Бош сахифа » 2016 » Март » 9 » Видеодаги аёл номи келтирилмаслик сабаблари!
08:53
Видеодаги аёл номи келтирилмаслик сабаблари!

 

“Бировни оиласини бузма хонанда!” деб номланган видеоинтервью атрофида ижтимоий тармоқларда  ўзиям оловли тарзда мухокамалар ёнмоқда. Бироқ,  аввало бу видеоМАВЗУ сифатида ва мана шу ният билан  сайтга қўйилган. Уни мақолада хам ёзганман ва видеода хам гапирганман. Қайсидир хонандани шарманда қилиш ниятида бўлганида унинг аниқ исми келтирилган бўларди ва ундан ташқари бу интервьюдаги қиз мазкур воқеа юзасидан интервьюни сўраб ярим йилча давомида бизга мурожаат қилган. Охири ўша хонандани номини келтирмаслик  шарти билан ва бу мавзу долзарблигини инобатга олган холда бошқа эркаклар хамда шундай бир кунлик хаёти билан завқланаётган аёлларга ИБРАТ сифатида, унинг ортида қандай оғриқлар ётганини нима оқибатларга келтиришини реал воқеа асосида   нафақат санъат оламига балки атрофимизда қанчадан-қанча шундай оилалар бўлгани учунам УМУМИЙ таъсирини ўйлаб  тақдим этишни истадик. Вахоланки у қиз бошиданоқ у хонандани исмини айтишни истади, биз эса бунинг хуқуқий тарафларини инобатга олиб  хамда мавзу бир одам шахсига урғу бўлишини истамадик.

Бошқа тарафдан: Ўша хонандани номини очиқлаганимизда бошқа салбий оқибатлар    келиб чиқарди, зеро у аёлни қанақанги шаллақилиги бизга аён. Шартта хоразмда кийиб юрган лозимини сандиғидан кавлаб топиб бошига кийиб олиб чунонам оғзидан кўпик сачратиб соч ёйиш маросимини ўтказардики. У лозимни оав ва хуқуқ тартибот органлари олдига эса салла қилиб ўраб ўзидан жабрдийда ясаб олар даражадаги айёрлигиниям уни таниганлар жуда яхши билишади.

  Бизку майли ўрганиб қолганмиз, шундайлар билан тенглашибам рости 9 йил ичида қайсидир тарафлама  безам бўлиб кетдик.  Халиги қиз эса хали ёш, турмушга чиқмаган у аёл уни устидан ёзиб яна нималардир қилиб   қизни  қаддини букиб қўярди.

Ўзингиз ўйланг, видеони кўрган бўлсангиз нимаси мухим? Умумий таъсирими ёки у аёлни номи ва фақат мавзу унга урғу бўлиб кейинги жанжаллар билан асосий кўтарилаётган долзарб мавзу силлиқланиб ёпилиб кетишими? Ха фақат шу эканда деган тушунча билан секин эътиборни бир одамга ўгириб  бошқалар оппоқ бу аёл фақат ёмонлигича қоларди.

Йўқ, мавзу умумий! Хаммага тегишли. Оиласини оғзидан юлиб жазманига ташиётган барча суюқоёқ эркакларгаям  ва айниқса бировни муқаддас оиласини билиб-билмай бузаётган  бир кунлик фохишаданда бешбаттар бўлган  аёлларгаям  тегишли! Зеро ўша фохишалар хам бир мартталик “шартномаси” билан  “акт проделанных работ”ини  ёпиб хайрлашади, халиги   аёллар эса бутун бошли оилани умрига завол бўлмагунича сўриб ётади.  Зулукдек сўриб ётади яъни.Фохишаликни энг қиммат ва паразитар тури.

Кимгадир тегиб кетадими, ачиб кетадими, шунча практикасидан кейинам  қотиб кетмай энди шилинадими барибир бу мавзу умумий таъсир қилиши учунам қолади ва у аёл номи келтирилмайди!  

Тушунарли бўлди деган умиддаман. 

 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 18197 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 9
1 dinakan1990   (09-Мар-2016 15:09) [Материал]
Бунга тури караш кере. Оилаларни бузулишигаям шу нарса котта таъсир кивотти. Хаммамизага инсоф берсин.

2 Абдужавлон   (09-Мар-2016 18:06) [Материал]
Бу ерда у аёлни исми шарт эмас. Тугри. Хар кимни узига инсоф берсин. Оллох адаштирмасин, янглиштирмасин хаммамизни хам.

3 Nodirbek91   (09-Мар-2016 19:37) [Материал]
To'g'ri gaplariz sababi bu mavzu xammaga tegishli xamma ko'rib o'ziga yarasha xulosa chiqazvolishi kerak xechkimni xechkim xayotini buzib oilasini arzimagan vaqtinchalik pul mol mulk uchun tortib olishga xaqqi yoq

4 ToxirB   (09-Мар-2016 23:36) [Материал]
video qachon qo'yilgandi nahot men ko'rmadim...

5 muhayyo   (10-Мар-2016 08:23) [Материал]
İsmi ochiqlanmasligi to'g'ridir, lekin man juda bilgim keldi kimligini sad

6 shaxnozak   (10-Мар-2016 11:29) [Материал]
Mani boshimdan utgan,adamla shunaqa ayolni dib oiladan voz kechib ketganla,yoshligim adamlani soginish,kutish bilan utgan.O'rtolarimga xavasim kelardi adasi bilan yashashadi dib.Adamla faqat tugilgan kun,bayramlarda tabriklab ketardila.Manga kotta busen uzin chunvolasan qizim dirdila,lekin chunmadim nimaga bizani tashab ketganlariga.Mana turmushga chiqdim,farzandli buldim,farzandimmi yarim soat kurmasam sog'inib,xavotir olaman,erkela farzanddan kechishi oson bularkan,exxx erkela erkela uyizda gulde ayoliz,shirin shakr farzandlariz bup turib qanaqib uladan voz kechib kuchadegi ayolni dib ketasla.Bir kun qaytib keganizda farzandlar kechirmasachi silani?Insof bersin silaga

7 ggggg   (10-Мар-2016 19:55) [Материал]
Man bildim kimligini, manam ko'p eshitganman, hatto aniq ko'rganman.....ova bu! U shunaqa puli bor erkaklarga osiladi, hafa bo'lmang. Uni Olloh jazolasin o'zi.

8 Узбек   (12-Мар-2016 19:05) [Материал]
Сардор гап йук сизга. Гапирган гаплариз фикрлариз аник ва жойида айтилган.Бировни уйини бузиб юрган,яна кучага этагини кокиб чиквотган кони бузукила купайиб кетди.

9 Dilnoza   (16-Мар-2016 16:08) [Материал]
Kim ekana judayam qiziqdim

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!