17:06 Видео: "Жўшқин ранглар асири" Муборак Йўлдошев хақида. | |
Санъат бу фақат хонандалик эмас. У шоу-бизнесмас хам...аслида. Театр, балет, фильм, рақс... турфа йўналишлар... Тасвирий санъатнинг эса миллат маънавиятидаги ўрни ўзгача. Ўзбекистон Халқ рассоми Муборак Йўлдошевнинг 81 ёшига "Ўзбеккино" миллий агентлиги "Жўшқин ранглар асири” деб номланган 15 минутлик хужжатли фильм тайёрлади. Шоу-бизнес оламининг аксари устоз мусаввирни хонанда Манзуранинг отаси эканлигидан танийди. "Гўрўғли” ва "Ёрилтош” каби қатор сахна асарлари муаллифи бўлган Муборак Йўлдошев, Мухтор Ашрафий билан елкама-елка бирга хамкорликда ишлаган . Ранглар устида изланишлар, уларнинг тафтини ўзлаштиришга кетган умр хақида фикр юритар экан, абадий яшаш хақидаги тўртлик келтиради. Бу дунёга келиб фақат қорин ғами билан яшаш эмас, ўз миллати, юрти ва тарихи учун маънавий ёдгорликларни яратиш билан умри ўтадиган ижодкорлар хақида ёритиш мен учун фахр. Бундай инсонлар ўз асарларида абадий яшашади. Хозирданоқ тарихга мухрланиб, даврлар оша келажак учун қўлдан-қўлга ўтиб, жилолари билан ўз фалсафасини намоён этадиган расмлар муаллифи, Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошевга аталган 15 минутлик хужжатли фильмдан бахра олинг. Тасиксдан мобил турини кўчирмоқ 65мб | |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 7144 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 3 | ||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |