“Ўғри бўл, ғар бўл лекин, инсоф билан бўл!” дейди халқимиз. Афсуски ўғри ва ғардан бешбаттар тарздаги хулқини намоёнлаётганларни кўриб улар олдида олдидаги ўғри хам фохиша хам фариштадек кўриниб қоляпти.
Тақдим қилинаётган видео телеграм оламида машхурликка айланмоқда. Андижонда бўлиб ўтган дея тахмин қилинаётган бу воқеа видеодан билинишича “Чарос” кийимлар дўконида бўлиб ўтган.
Бир қизни ўғирликда гумонланиб ушлаб олган дўкон ишчилари уни харқанча Худони зорини қилиб “Билмабман, кечиринг, тўлайман” деб йиғламасин милицияни чақириб қўлига кишан солиб бериб юборишган. Видеони охиригача кўрган инсонда шу дўкон ишчиларидан то уни олиб кетгани келган ходимларга нафрат уйғониши табиий. Ўша кишандан қўли оғриб йиғлашию бетини беркитиб уялишигача адекват инсонда унга нисбатан РАХМ хиссини туғдиради.
Аёл хомиладор экан ва кўринишидан туппа-тузукка ўхшайди, кийимлари хам, қўлларида узуклари хам бор, гаплари хам .
Дўкон ишчиларидан бири уни “ж**б” дея хақоротлаб кимдир қўнғироқ қилганини эри эмас жазмани дея хукм чиқариб қўймоқда. “Унақа деманг опа илтимос, Худодан қўрқинг опа” деб ялиниб ётибди шўрлик. Фохишаларга учрамабдида бу дўкондагилар, айбдор бўлса хам ундайлар бунақа хақороти учун дўконни тумтарақайини чиқариб дўкондагиларни сочини юлган бўлармиди. “Сендақаларни юзта милиция билан ўйнашганини кўрганман кўзим билан” дея шанғиллайди дўкондаги аёл...тавба қаерда кўргансиз кўзингиз билан?-дейдиган одам йўқ. Хулқингиздан, шанғиллашингизу ва ўз кўзларингиз билан кўрган нарсаларингиздан яхши хулоса чиқарса бўларкан а? Дўкон битиб қолибдида...ха энди.
Ходимлардан (адашмасам) бирига халиги ўғирликда гумонланаётган қиз телефонимни беринг дея ялинса жавобига “Долженманми?” дея қўрс жавоб беряпти...тавба на ўрнида ишлатилган гап ва на таржимада мантиққа хос. Қонун бўйича айни дамда у хали гумонланувчи холатида, хаттоки айбланувчи хам эмас. Шундай бўлган тақдирдаям ўғри деб уни шахсий мулкини (далилий ашё бўлмаган ва воқеага алоқадор бўлмаган нарсани) истаганича титиш ва бермасликка хаққи борми деган савол туғилади.
Ана энди оддий бир нарсани қарангда... Шахсий фикрларим бўлақолсину аммо элементар тарзда агар шу қиз дўкон ишчиси айтганидек фохиша бўлса ўзини қандай тутган бўларди? Фохиша ва ўғриларда бет бўлармиди? Шунақа бўлганида у барибир вазиятдан чиқиб кетган бўларди, айёрлик билан мингта нарсани тўқиб ташлаб шу қўлидаги узукларни хам ечиб берган бўлармиди дейман. Кечирим сўраб турган одамни қандай қилиб муттахам дейишяпти тушунмайман. Хорижликларнинг зўр бахонаси бўлган бу вазиятдаги “клептомания” касаллиги бизни суд практикасида қай тарзда қўлланишидан бехабарман, зеро бу сохадаги тажрибамда бундай бахолаб озод этилганини кўрмаганман. Бу қизга рахмим келиб шу қадар ёнини олишгача бормаяпману
ЛЕКИН!
