Бош сахифа » 2018 » Апрель » 19 » Варрак сайли!
14:11
Варрак сайли!

22-апрель, якшанба куни соат 12:00дан то кун ботгунча
ВАРРАК САЙЛИ!

Аввалгидек Варрак-ШОУ эмас, варрак сайли!

 


Очиғи, шоу қилавериб чарчадик, буни уддалашимизниям неча йилдан бери исботлаб бўлганмиз, шунчаки бу йили мехмон кутишни эмас,  ўзимиз хам мазза қилиб жамоамиз билан хам варрак учиришни истаяпмиз!

 

 

Шу учун варрак сайли ўтадиган манзилни эълон қилар эканмиз, шуни маълум қиламизки, шоу томоша қилгани ёки қайсидир артист билан суратга тушишга келмоқчи бўлсангиз уйда қолаверинг.  Чунки бу кун варрак учирамиз!
Лекин, шу кунги БАЛКИ мехмон бўладиган санъат ахлини шоу учун махсус равишда алохида қўнғироқ қилиб чақирмаймиз! 
Мана шу эълонни ўзидан варрак  учириб бир болаликка шўнғиб кетай деган санъат ахли вакиллари келса хурсандмиз, лекин алохида таклиф бўлмайди! 
Шу эълон барчага баробар!

Бир қоида аниқ ўзгармайди: Варраги энг юқорига учганларга совға бор!

22-апрель соат 12:00 дан Чоштепа тепалигида (Жанубий вокзалдан Зангиота тараф йўлида, Эркин постига етмасдан),  ориентир Шахриобод кафеси тўғрисидаги кўча ичидаги тепалик. Келиб тополмай қўнғироқ қилсангиз тушунтиришади: +99894 6952121  (+телеграм хам шу рақамда)

Осмонларни забт этамиз!

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 2639 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: varraksayli, varrak, Varrak-shou

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!