13:42 Видео: Май-2019 Фахрли университети | |
Май ойининг илк жумаси 3-майда эрталабдан институтда сайёр тарзида ўтказган бўлсак, тушдан сўнг доимгидек акцияни Қон марказида Каниза навбатчилигида ўтказдик ва уни келаси жума тақдим этамиз. Барчангиздан фахрланаман! Топширган қон, моддий хайрия ва хизматларингиздан Аллох рози бўлиб ўз даргохида қабул қилсин хамда ўйлаган ниятларингга етказсин дея чин дилдан тилаб қоламан. Асосийси соғлиқ учун хизмат қилсин. Болалар соғайсин. ЯШАСИН! Мана шу учун хизматдамиз! 1 ва 7 июнь кунлари кўришамиз.
1-июнь байрам сони ва фақат закот моддий хайрия. 7- июнь қон топшириш акцияси.
Шароити оғир беморлар закот олишга бошқалардан кўра хақлироқдирлар:
1-Июнь куни Халқаро болаларни мухофаза қилиш куни ва #Faxrliinson хайрия тарғибот лойихасининг 7-йиллик байрамига атаб ўтказиладиган байрам тадбирида фақат моддий хайрия - закот қабул қилинади. Бу йил хам Рамазонга тўғри келган тадбирда қон топшириш бўлмаслиги сабаби, уламолар айтишича қон бериш мумкин аммо бунда рўзадорни ахволига салбий таъсир кўрсатмаслиги мухим. Биз эса буни олдиндан била олмаймиз ва кимнидир агар кун иссиқлиги сабаб хам ахволига салбий таъсир кўрсатиб, сув ичишга мажбур бўлиб рўзаси очилишига сабабчи бўлишга таваккал қила рлмаймиз. Вахоланки ўткан йиллар хам рўзада қон топшириш бўлган ва хечкимни рўзаси очилишига сабаб бўлмаган, бироқ кун иссиғида тадбир ташкилий ишларидаги жамоамиз хам рўзадор бўлиб бироз қийналгани учун бу йилги июнь ойи қон топшириш акциясини байрам куни эмас, июнь ойининг илк жумаси 7-июньда бўлиб ўтади.
1-Июнь куни ва шу кунгача фақат моддий хайрия - закотлар қабул қилиниб, шу куни дорилар олиб тарқатилади. 1- ва 7- июнь кунларида кўришгунча! Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар! | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 1402 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |