Бош сахифа » 2018 » Май » 3 » ВИДЕО: Беном 2 кунлик концертидан
20:02
ВИДЕО: Беном 2 кунлик концертидан

Хар тарафлама йил концерти номига лойиқ бўлган Беном гурухининг 2 кунлик концертидан видеолавхаларни тақдим этар эканмиз, шу икки кунлик репортаж билан хам бўлишамиз. 

Айтиб ўтиш керак, концертдан бир хафта аввал чипталарни хаммаси сотиб бўлинди, шу сабаб хам икки кунлик дастурда одам лиқ тўла ўтди.

Дастур давомида ўзига хос, ўша интервьюда айтганимдек фикримга содиқ айтсам: замонавий эртак мухаббат қиссаси  қўйилиб,  унга монанд қўшиқлар табиийки 100 фоиз жонли ижрода томошабинлар хори билан куйланди. 

Гурух йигитлари  ваъда бергандек, аввал инстаграмдаги Сарварнинг сахифасида ўтказилган конкурсдаги  мухлислар танлаган ғолиблар концертнинг биринчи куни сахнада бирга куйлашди.

 

 

Концертнинг иккинчи куни эса "Беном" чиларнинг ўзлари танлаган ғолиб билан бирга куйлашди. 

 

Дастурда "Беном" гурухи шу йили сентябрь ойида қатнашиши режалаштирилаётган Туркчавизион фестивалининг конкурс доирасида куйланадиган янги инглиз тилидаги "Me and you" қўшиғини премьера тарзида куйлаб уни қисқача таржима турини хам куйлаб беришди. Жонли ижродаги концертни қулайлиги бунда хам қўл келди. 

Концерт  якунидаги "Ватан" қўшиғи ўзгача бир шижоатли чиққанини эътироф этмай илож йўқ. 


Концертнинг биринчи кундаги санъат ахлидан мехмонлар  "Афруз" гурухи, Манзура ва Зарина Низомитдиновалар, 

 

Дилноз ва камина бўлдик. 

Иккинчи кундаги мехмонлар Гулсанам Мамазоитова ва Юлдуз Турдиевалар бўлиб Гулсанам йигитларни хар бирига алохида гулдасталар топширди. 

Шунингдек иккинчи кун  санъаткорлардан мехмон бўлганлардан яна Бобур Йўлдошев ва Умидахон,

 Шахзода Мухаммедова бўлажак турмуш ўртоғи билан , 

Шухрат Вохидов, Азамат Ахроров, Ёдгор Мирзажонов ва Беном гурухининг клипларидаги бош қахрамонлар бўлишди. 



Дастурни кузатишдан кўра кўпроқ тинглаш ва айниқса томошабинларнинг  бор овозлари билан куйлашларини тинглаш сехри ўзгача хиссиёт бағишларкан. Мана шу эмасми санъаткор бахти?!

Мана-ку ижодкор ғалабаси!

Қанча эшитсанг эшитгинг келаверади.

Овозлар...... бирлашган хиссиётлар жўрлиги! Фантастика!


Тақдим этаётган видеоимизни томоша эмас, бир тинглангда...       Хеч қанақа эффект йўқ, хаммаси ўзимиззи камерага  олинган видео. Энди биламизку айрим хонандалар концерт видеоси монтажида сунъий овозлар билан чирантирилган диск чиқаришини . Айрим қизиқчи гурухларнику айтмасаям бўлади, диск чиққанидаги монтажда қўлланилган овозлару эмоционал  кадрлар фақат бир икки пик пайтидан копировка қилиб охиригача қайта қайта қўйилаверади. #есаемаса Шунақасини кўриб қолиб роса кулгандим. Томошабинни сунъий алдаган одам сахнадан сирпанади. Ва ўша сирпанишдан йиқилгани зарби анча кейин оғриғи кучли бўлади.  Уни ижод умри қисқа. Майли, Беном гурухи бировни айблаб туриб мақташга лойиқ эмас.  Шундоғам юз фоизли жонли ижрода концерт бергани ва шунчаки номига эмас, махорат билан куйлаб томошабинларни хам куйлата олишгани хақиқий хиссиётлар шоуси бўлди дейишга лойиқ. Шу учунам ижобий нотада мухтасар қилиб эътиборингизни видеога қаратамиз.

 

ЮТУБДА томоша

Мана бу видеодаги куйлаётган томошабин ёшлар ёши улғайиб Беном қўшиқларидан ностальгия билан энтикадиган бўлади. Хар бирини хаётий тарихида ўчмас наво бўлиб яшайди.  Сарвар ва Комил нафақат ўзлари куйлаган балки бошқаларга хам ёзиб берган қўшиқлари биланам келажак учун ўчмас хотиралар тайёрлаб қўйишди..ва қўйишмоқда хам.  Ва мана шу томошабинлар овози хам бу фикрларимга  кафил.  Қанча мақтасанг арзийди! Тўғрими?

Сарвар, Комил, ижодий жамоа, Жамшид Хожиниёзов ва профессионал созандалар ВЫ МОЛОДЦЫ!  Ўзбекчаси Яшанг шоввозлар!(миди?)  

Салют!

 

Суратлар: Нодира Тўраева, Видео: Сарвар Қамбаров.

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 3032 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Benom

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!