У мана шу хомиладорлик ёки бошқа бир хаёл билан ёдидан чиққан бўлиши мумкинку? Уялганидан гапира олмай фақат илтимослаб тургандир? Шокда тушунмаётгандир, шунчаки ўзингиз бир қаранг уни ўзини тутишини.
Дўкондаги аёл у қизга “Хожи акаси” дегани қўнғироқ қилганни танимайман деб қўйиб қўйганини жазманига йўяр аммо балки бу оддий УЯТДИР! Яъни ўша қўнғироқ қилган одам олдида бу холатдан хабардор бўлишини истамаганидан танимасликка олгандир, бу оддий нарсаку. Эрини сўраб ва эри йўққа чиқариб қўйиш нимаси?...балки уялаётгандир? Бунақа вазиятга тушган одам минг хақ бўлса хам хечким билишини истамайдику. Агар фохиша даражасидаги одам бўлса шартта мингта танишига қўнғироқ қилган бўлармиди, айнан жазманини чақирган бўлармиди.
Ахир оилалик бўлмаган ва жазмани бор ва яна камига ўғри бўлган одамга хамма нарса барибирдек кечиб ўзини хам тутиши бошқача бўлади. Буни хеч бўлмаса келган ходимлар уни ўзини тутишидан фахмлаши керак эдику. Нахотки кунда кунора қанчадан қанча жиноятчилар ва хусусан ўша фохиша ва ўғриларни кўриб биладиган ходимлар бу қизни ўзини тутишига шу жойни ўзидаёқ бахо бера олмас даражадаги нопрофессионал ходимлар?
Бундай холатга тушган ва аслида ўғри бўлмаган холатларни қанчасини биламан. Яқиндагина сайтга бир кампирни ўғриликда айблашганида уни тоби қочиб ўлиб қолганидаги воқеани эсланг, вахоланки у аёл туппа тузук ўзига тўқ оиладан бўлиб, шунчаки ёдидан кўтарилгани ва пулни берса хам олмай милиция чақиришгани ёдингиздадир?
Нақадар вахшийлик! Ўзидан жабрланувчини расман ясайдиганларни аслида қанчадан қанчаси ўша айбдордан минг чандон ХУЛҚИ билан, вахшийлиги билан хам ва инсофсизлиги билан хам шу қадар пастлигини кўпини биламан ва билиб келмоқдаман хам.
Бугун мана шу видеодан таъсирланиб сайтга тайёрлаётганимда қўшним тушиб қолди ва яқиндагина бир консерва учун пул тўлаб, уйига келганида икки консервани кўриб қолгани ва қайтариб олиб борганини айтиб берди.
Хар қанақа вазият бўлиши мумкин аммо аниқ тагига етмагунча шунақа хақоротлаб, шанғиллаб, айблаб қўрс муносабатда бўлиш керакми?
Айбсизлик презумпцияси деган тушунча қайда қолди? Мен бу қизни (агарда ростан хам ўғрилик қилган бўлса хам) қилмиши учун ёнини олмаяпман, мен кўтараётган мавзу МУНОСАБАТ!
Шу дўкон ходимлари ва ўша ходимларга менинг шахсий нафратим! Шу қиз ўғри бўлса хам сенлардан кўра юзи бор экан, уяти бор экан. Оғзига келган хақоротни қилмаяпти, сенлардек шанғилламаяпти, алдамаяпти! Кечирим сўраяпти!
Бу қиз эса ким бўлишидан қатъий назар агар бу холат юзасидан ўғрилиги исботланиб хукм чиқарилган тақдирда хам(адашмасам 169 модда 1 қисми билан унақа қаттиқ жазо қўлланилмайди ва аёллиги , хомиладорлиги билан нари борса жаримага тортилар)унга мана шу холатда хам юзини йўқотмагани, алдамай ялиниб тургани учун хам хурматим баланд ва келгуси ишларида шунақанги ишлари юришиб кетсинки, бунақа дўконлардан мингтасини очишини тилайман!
