Одамлар роса зерикипти, қонсираяпти одамлар, ўзларини муаммоси йўқдек, шоу керак, зудлик билан айбдорларни халқ орасида тошбўрон қилишсин, чунки атрофда бундай холатлар йўқ, фақат шу бўлди, ва фақат шу воқеада жиноятчилар бор...
"Миллий", "ЗўрТв" ва "Му5" телеканаллари рахбарлари шошишибди телеканални хордиқ формати қилиб, ана қаранг одамларга нима ёқяпти, "ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО" телеканалини очинг хамма мазза қилади. "Узрепорт" канали қарзга ёпилибди, мана шу ном билан қайта очинг бой бўлиб кетасизлар. Йиққан пулга яна тўртта "Суд", "Тергов" ва "Тоштурма" телеканаллариниям очиб юборасизлар.
Республикада кўрилаётган барча қотилликларни эфирга узатинглар ана изохларни кўринг, халқдан қаранг қанча иқтидорли прокурор судья ва адвокатлар боракан.
Нима қилибди ана артистлар хам дипломсиз қўшиқ куйлаб юрибдику, изохлардаги прокурор судья ва адвокатларни хам эфирга ёлланг ва улар Республикадаги жиноят ишларини судлашсин. Зўр а?))
Янгиликлар сайтларику майли уларга шу керак, ялоққа суяк ташланди ва хар тарафидан яхшилаб ғажиш керак, қолганини қайнатиб ичиш!
Аммо хуқуқ тартибот органларигаям қойил қолмадим. Тергов махфийлигини қайда қолди? Хаммасини кўрсатмаларигача халққа етказишяпти...
Бизни кўп қаватли уйимизда ижарага турадиган талабалар таътилда уйларига кетмай, йиққан стипендиясига овқат олиб ейиш ўрнига бир фохишани олиб келиб, натижада у бир талабага қайчи тиқиб ўлдириб қўйгани хақида сайтимга ёзганимда судма суд етаклашганди.
Демократия пайдо бўлиб қолиптими хуқуқ тартибот органларда?! Ўша ишни назорат тартибида бир кўтарсаммикан?
Хуқуқ тартибот системасида хатто суд давомида залда ўтирган гувох сўралмасди, аввал кўрсатма бериб кейин залда ўтириш рухсати бериларди, бу иш судга тушгунча хукмни хам тайёрлаб қўяверса бўларкан энди, чунки янгиликлар сайтидан хамма кўрсатмаларни ўрганиб бўлинди. Судниям кераги йўқ.
Халққа ўлимни хам шоуси керак! Умрида танимаган йигитга изохларда соч юлинмоқда.
Хамдардлик? Шундай бўлармикан?
Халқдан хаммага эмасу аммо ўша пода эффектига мойил бўлган авом халққа мурожаатим:
Кунига Гемотология шифохонасида лейкемия билан оғриган болалар қонга ва дорига зор бўлиб ўляпти! Ўлиб бўлган ва қайтариб бўлмас йигитни қонини мухокама қилгунча бор ана қон топшир ва дори олиб бер, бунча қон истаб шоу қиласанлар?! Нима қилгану нима қўйган, кимни қамашди..сенларга нима? Тепасида турганмидиларинг?
Ўзингни уйингдаги мухитни созла, шундан хулоса қилиб уйингдагиларга эътибор қил, диққатни бер, тарбияга вақт ажрат, кўчага чиқиб одам йиққунча! Шунда олдини олиш учун фойдаларинг тегади! Бу воқеа халқ учун ИБРАТ!!!
Мухокама ва хақоротлар шоуси эмас!
Жа шунақа оқибатли бўлсаларинг айтганимдек кунига лейкоздан ўлаётган болалар шифохонасига бориб ёрдам берларинг!
Кунига бола ўлмоқда !!! Сенлар болалар ўлимини олдини олиш ўрнига ўлиб кетган одамни воқеасини сийқасини чиқариб кавлашдан нарига ўтолмаяпсанлар! Дунё ва Сурияни қўя турайлигу, худдики Республикамиз миқёсида бошқа жиноят содир қилинмаяптию ва худди бу тарихдаги илк қотиллик ишидек.
Кунига жиноят бор! Талтайган отасини арзандалари мошинаси остида қанчаси ўляпти. Кунига шифохонада касалликлардан одамлар ўлмоқда. Шифохона масъулятсизлигиданчи? Биргина шу Жасурбек воқеасида оғир касални учта шифохонага сарсон қилган "Тез ёрдам" хизматини ахволи... Бир бирига сансалор қилган шифохоналарчи?
Чикатило ушлаб олгандек дохлайсизлар-эй. Тавба қилсаларингчи, у бола ва алоқадорлар судланар аммо ўзларингникидан Худо асрасин десаларингчи!
Нега у айбдорларни тарафини оласан эмиш... Кошки танисам ва билсам хар иккала тарафни... Бу масалада кўтараётган мавзуим ОАВ ва одамларни фаросатсизлиги хақидаку!!!
Нега бировни фожеаси ва дардию тамғаси билан яшайсизлар?!
Бу сизларга шоу-бизнес эмас, кенг омамага олиб чиқилаётган ижодни артисти билан қўшиб мухокама қиладиган. Бу шахсий ва бир оиланинг фожеаси! Хар икки тарафни хам фожеаси!
Жабр тарафга дуо қилиб сабр сўра, айб тарафга лойиғини олишни, тамом!
Сенларга шу "Вой эшитдингми?!" қизиқ! ЎЛИМ ва унинг натижаси! Олдини олишга келса хамманг йўқсанлар! Жиноят қилганларни ўлдириб қонини ичиб тўйиб қониқасанлар худди. Қон топширишга эса қўрқоқсанлар!
Бефарқмасман ва оқибатлиман деганингни "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасида кутамиз! Зеро ўлганни умри ва хаётини мухокама қилиб гунох орттиргандан кўра ўлаётганларга ёрдаминг тегиб савобга қол!
Аллоху аълим!
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod |
| |||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |