22:04 "Қуртлар водийси ёхуд кўкатлар сири" ВИДЕО | |
Телеграм хитига айланган кўк пиёз ичидан чиққан қуртлар роса шов-шув бўлди. Қизиғи уни менга юборган одам хам шартта уйидаги кўк пиёз ва саримсоқни текширгач қуртларни кўриб хайратланган. Мен хам бугун янги келтирилган кўк пиёзга кўзим тушгач шу видео ёдимга тушиб шартта ичини очиб қарадим...Рости хам ичи тўла қуртлар... Ижтимоий тармоқлардаги одамлар фикрича кўк пиёз агар музлатгичда ёки уйда узоқ муддат қолса қуртлайди дейишди, бироқ янги келтирилганини ичидан чиқиб турганини ўзим гувохи бўлдимку. Яна одамлар элементар гигиена қоидаси бўлган ювишни айтишгани мантиққа сиғмайди сабаби, қуртлар кўк пиёзни ич-ичида. Хечким кўк пиёзни хар бир қаватларини шилиб ювмайдику.
Ушбу мавзу юзасидан бозорда кўкатларни 5 йилдан бери (етарли стаж бўлса керак) сотаётган Зухра опаю ва хаттоки биология фанлари ўқитувчиси Нилуфар Халилованинг хам фикрини олдик.
Шу видеорепортаж пайти хайдовчи фикрича собиқ иттифоқ пайти махсулотларга кимёвий дорилар сепилгани боис қуртлар бўлмаган ва хозир сепилмаслиги яхши экан, табиий махсулотга нима етсин дейди у. Яна ўсимлик қуртини одамга зиёни йўқ у протеин сифатида фойдали эканлигини уқтирди. Камига японларни емиши ғимирлаган хамма нарса бўлишиниям қўшиб қўйди. Мантиқан олиб қаралса хайвонларда бўладиган эт ейдиган паразитларнинг одамларга зиёни бўлиши мумкин аммо ўсимликники зарари йўқлигини...очиғи аниқ айта олмайман. Балки рости протеиндир, аммо ким буни (энди) олдиндан билиб туриб еяётганидан хотиржам бўларкин? Истармикан? Видеорепортажда тарқалган видео, ўзимнинг хам шахсий текширувим ва юқорида айтганимдек биология фанлари ўқитувчиси хамда кўкатлар сотувчиси билан сухбатларни кўриб ўзингиз хулоса қиларсиз.
https://youtu.be/0hsLR9-x-Ao
sayyod.mytube.uz/ Хўш, шунча пайтдан бери зиёнсиз эндиликда сюрприз бўлган протеин - қуртларни кўк пиёзларга ўраб еяверишга буёғига рухан тайёрмизми? Яъни била туриб еяверасизми?
Қуртсиз бўлмасму хай-хай?) | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 26353 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 16 | ||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |