда ҳам савол, ҳам тахлика пойдо бўлади. Ким ва қай тарзда белгилайди ўша нормаларни?! Мана кўриб турибсиз шу мақолезни ўзига минг хил фикр, минг хил тушунча, минг хил қараш...

Масалан, ман, келинглар бу мультфилмга 12+ қўяйлик десам, бошқаси туриб, нималар деябсиз, ахир бу оддий нарсалар-ку 6+ ҳам бўлаверади деса, бошқаси туриб бу нимаси бу фильмга умуман чегара қўймасаям бўлади дейди. Бошланишини ўзида зиддият келиб чиқади.

Ман Санкт-Петербургда яшиман. Августдан бери маркировкалар ҳақидаги қонун кучга кирди. Шундан бери ҳар бир кўрсатув ва фильмларнинг ўз вақтлари ва нормалари белгиланди. Масалан сиз билан биз маза қилиб тамоша қилиб катта бўлган "Сеними шошмай тур"(Ну погоди) мультфильми 18+ мақомини олди. Чебурашка билан Генани умуман кўрсатиб бўмайди деган қарорга келишди. Қарорни Дума қабул қилди, халқ эса улар жинни бўганми деб хайрон. Лекин умумий олганда ҳеч нима ўзгармади. Бу қарор билан давлат болаларни тарбиясига энди фақат ота она ва яқинлар жавобгар дегандай ўзини четга олиб қўйди. Мана энди ҳамма айб истеъмолчида бўлади. Нимага ўғрилик, уруш, қотиллик ҳақидаги нарсаларни кўрсатасила, болаларда психика бузиладику деган ва шу каби саволларни энди ҳеч ким беролмайди. Мана санга норма, болени тарбиясини ўзинг қил. Қўлингдан кеса кўрсатма. Бу энди сани ишинг....

Агар биздаям шунақа ишларга қўл уришса, телеканалларимиздан умуман мультфильмлар ё ёқолиб кетади ёки 18+ га ўтиб кетади. Ҳозир чиқаётган мультфильмларни аксари 12+, 14+ ва 16+ маркада чиқаяпти. Мультфильмни болакайлар кўриши керак эмасми деган ўринли савол туғилади. Йўқ, агар 6+ га фильм ишлашса, пул тўлайдиган 16+, 18+ ва ундан катталар унақа фильмларга киришмайди. Қараб турибсизки Дисней ҳам бошқаси ҳам қайтиб фильм ишламидиган бўлади. Буни ҳаммаси халқни маркетинг орқали мот қилиш деб биламан!

Сўзим охирида шуни айтмоқчиман! Шу ва шу каби низом ва қонунлар яратилаётганда халқ орасида сўровнома ўтказиш керак. Ахир сиз билан биз-ку истеъмолчи. Поймол қилингандан кейин ҳимоя қилинган ҳуқуқни нима кераги бор, тўғрими!? Олдини олишни ўрганишимиз керак!!!

7 Said Komil   (22-Ноя-2012 18:02) [Материал]
Zinnura_K,

Сизнигн хам мулохазаларингиз учун катта рахмат.

Варзандларимизга нима яхши-ю, нима ёмон фаркига бора оладиган даражага етишлари учун, хаёттаги хамма яхши нарсалар ва жамийки ёмон нарсаларни курсатишга мажбур эмасмиз.

Фарзанд тарбияси учун эса унга нима яхши эканлигини курсатиш ва аклиги сингдириш кифоя. уша тугри нарсаларга зид булган барча нарсаларни эса узи инкор килаверади.

Фарзандларни хеч качон такиклаш мумкин эмас, деган фикрингизга кушилмайман. аслида болаларни уша такикланадиган нарсаларга дуч булиб колишидан саклаш керак, масалан катталар учун курсатиладиган курсатувларни курсатадиган вактдан олдин уларни ухлатсангиз, уларга сиз курсатув кураётганда бу жойига карама, бу куркинчли, уятли деб уларни такиклашга эхтиёж сезмайсиз, натижада узини англаб олгунча фарзандингизда зуравонлик, тарбиясизлик ва бехаёлик хакидаги нарсалар хакида, ота-онам мени бундан такиклаяпди, аслида у нима экан деган фикр ва кизикиш умуман пайдо булмайди.

менинг фикрларим хам телефизорларда олдинги вактлардагидек вакат ва вакат яхши нарсаларни курсатишнинг иложини топишаолмаётган эка демак, бошкаларнинг маънавий холатини, уларнинг кадриятларини хурмат килиб, худди замонавий киноларда олдиндан "бу фильмларда зуравонлик, шавкатсизли ва бехаё сахналар мавжуд булганлиги сабабли палон ёшдан кичик томошабинларга тавсия килинмайди" деб куйишса олам гулистон!

эътибор берганингиздек, маколада гап факат ёш болаларнинг онги хакида эмас, дастурхон атрофила утирган катта ёшли томошабинларнинг хам кураётган курсатувларида чегара билмасликлари турли холатларга сабаб булмокда деб эсладик. узлигимизни унутмаган хола ота-оналаримизни олдида турли холатларни "бехосдан" куриб колишимиз барча булмасахам, хали анча мунча узбекларниг юзини кизартириб куяди.

8 ledy   (22-Ноя-2012 18:22) [Материал]
Калкон ва Зиннурани гапига кушиламан.

9 Jamol_1666   (22-Ноя-2012 21:07) [Материал]
Mani ukam tez boshqa kanalga o'tqizvoradi... biggrin

10 felix   (22-Ноя-2012 21:29) [Материал]
To'g'ri. Yoshlar telekanali shunaqa, Multfilm, kinolarni yomonledi, keyn o'zi shu kanaldan yana qo'yishadi.

12 Said Komil   (23-Ноя-2012 23:08) [Материал]
Qalqon,

Агар хаммаси сиз айтгандек осон булса, уни ишга солишни бошласак хам булади :-)

Агар ешлар боп мультфильм ишланмас экан, демак катталарнинг мультфильмларини ноиложликдан болаларга курсатавериш керак дегани хам эмас.

13 quvondiq   (24-Ноя-2012 20:36) [Материал]
bobolarimiz multfilim eshitmasdan katta bulgan. lekin bir kamchilik kurmagan. ulardan biri Yulduzlarni kashf qildi, yana biri xadis sultoni buldi, yana bir bobomiz Buyuk davlat qurdi... davom etsam ko'p. qisqasi. televizordan uzoqlashtirish kerak bollarni. faqat bilimini oshiradigan foydali narsalarni kursatish kerak. .... AQSH prezidenti Obama bollariga televizor kurishni taqiqlashini o'qigan edim. demokratiya "zavodi" direktori aftidan TVni salbiy tomonlarini yaxhi tushunadi...

14 Ziyoda91   (25-Ноя-2012 21:57) [Материал]
Salom muhlisla, manga maslahatila judayam kere. Sinfdowim bn an4adan beri gaplawardim. 1-1imizda ko'ynimiz bor. Hayotimda faqat uni yaxwi ko'rdim. Uyam wunaqa. Orada qattu uriwib qoldik. Wundan keyin arzimagan narsadan keliwmov4ilila 4iqiwi bowladi. Aniqrog'i u mani siqiwi bowladi. 6wa kunlani eslasam yuragim orqaga tortib ketadi. Judayam azobli kunledi. Keyin oramiz uzilip ketdi. Lekin Uni hi4am unutomadim.
Wu kunlada u qaytib keldi. Man yo' didim. Lekin u ko'nmayapti. Uni yalingan sari yuragim ezilip ketvotdi. 4unki oyim rozimasla bunga. Yowim o'tvotdi, oyim nuqul uzatiwi gapiradila. Man bo'sam, bowqasiga teyip ketomiman. Sinfdowim oila quriwga hali tayyormas. Unga4a gaplawib yurili didi. Man oyimi norozi qilomiman. Wunga nima q.wi bilmayapman. Juda qiyin vaziyatga tuwip qoganman. Iltimos maslahatilani ayamela.

15 Розия   (28-Ноя-2012 18:53) [Материал]
эээ умуман тартибсиз улар, бир куни усмирлар учун Виолета фильмини курсам, "Сюрприз" деб, нонни устида турибди. шу иш энди яхшими?

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!