Бош сахифа » 2015 » Август » 14 » Урганчдаги воқеага аввало таъзия!
02:59
Урганчдаги воқеага аввало таъзия!

8-август куни Урганчдаги “Ёшлар кўли”да хоразмлик хонанда Наврўз Собировнинг хайрия концерти пайти кўлдаги кўприк панжараси синиб кетиб, бир неча одамлар сувга чўкиб ўлгани борасида мендан фикр сўраётганлар бўлмоқда.

 

 

 

АВВАЛО чуқур таъзиямни қабул қилинг! Хамдардман. 

 

Нима фикр билдириш мумкин? Кимдир атай бўлсин деб қилинибдими? Бу фожеа, бу фалокат! Бошқача изохлай олмайман.

Биров ўлсин деб концерт қилинмагандир, Наврўз Собировнику умуман бу фожеага боғлашни ўзи нотўғри. Унга  рухан хаммадан хозир қийиндир... шунча одамни ўлими билан уни боғланиши, ўзини айбдордек хис қилиб яшашни ўзи бўладими?

Кўприкни устида туриб концерт томоша қилиш очиғи мен учун ғалати туюлди. Хоразмликмасман, у ерда бўлмаганман, у боғдан хам хабарим йўқ шу сабабли хеч нарса дея олмайман.  У жой ўзи концерт жойими йўқми, аввал қабристон бўлиб бузулиб ўрнига кўл қилинган эканми...хуллас  ва хоказо...

Концерт уюштирган ўз йўлига, у ерда куйлаган хам...фақат тартибни сақлаш учун маъсуллар ва ўша ерда тўпланган одамларни ўзлари хам эхтиёт чораларига риоя қилмагандир, билмасам.  

Фалокат... Хечким шундай бўлсин демаган. Қолганини расмийлар суриштирув ишлари ва хоказолар билан ўзлари аниқлашар. 

 

Жудаям оғир мусибат...оламдан ўтганларни яқинлари ва оила аъзоларига таъзия билдираман. Жабр кўрган ва жарохатланганларга эса Оллох шифо беришини сўрайман. 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 21119 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 22
1 Umar   (14-Авг-2015 03:49) [Материал]
INNA LILLAHI VA INNA ILAYHI ROJIUN. VAFOT ETGANLARNING OILA A'ZOLARIGA GÖZAL SABR BERSIN ALLOX!!!!

2 wurausmanova   (14-Авг-2015 08:03) [Материал]
By bir tabiiy ofatdek bir gap.juda nohush voqea...birovni ayblash notugri,endi foydasi ham yoq.Faqat bevaqt vafot etganlarning oilasiga Ollohdan sabr tilayman!Utganlarni Olloh uz rahmatiga olsin!

3 SSS   (14-Авг-2015 08:36) [Материал]
г ko'l oldindan bor edi. o'tgan yili boshqatdan remont qilinuvdi. O'rganlani joyi jannatda bo'lsin

4 Мухаррам   (14-Авг-2015 09:16) [Материал]
Ха жудаям кайгули вокеа. Ешлар кулида бошка хонандалар хам концерт беришган лекин бунчалик одам тупланмаган. Айтилишича концертни томоша килиш учун Каракалпагистан дан хам минглаб одамлар келган. Куп сонли мухлислар учун албатта Ешлар кули кичиклик килади. Стадионда хам концерт уюштирса булардику sad . Утганларни рухи шод булсин. Оилаларига сабр тилаймиз.

5 Go'zal   (14-Авг-2015 09:44) [Материал]
Barchani joyi jannatda bo'lsin. Lekin ayb odamlarning o'zida deb o'ylayman. Yosh bolasi bilan ham ko'prikka chiqvolib, mingta odamni ichida konsert ko'radimi? O'zlari menimcha ehiyotroq bo'lishlari kerak edi.... Hudo shifosini bersin.

6 dilshoda   (14-Авг-2015 09:54) [Материал]
man u yerda bo'lganman. Juda chiroyli qurilgan. Mazza qilib dam olsa bo'ladigan joy. u yerda kansert berish uchun ham joy bor. Shuning uchun o'sha yerda ko'p kansert bo'ladi. Manimcha bu panjarani mustahkam qurmaganlikni oqibati bo'lsa kerak

7 Muxlis   (14-Авг-2015 10:09) [Материал]
Alloh o'zing panohingda asra! O'tganlarni o'z rahmatinga olgin...

8 ledy   (14-Авг-2015 10:36) [Материал]
Концерт ташкилотчилариниям, хонандаларниям нима айби бор?. Умуман богни хавфсизлик ва техника хавфсзсили учун маъсул шахслар жавоб бериши керак. Афсус, жудаям ачинарли хол. Айникса аёллар ва ёш болалар улими. sad sad sad sad .

