09:41 Устоз тарғиботи деб она уялтирилгандек | |
Тв орқали турли ижтимоий роликлар сўнгги пайтлар эътиборни тортмоқда. Менга жуда ёққани болалар ота-онасини ортидан қайтарадиган холатлари хақидаги ролик бўлди. Тарбияга ахамият бериш учун кучли туртки бўлган.
Аммо улар орасида ғалатироқлари хам йўқ эмас.
Масалан 1-октябрь муаллимлар кунига аталган роликни хозиргина кўриб ажабландим.
Бола уйда касал ётибди, ўқитувчиси келиб, болага лимон чой тайёрлаб беради, дори ичиради, кейин эса онаси қизи билан келиб қолади... Устозлар онадек бирдек мехрибон каби ёзув билан тугайди.
Саволлар туғилади: -Бемор боласини ташлаб она қаерга кетганди? Болакай касал бўлса нега уйда унга қараб ўтирадиган одам қолдирилмаган? -Эшик жирингласа нега "Ким бу?" демади? Бу мухим, зеро сўнгги пайтлар (ва хабарим борича жазоланиб бўлган) жиноятлар айнан эшикни бегоналарга очиш натижасида бўлганди. Ёки нега онаси устидан қулфлаб кетмаган (йўқ, барибир қандай қилиб болани ёлғиз ташлаб кетиш мумкин?) -Устозиям бировни уйида лимон ва дориларни оламан деб холодильник ва шкафларни титиб юрарканде а?))
Мехрибон устозлар тарғиботи деб , узру, онани шалтоқроқ қилиб кўрсатиб қўйишмадимикан роликда? Ғалати-да, онаси уйга келганида устоз дориям ичирган, чойиниям бериб бўлган. Асосийси касал боласини бир ўзини ташлаб кетган. Мактабдан синглиси ё катта опасини олиб келгани кетганми? Адаси қаерда? Бошқа одам топилмадими? Кимнидир ўрнига юборса ёки уйда болани ким биландир қолдирса бўлардику.
Онасиям келиб вой Ассаломалейкум дерканде.
ғоялар ғоялар ва фантазиялар...
Кейин, тўғрисини айтсам, ўзим ва жиянларимдан келиб чиқиб эсласам, бирон мартта ўқитувчиларни чой ва дори ичириши тугул, келиб хабар олишини эслолмайман.
Балки энди йўлга қўйилгандир, қайдам. | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 6679 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 22 | |||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |