Бош сахифа » 2017 » Август » 1 » Ўлаксахўрлар!
12:09
Ўлаксахўрлар!

 

Тема топилди а? Энди бир талаба қиз шпаргалкаси... Шарманда флешмоб урреееее!

Шартмиди видеоси ва суратини кўрсатиб? Жуда бир чидолмаяптган бўлсаларинг БИР ҚИЗ деб шунчаки хабар берса бўлардию. Худди бир шахвоний суратлари тарқалган маънавияти бузуқни тутиб олгандек айюханнос солиб қиз болани шаънини булғашни қаранг.

Яхшиям аксарият одам фойдаланаётган шпаргалка билан тушибди...

 

 Ха энди кимдирам тушиб қолиши кереку а? Буям бир "рулетка" каби. Қачондир кимдир тушиб қолади. Хурсанд бўлишга шошилманг, сизам тушиб қолишингиз мумкин!

Хечким шпаргалка билан кирмаяпти, хамма ўз кучи биланде а?...  

Бир хаммани шундай титиб  текшириб чиқса борми?!  Институтлар бўшаб қоларди бору. 75 фоизини шунақа телефонга олиб тарқатиш керак унда.

 

Одамлар қутуряптими ё бу хам хориждан кириб келаётган бир иллатмикан? Нега сўнгги пайтлар хамма бир бўлиб бир қоқилган ё йиқилганни устига чиқиб сакрашни урф қилмоқда, тушунмаяпман? Одамиссанлар ўзи ё ўлаксахўрми?!

Ким йиқилса хамма шай, “Ур Хамзани!” қилиб тошбўрон қилиш қонда борми ё?! Бирортангни ўз фикринг борми ё қонсираган зомбимисизлар?!

Одам йиқилиш тугул қоқилишдан чўчийдиган бўлибди... Худди хамманг  қоқилиш ва йиқилишдан кафолатгандек.

Эртага сенларни бошингга келсачи? Сенларни хам шундай ўз жазоларингдан ташқари омма шарманда қилиб икки карра расво қилиб ўлигинг устига чиқиб сакрасачи?!

Мазаси ширинми ўликни?!

ЎЛАКСАХЎРЛАР!

Э ўлворларинг заифилар! Кучларинг қоқилган ва йиқилгану жазоланаётганларга етадиган сийғоқлар!

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 21640 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 13
1 Ulugmurod   (01-Авг-2017 13:04) [Материал]
Zur maqola gap yuq fikrlar!

2 Jahongir   (01-Авг-2017 14:25) [Материал]
Oka Malades. Tori gappi yozibsiz! O'zicha farishta xozi bula

3 Akmal   (01-Авг-2017 15:53) [Материал]
bugun 75% bo'lsa keyingi yili 20%, undan keyin 5% buladi. Ushani keyin yutuq deymiz. Shpargalka bilan tushgan odamni ibrat sifatida ko'rsatsa nimasi yomon.

4 ledy   (01-Авг-2017 17:46) [Материал]
Катта рахмат сизга шу роликка бефарк булмаганингиз ва реакция билдириб езганингиз учун!! Шахсан узим куркиб кетдим. Бир туда шим кийиб олганлар нозик кизчани ураб олгани камдай съемка килишяпти. Гуеки катта жиноятчини ушлаб олишгандай. Аслида шу холга келишга у киз эмас, шу нарсани ривожлантирганларни ушлашсин эди. sad sad sad sad Йук, булар салласини олиб кел деса, калласини обкелиш керак.

5 alisher   (01-Авг-2017 18:11) [Материал]
Oka vidyoga oaldidee ozi pora olaomayabkandandan kegin nimadur qilishkeregu bu tekin xorlikkga organgan tamagirla bulani oylab topgan savolini qaren bolasi yoq odam oylab topgan savolni divorishdiku xammasi qatandur kelib qoganladee narmalni odam bosa zayif yosh qizga bunaqa qimasidi ularga xalqni lani yogilvotganini bilmidi aqillila

6 Alisher   (01-Авг-2017 22:53) [Материал]
gap tegida gap))

7 Misha   (01-Авг-2017 23:46) [Материал]
manimcha bu videoni organ hodimlari protokol uchun ogan. kimdir chiqarvorgan. gapi tegida gap bor didiyu...

8 Nigora   (02-Авг-2017 03:38) [Материал]
Voy biram asablashdim kordim..... Qayaqqa qarab ketvommiz o'rtolaaaaaa

9 Mirjalol   (02-Авг-2017 17:14) [Материал]
Kim nima desa desinu Shpargalka opkemaslik kerak edi u qiz ham bu yil shu qiz O'RNAK boladi hamma abiturientlarga keyingi yildan yana kamayadi telefon shpargalka bu yerda shpargalka tayyorlagan aybdor emas OLMASLIK kerak edi shpargalkani

10 Mirjalol   (02-Авг-2017 17:15) [Материал]
Bilimli kirsin qachongacha shpargalka telefon bilan kiradi o'qishga

11 akmal   (02-Авг-2017 23:17) [Материал]
tugri yozibsila molodes. u qiz ham videoni kurib siqilgandir. wu yozganlarizga uzila ham amal qilila sayyodchilar. mana qalampir.uz ni kut qilib yaxshi qimapsila. xalqni oldida yomon kursatiw keremas edida. uzila telegramdan sms qib uziga yozganlariga yaxshi bularmidi.... xullas uzila yozganlaringa amal qisezla hammasi yaxshi bup ketadi. paradoks keremas. iwilaga rivoj.

12 Rano   (03-Авг-2017 19:52) [Материал]
Birovni baxtsizligini ustidan kulish -bu o`taketgan pastkashlik.Bu qiz ozgina pul tiqqanida videoga ham olishmas edi, shpargalkasi bilan ham kiritib yuborishar edi. Boshimizdan o`tgan, ishonavering. cry sad

13 Хисобчи   (09-Авг-2017 18:16) [Материал]
Мен юридик институтда кулга тушган йигитча масаласида гапирмокчи эдим.
Агар мен Абдулла Ариповнинг урнида булганимда мана шу ихтироси учун майли
юридическийга эмас "УЗЛАРИ" айтгандек алока институтига имтихонсиз киришига
ёрдам берган булар эдим. Кулидаги мосламани агар шу йигитнинг узи ясаган булса, у имтихондан утибди.Мана бу МАРДнинг иши булар эди.Лекин хали хам
кеч эмас,менимча.Кизчага келсак,жуда ачиндим.Бир йилини йукотди.
1 август тестидан кейин анча мунча абитуриентларнинг кандай килиб телефон,шпаргалка,пул ва бошка йуллар билан имтихон топширганини эшитганимдан кейин телевизор оркали аюханнос солиб айтилаётган "ШАФФОФЛИК" факат кайсидир бечоралар учун эканлиги маълум булди.Бу факат менинг фикрим эмас.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!