9 azoz   (14-Авг-2015 13:50) [Материал]
olloh xammasga sabr bersin

10 azoz   (14-Авг-2015 13:51) [Материал]
joylari jannatdan bosin vafot etkanlarni weep weep weep weep weep weep weep weep

11 дилшодбек хожи   (14-Авг-2015 17:02) [Материал]
оллох сакласин барчани. вафот топганларни рахматига олсин. аммо нариги дунёда сурашса концерт кургани борувдииик- дермиканлар.

12 Dingding   (14-Авг-2015 17:16) [Материал]
Alloh belgilab qo'ygan taqdirdan hich kim qutilolmiydi. Ajali yetelab kegan, taqdiri azal, kimmi aybdor qilasan? Allohi ishi. Hich narsa behikmat bo'midi. O'tganlani o'zi mahfirat qisin. Shahidli unvoni mubore bo'sin.

13 нодир   (14-Авг-2015 20:04) [Материал]
Оламдан уткандарни худойм рухини шод килсин ,жабирланганларга эса худойим шифосини берсин ,бу ерда бировни айблаш жуда хам кийин ,ну лекин кимдир айбдор топилади айбдорсиз иш беркилмиди.

14 NIGORA   (14-Авг-2015 20:17) [Материал]
SUZISHI ORGANING ODAMLA

21 ledy   (16-Авг-2015 14:21) [Материал]
битта онани 3 боласи чукиб кетса она сузиш буйича уста булсаям узини йукотиб куймйдими7

15 феруза   (15-Авг-2015 01:28) [Материал]
wink wink навруз нимасига кансерт берипти товба у кушикчимас угри туркча музикаларнии угирлап кушик куйлиди бели огримаганни нон ейишини кур бувокеада уни айби йукдир балки ,лекин узиям укиса бу каментни яхши буларди илтимос узиз мехнат килип кушикайтинг инстаграмдаям директга езганман нимага узиз кушик яратмисиз деб

16 феруза   (15-Авг-2015 01:29) [Материал]
хамма утканларни якинларига сабр тилайман йош боллалар увол бугани йомонде

17 Sherzod   (15-Авг-2015 07:56) [Материал]
Нефтчи Ал карама футбол ўйинида хам стадион панжаралари синиб одамлар йиқилганди, яхшики бунда фожеа бўлмаган, қурбонлар бўлмаган. Бу ерда кўприкка керагидан кўп одам чиқиб тирбандлик бўлган бўлса керак.Яна Оллох билади. Ўтганларни Оллох ўзи рахматига олсин

18 Navro'za   (15-Авг-2015 14:42) [Материал]
Nimaga xalok bo'lganlarning soni ommaga oshkora aytilmotdi. Bu voqeada xonandaning umuman aybi yo'qku. Aybi uni konsertida singanimi? Umuman olganda ko'prik konsert tomosha qiladigan joy emas. Uzog'imizni yaqin qiladigan aloqa vositasi. Uni shu maqsadda qurishgan
Yuzlab odamlar chiqib sakrasin deb emas.

19 Axror   (15-Авг-2015 16:33) [Материал]
Nigora "suzishni o'rganing odamlar" deguncha bo'ynini ustidagini ishlat, parkka asosan yosh bolalarni olib borishadiyu

20 Kimdir   (16-Авг-2015 11:50) [Материал]
Hech kim ataylab qilmagan, lekin aybdirni topip jazolash kerak, hahriya konserti ? Aniqmi ? Ishni bosti bosti qilish o'ylab topilgan gapga o'xshayapti, hech kim konsert uchun pul olinmagan bo'lsa hayriya konserti bo'ladi, nima bo'lganda ham konsert tashkilotchilari tartibga qarashga majbur, ko'za kunda emas, kunida sinadi, odamlar yig'ilgan joyga doim tartibni saqlovchi xodimlar ko'plab biriktiriladi, xoliku bu konsert, bu yerda aybdorlar bor, va hammasini topip jazolash kerakki, qolvanlari ishiga mas'uliyat bilan yondashadigan bo'sin, hech nima bo'maydi deb betartib olomanga chettan qarab turguncha !

22 Нозима   (18-Авг-2015 18:24) [Материал]
Инна Лиллахи ва Инна Илайхи Роъжиун ((

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!