Бош сахифа » 2015 » Январь » 18 » Урра! Футболчиларимизни табриклаймиз!
01:08
Урра! Футболчиларимизни табриклаймиз!

 Ва нихоят ғалаба!)) Бироз аввалги мухлисларнинг асаб портлагани кетидан энди қувончлар портлаш онлари!

Шунақаям омадли ва чиройлик гол бўладимия? Нақ...халиги...хуллас, нақ оёқ орасини ёриб кирдиде ўзиям бору))  йирворди, ёрворди!)

Сардор барибир Сардорде! (Уммон гурухига янги қўшиқ учун срочно заказ!) Адааааш молодец!

Лекин хакамлик қилган арбитр ўзиям роса япасқилик қилди, аммо шунга қарамай , битта голниям хисобга олмаган бўлсаям барибир ютдик! Хақиқатга қандай карточка кўрсатма у барибир ўз рангида қолаверади!))

Футболчиларимиз ва албатта футбол фанатларини табриклаймиз! Республикамизда миллий ифтихор байрами!) Олдиндаги матчларда мана шу темпни ушлашни чин дилдан тилаб қоламиз!

Хозирча эса кун мавзуси доирасидаги расмий хабар ва видеолар:


Осиё Кубоги. Сардор Рашидов - дублга эришган тўртинчи футболчи

Австралиядаги қитъа чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

• • •

Бу баҳсда Сардор Рашидов рақиб дарвозасига икки бор тўп киритди. У Ўзбекистон терма жамоаси сафида қитъа чемпионатида дублга эришган тўртинчи футболчига айланди. 

Бугунга қадар Максим Шацких (2007 йил) Малайзияга қарши, Улуғбек Бақоев (2011 йил) Иорданияга қарши ва Александр Гейнрих (2011 йил) Жанубий Кореяга қарши учрашувларда иккитадан гол уришганди.
 

 

Шу тариқа, Ўзбекистон гуруҳда иккинчи ўринни олиб чорак финалга йўлланмани қўлга киритди. 

Энди жамоамиз 22 январь куни Мельбурн шаҳрида "A" гуруҳида биринчи ўринни олган Жанубий Корея терма жамоаси билан ўйнайди. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 18:30да (Тошкентда 12:30) бошланади. 

Худди ўша куни Брисбен шаҳрида Хитой ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам бўлиб ўтади.

Манба: championat.asia


 

"Саудия"дан аламимиз борийди, аламимизни олдик дейди Сардор видеода (Тасиксга манбаа) (ютубга манбаа)

 


 

Атиги деярли уч минутлик видеода футболчиларимиз ютуғи мухрланган онларни хис этинг:

 

Ютубда томоша 

Майтуб тасиксда

 

 

 

Бўлим: Tabriklar | Кўрилган: 10136 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 20
1 Харезмшах   (19-Янв-2015 02:14) [Материал]
Ajoyib, hammani tabriklayman. Güney Koreyadan esa qörqish kerak. Nima bölganda ham omad tilayman. 2011dagi alamni olish kerak endi:)

2 FC_PAXTAKOR   (19-Янв-2015 02:18) [Материал]
malades Sardor

3 mrdilshad   (19-Янв-2015 02:23) [Материал]
Galaba muborak azizlar endi koreslardan alamimizni olamiz olga

4 omatbek07   (19-Янв-2015 02:43) [Материал]
Ota Onangga rahmat malades O`zbek o`g`loni

5 tuxohr   (19-Янв-2015 04:18) [Материал]
табриклимиз! ютсаям.... ютказсаям чойона-ку! ;-)

6 RaVsHaNBeK   (19-Янв-2015 07:11) [Материал]
Bo'lakanuu shunaqa o'ynasayam))))

7 Abbosbek3334   (19-Янв-2015 08:21) [Материал]
Gol xisoblamagan, Axmedov jarimani tepganda, jonli devorda turgan arab atayiga meni yiqit degande bizni futbolchilarni oyogini orasiga oyogini kirgizdi, xa nomard unda kaneshna yiqilasan. . . .

8 Шахиня   (19-Янв-2015 09:17) [Материал]
отличный матч,классная игра,очень понравилось,молодые спортсмены не подкачали  Сардор Рашидов  вообще шедевр нашего футбола,вся надежда на  такую молодежь,теперь только вперед,МОЛОДЦЫ!!!
Сегодня вот новости по поводу судейства вчерашнего рефери,ему  за игру наложили штраф и пенальти был признан неправильным,правда она одна  и ее не согнуть))))

9 Nodirbek_7   (19-Янв-2015 10:30) [Материал]
Bunaqa Golni agar Messi yoki Ronaldu urganda bormi?! Hozir butun dunyoda qayta-qayta ko'rsatishayotgan bo'lishardi... Yashavor Sardor Rashidov!

10 sayfullaev   (19-Янв-2015 10:35) [Материал]
Гап йук, жуда хам хурсандман!!! Рочтан хурсандман мамлакатим галабасидан!
Лекин футболчиларимизга мадхияни урагтишимиз керак.

11 brilliantka   (19-Янв-2015 13:23) [Материал]
malades maladeeessss O"zbekistoon urra smile

12 muzaffarabdullayev090   (19-Янв-2015 15:25) [Материал]
Hudoga shukr bu safar uyaltirib qöyishmadi ))
agar milliy terma jamoamiz har doim shunday öyinlarini qilsa
vada beraman) har bir öyinni stadiondan köraman))
( vodiydan borib )

13 Bek-Uzbekistan   (19-Янв-2015 16:17) [Материал]
Futbolga qiziqa boshlabsiz bundan xursantmiz S.Komilov,Mana endi sizga nisbatan rostdanham xurmatim oshishni boshladi.

14 Sabi   (19-Янв-2015 17:29) [Материал]
malades!

15 zaya   (19-Янв-2015 19:39) [Материал]
Uzbekistonning g'alabasi davomiy bulishligini tilab qolaman

16 edik   (20-Янв-2015 13:53) [Материал]
maladci

17 polat   (21-Янв-2015 22:57) [Материал]
Mirjalol Qosimov ozi gol urgandayam bunchalik hursand bolmasdi bechora

18 xursun   (25-Янв-2015 11:41) [Материал]
Nu cho malades

19 Bekhzod   (26-Янв-2015 17:14) [Материал]
Xursandchilik uzoqqa chuzilmadi smile

20 bek88   (27-Янв-2015 18:15) [Материал]
omad

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!