"Юлдузлар билан цирк" Янги телелойиха Suhbat | Intervyu | Reportaj

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
 

Сайтимизнинг собиқ хамкорларидан Шахзода Матчанованинг таклифига биноан циркда бўлиб ўтаётган ажойиб лойихадан хабар топиб етиб келдим. "Ёшлар” телеканали Россиянинг "Цирк со звездами” лойихасини ўзбекча кўринишда амалга оширишни бошлабди.

Нихоят бизда хам қандайдир қизиқ кўнгилочар дастурлар бўлар экан, шоубизнес хам сал жонланиб телеканалда шам ёруғлигида тўртта одам ўзи билан ўзи гаплашиши камаяр деб хурсанд бўлдим.

Циркка етиб келганимда Шахзода Мадина Мумтоз билан қўлларида гамбургерлар солинган пакетлар билан мошинадан  тушиб келишди.

Шошишганидан йўлда овқатланишни иложи бўлмабди, циркда овқатланармиз деб гамбургерлар олишибди...

Содда қизлар....

Циркнинг ифорига дуч келишмаган чоғи..

 

Циркнинг орқа тарафига ўтиб уччаламиз бир ойлик рухсатнома олиб манеж тараф йўл олдик.

Шахзода ва Мадинага нихоят бугун овқатланиш насиб этмаслиги етиб келди))).

 

Албатта бурун орқали.

О цирк, сенинг ифоринг менга эслатур зоопаркни))

 

Икарига кириб қизлар балетмейстер билан маслахатлашиб ўзларига қандай номерларни танлашни бошлашди.

Мадина ва Шахзода ўзларига  танлаб олишгач, Мадина даров илк машқни бажариб кўришга уннаб кетди. Шахзода хам у билан шуғулланадиганлар билан бориб техник тарафларини ўргана бошлади.




 


Мен эса белетмейстерни сухбатга чорладим.

Каримова Гулнора Дониёровна 18 йилдан бери циркда балетмейстер

 -Мазкур шоу кўрсатувидаги хар бир номерга хореографик постановкани амалга ошираман. Хозир   юлдузларнинг трюкларини устида ишлаймиз, кейин унга мусиқа танлаймиз. Мана шу трюк, хореография, пластика шуларни устида ишлаш менинг вазифам. Хар бир номер қандайдир гўзал кўринишда қандайдир бир сюжет кўринишида маънони хам кўрсата олиши керак.

 

Юлдузларга тайёрланиш учун қанча вақт ажратилган?

- 2-3 хафта беришди, лекин менимча  бир ярим ойга чўзилса керак.

 

Бу вақт оралиғида улгуришармикан? Россиянинг юлдузлар билан цирк лойихасини кузатасизми? Менимча уларда вақт кўпроқ кетса керак, трюклари хам мукаммалроқ, бизда хам шу тариқа бўлармикан?

-Менимча иложисиз нарсани ўзи йўқ, албатта Россиянинг юлдузлар билан циркини кузатиб бораман. Улар бир неча йилдан бери амалга оширмоқдалар, тажрибалари ортган.  Инсон истаган нарсасига интилса албатта эришади. Кейин рус юлдузлари спорт тарафлама яхшилаб тайёрланиб бўлишган, ахамият берган бўлсангиз уларда нафақат цирк, балки юлдузлар билан рақслар ва муз устида учишлар хам бўлади. Шунинг учун уларнинг юлдузларини тажрибаси кучлироқ. Бизда хонанда Райхон бу борада фаол, кўп келиб машқ қилади. Мана бемалол "полотно”(концертда учгани) ва "ремни”ларда машқ қилиб туради. Ахамият берган бўлсангиз хар бир концертида циркка боғлиқ сахналар қилиб туради. Унинг циркка боғлиқ тайёргарчилиги бор.

 

Машхурларга Райхон учгандек "страховка”сиз учишга рухсат берасизларми?

-Райхон учган "полотно”да хамма "страховка”сиз ишлайдику. "Полотно”ни ўзи "страховка”-ку, биринчидан қўлларига боғланади иккинчидан ўзига яраша техник сирлари бор. Шунинг учун "Ремни” ва "Полотно”ларда "страховка” бўлмайди. Кейин у сахна кўриниши унчалик қийин эмас, қўлда куч бўлса кифоя.

 

Қайси машхурлар қандай номерларни танлашди?

-Актриса Шахзода Матчанова Райхондек "полотно”ни танлади. Хонанда Мадина Мумтоз халқада айланишни. Яна бир икки йигит хонандаларми актерларми келишди номларини билмайман, бири отлар билан чавандозликни танлади, яна бири асосан аёллар ишлайдиган кучуклар ва пони отлар билан дрессировкани танлашди (хайратланади).

 

Хозир қандай хайвонлар циркимизда мавжуд?

-От, кабутар, ит, пони, лама, айиқлар бор. Йўлбарс ва шерлар дрессировкачилари билан Қозоғистонга гастрол сафарига кетишди. Филимиз эса афсуски йўқ.

 

Циркимизда энг долзарб муаммо хозирда қандай?

-(узоқ ўйланиб) Муаммолар шунчалар кўп ва хаммаси долзарбки қай бирини алохида айтишни хам билмайман. Менимча жихозланиш бўлса керак, Ўзбекистонда ягона цирк бўлганидан кейин бошқа давлатлардаги цирклар каби техник тарафлама жихозланган бўлишини хохлардик. Яқинда Россиянинг "Цветной бульвар” цирки келди, шундай бўлишини хохлардик, лазер шоулари, пиротехника билан, ахир цирк бу байрам. Кейин кадрлар муаммоси хам мавжуд.

 

Ўртача ойлик маоши қандай?

-Ўртача 250-300минг сўм. Камроқ ва кўпроқ хам бор категорияга боғлиқ.

 

Бироздан сўнг циркни тарк этар эканмиз пакетлардаги гамбургерлар хайрлашиш чоғида сен олиб кет, йўқ сен олиб кета қол сўзларига мубтало бўлишди...

 

Мазкур лойихадан репортажни давомлаймиз, кузатиб боринг, яна қайси юлдузлар иштирок этади? Машқ пайтларидан эксклюзив репортаж, интрига ва жанжаллар, ютуқ ва ўзлаштиришлар,  Худо кўрсатмасин "лажа”лар хақида хам  фақат бизда!))


04-Мар-2011 06:42
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 zeboshka   (22-Фев-2011 07:41)
intizorlik bn KUTAMIZ

2 armonli_bola   (22-Фев-2011 08:32)
zo`rku

3 zolushka   (22-Фев-2011 11:12)
voooooooooy tovba

4 Sevaraa   (22-Фев-2011 21:52)
NIMAGA RAYHON NIMA QISA HAMMA ARTISLANI RAYHONDAN KOPIROVAT QIGISI KELADI???????? ASHULACHILAYAM MAYLI UJA AKTRISALA BOSHLABDI

5 Anv@rbek   (22-Фев-2011 22:37)
Bu yengi proyekt manimcha qanaqadir shou bo'lsa kere, albatta yulduzlar ishtirokida oddiy qilib tushuntirganda "Lednikoviy periud" ga o'xshashroq, kutib qolamiz....

6 QALQON   (22-Фев-2011 23:11)
Bu qanaqa loyihaligini taxmin qilishim mumkin. Bir paytlar Rossiyani Perviy kanalini loyihasi bo'lardi, Sirk so pvezdami degan. Endi bizni o'zbek san'atkorlarigayam navbrt kelibtimi diman. Mayli buyam o'ziga yarasha yangilik. Ashula etib xalqni qarg'ishiga qogandan ko'ra sirkka borib o'zlarini maxoratlarini ko'rsatishsin. BU faqat qo'shiqchilarga tegishli edi. Lekin hammasigayammas.

7 qalampirmunchoq   (23-Фев-2011 02:00)
Вахахаха!!! Энди "Звёзды в цирке" передачасини узбекча кучирма-нусхасини курарканмизде)))

8 VENENA_89   (24-Фев-2011 21:51)
qanaqa loyhekan surprised
kutamiza
Sh.Mat4anova sirkga iwga kribtilami db öylamman

9 armonli_bola   (04-Мар-2011 08:39)
sirk wunchali badbo`ymi?

10 SEVARA   (04-Мар-2011 11:11)
RAYHON nima qisa hamma shuni qiladi TOVBA QILDIM!

11 zuxraxon   (04-Мар-2011 15:36)
Intizorlik bilan kutamiz....

12 komola   (04-Мар-2011 20:42)
Райхонам кучирган Райхондан була кучиришган бу Тошкентга хос нарса.

13 rustamboy1990   (04-Мар-2011 21:18)
Rayhon shahzoda nima qilsa shuni qiladi yani zilola musaeva

14 Farzona   (05-Мар-2011 15:09)
Vahaha gamburgerlarga sirkni ifori urib qogande shunga san op ket san op ket deyishgan.Zo'r loyiha ekan Sayyod aka shu imijiz manga yoqdi shu imijda yuring o'zgartirmen sizga yarashibdi Sayyod aka ishlarizga omad

15 Shirina   (05-Мар-2011 19:12)
Qalqon etganlaridek, rus efirlarida bundan chamasi 1 yil oldin " Tsirk" loyihasi yulduzlar bilan bogandi, mani hozir ajablantirvotgan narsa nega o`zbek TV dagi hodimlar doim rus yoki chet el TV dasturlarini doim ko`chirishadi? Nima bizda "kalla" yo`qmi? Ahir bu ko`chirmakashlik, O`g`rilikka kirmidimi? Juda kulgili holat...

16 Tasodifiy   (06-Мар-2011 23:39)
Bu proektni oddiy ko'rsatuvga aylanib qolishi ili xaqiqiy shou bo'lishi 86% koneshno rejisiyor I operatorlaga bog'liq. Bizada esa (tv kanallada)o'zila bilasla bu masala xaliyam ijobiy yechimini topmagan. Ishqilib shu gapimdan uyaltirib qo'yadigon qilib proffi qilib ishlashsin...

17 Ruslan   (09-Мар-2011 09:03)
Наконецто чтото стоюшая надеюсь будет интересно а не как это жалкое породие на игру Мафия на канале нтт!
А кто нибуть из бывших солисток групы СетораТанхо будет участвувать былобы здорого!
Удачи!!!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1010]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 55
Мехмонлар: 54
Рўйхатдагилардан: 1
Sayyod