Бош сахифа » 2017 » Октябрь » 5 » Видео: Тўйда мехмонлар ўрнига мехрибонлик уйи болалари
13:37
Видео: Тўйда мехмонлар ўрнига мехрибонлик уйи болалари

 

1-октябрь куни Тошкентдаги "Тарона" тўйхонасида икки ёш Бегзод ва Дилафрузларнинг ажойиб ва энг намунали никох тўйи бўлиб ўтди, назаримда. 

Келин оқ либосда, куёв костюмда ва бир қарашда оддий стандарт тўйдек ўтган кечани фақатгина мехмонлари оддий ва стандарт эмас.  Бу кеча улар махсус мехмонлар   №21-сонли мехрибонлик уйи болалари бўлди.

 

 

Кечада умуман артистлар бўлмади, бу тарафлама хам улар оддийлик ва  сарф харажатлару ортиқча дабдабадан воз кечиб таклиф этилган шоу дастурчилар фақат болалар завқи хамда  уларга ўйин кулгу учун байрам ташкил қилинди.

 

 

Ижтимоий тармоқлардаги айрим изохларда, бу икки ёш асли мехрибонлик уйидан ёки ўша ерда ишлайдиганлар деган тахминларга кўзимиз тушди. Бироқ №21-сонли мехрибонлик уйи тарбиячиси берган маълумотига кўра Бегзод ва Дилафрузнинг мехрибонлик уйларига умуман алоқалари хам йўқ ва у ерни тарбияланувчиси хам бўлмаган. Шунчаки улар ушбу бахтли кечаларини айнан шундай мехмонлар даврасида ўтказишни лозим топишган холос.

Келин куёв шу куни болалар билан маза қилиб  ўйнаб  никох кечасини бир умр ёдда қоладиган  тарзда ўтказишди. 

Қўйида тақдим этилаётган қисқа видеодан бу ўзгача ва икки ёшга чексиз хурмат хиссини уйғотадиган никох кечасини хис этишингиз мумкин бўлади:

 

ЮТУБда томоша

 

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 9911 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 4
1 8287147   (06-Окт-2017 09:38) [Материал]
Мана шундай тарбия берган Оталарига минг рахмат!!! Биз халкимизга котта урнак була оладиган дарс булди, десам муболага бумийди...

2 shokat   (06-Окт-2017 13:34) [Материал]
otangga raxmat jannat ahli shundaylardir

3 shovkat   (06-Окт-2017 13:35) [Материал]
etimmi boshini silagan kam bo'midi

4 Faxrim-Navo   (16-Окт-2017 18:18) [Материал]
Қойил маладец

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!