Худо кўриб турибди, у дўкондагилар ва видеога олганларни бундан бешбаттар шармандалик билан тақдирни ўзи жазолаши хам мумкин.
Суд иши қандай якунланмасин, бу қизга мана шу видеони далилий ашё сифатида олиб хақорот ва қадр қимматни ерга уриш моддасига асосан дўкон ишчиларини устидан жиноят иши очиш учун прокуратурага ариза ёзишини маслахат бераман. Керак бўлса мана шу вазиятдаги маънавий зарарни белгилаб ундириб олиш учун фуқаролик судига хам берсин. Фуқаролик суди нима қарор чиқаради билмадиму аммо жиноят иши бўйича суд албатта бу видеодаги муносабат ва хақорот учун чора кўриши аниқ!
у них там у всех крышу кажется снесло...хаммасини судга бериш керак...Она ж беременная...наручники зачем нужны? она спокойно разговаривает...и вперед можно застегнуть было...кулини унака килиб кайилтирмасдан...может просто забыла что взяла...товба...одамларга нима булган узи...хаммасини жазолаш керак...нима хакки бор ану хотинни хакоратлашга...какое ее собачье дело...и нима иши бор шахсий хаети билан...муттахам...иккикатлигиниям инобатга олишмадия...товба товба...замон шунаками еки буларнинг хаммаси одам башарасини йукатганмикан...скорее они все на почве денег ума лишились...хаммасини бунака муносабат учун жавобгарликга тортиш керак...нима хакки бор милиционерни телефонини олиб куйишга...бу нима...ашъевий далилмиди...идиотизм полный...ШАРМАНДАЛАР
Voybuuu...sotuvchi ayol bunchalar tarbiyasiz...Inson hom sut emgan bandada...Homilador bulib shu ishni qilishga nima majbur qildi?.Hayronman kishan solish nimasi?Shunchalar qahri qattiq insonlar bor-a?Insofsizlar olloh jazolaringni bersin!
Аллохдан куркинг опа деса хам гаплари таъсир килгани йук, худди уларни узлари гунох килишмеди ёки оппок фариштадай бировни айбини нетга чикариб шарманда килгани хазм килиб булмайдиган холат( Аллох ширкдан бошка барча гунохларни кечиради аёл чин дилдан тавба килса Аллох кечирса бандалар ким булибдики бировни килган айбини кечирмаса ёки килган гунохи учун шарманда килса, хомиладор аёлга кишан солиб куйгани эса жуда огрикли холат(... (Очиги хомиладор аёлдан хам аёлни хакорат килиб шарманда килганларга купрок рахмим келди чунки бир куни Аллохдан кайтиши бор, шундай феъл билан, огзина булса хам рахм шавкат йук кунгил билан кандай ХАЁТ КЕЧРИШЯПТИКАН А?)
Men ham Andijon shahridanman. Bu magazinni bilaman. Bu video o'sha magazindan. Sotuvchilar umuman qo'pollashi, o'zlarini juda betarbiya tutishibdi. Har qancha ish bo'lmasin uni isboti bo'lmaganidan keyin f***shaga o'xshatish kerakmas. "Doljenmanmi?" degan so'z u yerdagi holatga umuman to'g'ri kelmaydi. O'zicha krutoy gapirganu lekin tarjimasini menimcha "qarzdormanmi?" degan so'z bilan adashtirgan.
Bu yerdagi "doljenmanmi?" jumlasi mantiqan, telefon sotuvchi yigitniki bo'la turib ayblangan qiz uni berishini so'raganida ishlatilsa bo'lardi. Lekin o'z telefonini so'ragan odamga bu jumlani ishlatish kulguli. Yana bir holatda qizni har xil shaxsiyatga teguvchi gaplar bilan xaqorat qilingan. Bu narsa isbotlanmasdan qanday qilib bu ayolga nisbatan ishlatildi? Davlat IIB xodimi ham isboti yo'q narsaga (o'g'rilikdan tashqari munosabatga) tuxmat qilmanglar demagan.
Qoliga kishan solishni nima keragi bor xomilador bolsa men ham qizga juda achindim nima bolgan taqdirda xam yaxshi munosabat qilishi kerak edi menham asli andijondanman butun dunyo odamlari uzbekistonliklarni ayniqsa andijonliklarni xurmat qiladi yigitlarini mard deydi bu videodagi erkaklarni erkak ayollarini ayol deyishga til bormaydi naxotki kuchi shu ojizaga yetdi lekin lekin bu videoni korib odamlar nima deb oyleydi biz haqqimizda nega biz uzbeklar uzimiz uzimizni sharmanda qilyapmiz
Мелисалар доим шаллаки хотинлардан курккан. Буни хамма билса керак. Уз кузим билан бир неча йил олдин курганман. Хусусий транспортга минволиб, хизмат юзасидан юргани учун йул кира тулашдан бош тортган мелисани хайдовчи ва кондуктор оркаларига тепиб тушириб юборишганди. Хизмат юзасидан юрган мелиса аслида уйига кайтаётган, кийимлари кир, туфлилари чанг эди. Шунда хурматим йуколган. Йул кира уша пайтлари атиги 300 эди.
Яна бир вокеа. Бир куни бозорда нон сотувчилар харидор талашиб жуда катта уруш бошланди. Хеч ким ажратолмади. Хатто эркаклар. Кимдир милиция чакирди. Участкавой келди. Куриб иккаласиниям таниб караб тураверди. Бир пайт кайтиб кетиб колди. Уршаётган хотинларни иккаласиям бир-биридан колишмайди, сочлар юлинган, куйлаклар йиртилган. (Тайсон ва Мухамад Али курганида бошка рингга чикмай куйишарди ) :p Кейин урушган хотинлардан бири яна уша мелисани чакирди, келмаганми, бозорга олиб келиб мелисаниям роса "юлди". Ушанда мелисани шапкалари отилиб кетган, шапкасини олиб узини четга урганди. Ушанда курганман уларда бозорчи хотинларга дух етмаслигини. Лекин оддий бечорага етади. Ахир улар хам кимгадир зурлик килиш керакку. :'( :'(
Бир нарсага кизикаман, оддий милиция, кучалардаги ёки участкавой, кандай килиб бу сохага келиб колади. Милиция академиясидан бундай кузикориндай килиб кир-чир юрадиган милицияларни чикармаса керак. Каерни битиришади улар?
АГАР СИЗНИ УЙИНГИЗДА ОИЛА АЪЗОЛАРИНГИЗ МИЛИЦИЯ БУЛИБ У КАСБИЙ ЭТИКАСИ ДОИРАСИДА ИШЛАСА, РАХМАТ УЛАРГА!!! мЕН КУРГАНЛАРИМГА ХУЛОСА ЧИКАРИБ ЁЗДИМ.
Bulardi pul qutirib qo'ygan naxotki shu ayol bn ötirib nima majbur qildi bunaqa qilishingga deb so'rasa bo'ladiku xammaga elon sharmanda qilib ko'rsatmasdan u ayoldi xayotiga aralashni xech kimni xaqqi yo'q shu sotuvchilarni ollox jazosini bersin pulimiz bor deb özlarini bosar tusarini bilishme qoladi.
boplapsiz Sardor aka dukondagi ayollarni iloji bulganida odnoda 10ta,yuq 100ta klass bosardim chto bi vse videli xodimlarga kelsak ne professyanal emas befarosat
sharmandalik.ozbekistondanam katta rossiyada bunaqasi bolmagan ozim korganman hali bu erda erkak va homilador bolmagan ayyollarni faqat ogirlagan narsasaini tolatishadi faqat.
Andijonda bulganimda,andijon hokimyatiga murojaat qigan bulardim! Bu qanaqasi ,...munosabat,muomala ...homilador ayolni bolasi ichida qancha qargagandiram ? Exxx
MEN XAYRATDAMAN MELITSIYA JUDA OZIDAN KETGAN EKANKU ILTIMOS BU AYOLGA YORDAM BERILAR KIMDUR XAQQI YOQ EDI BUNDAY MUOMALA QILISHGA SUDGA BERSIN MELITSIYALARDI XALQ BOQYAPTI SHUNGA AYTADIDA IT TOYSA EGASINI QOPADI OMA JUDA XUNUK ISH BOLIPTI
Bu qizi muloyim koz yoshlariga ishonch yo bunaqala ozini shuncha ayblovdan kegin oqlashi keregu yalinib yolvorib,man ozimam kopchili qizlani guvohi boganman bundN batar sodda koringan yeglab mani kechirin dib orqadan qanaqa iflos ishlani qimidi bunaqalaga man ishonmiman koz yoshlarigayam ham homilador holida shu ishi qildimi bu qizi oqlash notori shundo korinib turibdiyu soxta yalinvotgani man magazindegi ayollaniyam oqlamiman shu orinda
xotinim xomilador busa bunaqa kiyintirib quymasdim uzi umuman bu ayollarni kiyinishini qarang ochiq sochiq, magazincilayam oshirvorishibdi, milisa xam, bu vodeolavxadagilarga uyat, sharmandalar uyatsizlar, tarbiyasiz. exx attang. borgan sari jirkanib ketyapman. xozir rossiydaman uzb.video lani ko'rib prosta odam nafratlanib ketadi
Alloxim odamlarga nima bo'lyapti. Xomiladorligiga qaramiydiyam erkaklarchi xuddi katta bir jinoyatchini tutgandey gerdayib turishini sharmnda militsiya xodimichi uyat aybdor bo'sayam bu darajada munosabatda bo'lmaslik kerak.
Iltimos shu do' koni manzili bosa korsatsela shu do'konga yaqinro damla bosa shu ahvoldan habarligisi bo' lsa o' nafratini bildirib ketishardi. Bunaqa bag' ri toshlarni sharmanda qilish kere ahir narsa topiladi lekin homlador ayolli bunchalik qilish nohotki biz o'zbeklarni qo'lidan kelsa.kelib kelin andijonliklar eng mehmondo'st halq bosaya.iltimos qilardim kim imkon topsa shu do'konni oldidan.otganda tuourib otib ketsin.siz jurnalistlaga ham iltimos qilardim kopro joyga odno, telegram wwathsaplargayam tarqatib tashlanglar. G'azabim ichimdan bo,shaololmayopti buni korgandan beri nahotki o'zbeklar bozlar shunaqa bosek. Militsiya hodimlarini ayniqsa shunaqa iploslarini tegishlik joylarga korsatinglar siz jurnalistlarni qolingizdan ko'proq keladi bumday ishlar sovobga qolgan bolardinglar oldindan.rahmat
Uylanganimdan keyin, xomilador ayolga qanchalik mashaqqatli ekanini, har qadamda uni har xil og`riqlar kutayotganini, har bir kichik ko`ngilsizlik ham xomilasiga ta`sir qilishini bildim. Shu ayol ham agar mobodo o`g`rilik qilgan taqdirdayam, anetta shang`illab turgan kapkatta xotinlar sekinlik bilan tushintirsa bo`ladiku, ularniyam farzandi bordir, xomilador bo`lgandir vaqtida. Yoki "Doljnmanmi" deb do`q po`pisa qilayotgan HO`KIZ, uylanib, xomilador ayolga qandey qiyin ekanini bilmasmikan. Hammasidan achinarlisi militsiya xodimining qo`polligi oshib tushdi. Bularku mayli, davlat odami bo`lib turib, tinchlikparvar, vatan-yurt himoyachilari, fuqarolar o`rtasida adolatni o`rnatadigan militsiya xodimi, bechora xomilador ayolga nisbatan qo`rs muomilada bo`lishi, aybi bo`yniga qo`yilmagan aybsiz aybdorni qo`lini kishanlab qo`yishi o`ta darajada vaxshiylik. Shunaqayam hayvonsifat militsiya buladimi. Umuman hammasini qamatvorish kere militsiyasi bilan qo`shib. Unaqa do`kondorla kelgan mijozga mollarini "kiydirvorishadi". Shunaqa afirist, yolg`onchi bo`lishadi bunaqa savdogarla. Xomilador ayol haqiqatdanam hech narsasini olmay, anglashilmovchilik bo`sinda, qiyomatda bu ayolni oldiga haligi molfarastla yig`lab kechirim so`rasin. Omin Источник: http://sayyod.com/news/video_khomilador_w_riga_munosabat/2015-08-31-3761
Shalaqiladan ozi asrasin,ayolkishi sal bosayam chunsa bolardi,latta ekanuuu agar tillabosa ujas nma qilishardi bula ,kormaganni korgani qursin,pastla ujas i fuuu
"KARAMEL" kafesini oldidagi "CHAROS" do'koni ekan, uyat IIB xodimiga, erkakligi qomabdi bulardi xotinlardanam battar oshirvoribdi, kesib tasha e SHARMANDALAR, hech bo'lmasa qo'lini oldiga qilib kishan solsa bolmasmikin, vaxshiylar, qornida bolasi bilan qayergayam qochardi, inson hayoti shu 4 ta lattadan ustunmi? Pulini to'leman deb turgan bo'lsa. Nechpullik ko'ylak edi deb sorasa dokon egasi 100 lik desa, buyoqdan xotini usizam ashnaqa boladi endi didi, bu bilan 50 yoki 60 ming bolgan koylagiga 100 dan undirmoqchiyu yana xalol luqmadan gap ochadiya, odamgarchilik qolmabdi bularda, hali ollohdan qaytadi bir kun!
Kishanga balo bormi berahimlar! Bo‘yniga olib to'layman deyabdiku qo‘yvor uni nima qilasan yuzini yerga qaratib! Ba'zan shunaqa insonlar borligidan nafratlanib ketamandaa
Homiladorlik bir nuqson emas bu aybi uchun kechirilgani. Homiladorlik bir ne'matdir ayol uchun. Hudodan qurqing diyishga yuzi qande chidadi bu yaramasni? Qornidegi hudoni inomiga hurmati yuqmi bunchalik paskash ishni qiladi. Bu uyalayotgani yuq ugirlik qilganidan afsusdahammas. Tõleman hammasini deb dõq urishichi buni. Bitta yoki ikta narsa olsaham mayli shuncha narsani olib kõzi och. Jazolansin. Sotuvchilarni tushunish mumkin shuncha narsani javobgarligi bor buynida. U narsalar hammasi õzini puliga kemagan,qanchasidan qarzdor b.b tavar olinadi buni hamma biladi. Ularni har kunida bunaqa ochkuzlani nechtasi uchredi. Sotuvchi ayol shu õgrini nima degan busa hammasi rost,ayol kishi ayolni makr qilayotganini biladi diyishadiku.
Birovni ustidan bilib bilmay hukm chiqarmang, siz adashmasam shu sotuvchilarni qarindoshisiz shekilli, siz u qizni j***plik qilayotganini kordizmi? Hammasi rostmish
Hammasini sudga berish kerak! Bechora ayol kechirim so'rashiga qaramasdan unga zulm o'tkazishyabti. Militsiya hodimiyam shu do'ko'ni tanishi bo'lsa kerakda shu do'konchi ayolni tarafini olyabti.Videoga olish va tarqatish shart emasdi...
Eng oson yo'li Andjiondagi butun aholi bu do'kondan mol olishni to'xtatishi lozim. Tovarini o'tkazolmay kasodga uchrasin.Melisani ustidan esa ariza yozish kerak.
toba toba agar musulmonlar shunq qilsa zamon ozgaripti 6yilki ozbekta yashamiman shunchalik ham boradimi hayota hamma adashadi ku ularni qizlari yoqmikin ajabo
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.