Қурбон хайити табрикномасини ёзишдан қўйидаги фикрларни ёзишни афзал кўрдим. Билмасам, балки табрикдан кўра шу фикрлар Оллох йўлида яхшироқдир?
Ойдин Юсупова билан боғлиқ воқеалар борган сайин шахсан мени
ўзимда шубха ва гумонлар уйғота бошлади.
Турли воқеалар ойдинлашавергач, нахотки деган савол барибир қийнайверди. .
Тўғри, келишмовчилик хаммаси бўлади, лекин менда хамиша бошқа одамни ўрнига ўзимни қўйиб кўриш хисси ривожланган бўлиб кўпроқ ачиниш эмас, тушунишга харакат қила бошладим.
Хеч ким бу дунёда идеал, яъни мукаммал эмас. Хеч ким хатодан холи эмас. Хаётда пессимизм ва оптимизмдан кўра реалист бўлганим сабабли нафақат олдинги балки хозирги мисраларимда хам хато қилаётгандирман деган фикр йўқ эмас.
Ойдин билан анча смс ва қўнғироқларда жанжаллашиб охири хаммасини хал қилиш учун гаплашиб олишга келишдик.
Кўп нарса ойдинлашгач у хам мен хам шокка тушдик. Барчасини ошкор қилиш шарт эмас, лекин унинг воқеасини тинглар эканман қарс
хам икки қўлдан чиқади деган тушунча бекор эмаслигига амин бўлдим.
Атрофингдаги яқинларинг хам кези келиб қандайдир бир манфаат ёки аламидан шундай ишлар қилиши мумкинки хайратдан ёқа тишлайсан.
Ўзинг билмаган холда кимларнингдир қўлида содда қурол бўлиб қолганингни билмай қолганинг эса унданда аламли. Сўнгги мисралар менга тааълуқлироқ бўлса керак.
Умумий қилиб айтадиган бўлсам, бир вақтлар бир сухбат хотимасида келтирган "Хақиқат барқарор топгач, у хақиқатнинг тубида хам бошқа хақиқатлар бўлади, ва сабабсиз гунох хам бўлмас, балки шунинг учун Оллох кечиргувчидир" деган фикрларим хаққонийлигини яна бир бор ўзимга исботлади.
Хамма нарсанинг
ўз вақти соати бор. Ойдинми, бошқасими бу хаётда кимнинг олдида қандай жавоб беришидан қатъий
назар энг асосий бўлган Оллох олдида жавоби хақида унутмаслик керак менимча.
Кимга ва нимага ишонишни хам билмайману, лекин бир нарса аниқ. Мана шу улуғ кунларда шу мисраларни ўқиётган инсон яхшилаб хулоса чиқаришини истардим.
Кимнингдир устидан хукм чиқариш осон, жазолаш унданда осон. Ёмонлик
қилиш хам жуда осон.Кечирмоқ
ва тушунмоқ эса жуда ва
жуда қийин.
Бугун улуғ
кунлардан бири.
Қурбон хайитида ғурур, алам ва хафачиликни Оллох йўлида қурбон қила олсак, менимча энг катта савоб қилган бўлсангиз керак. Ўзингизга хам катта хурмат тақдим қилган бўлардингиз. Гохо ким биландир бир хонада яшашга чидай олмаймиз, ўзимиз билан ўзимизчи?
Ўзимиздаги виждончи?
Уни на хайдаб ва на оғзини ёпиб бўлади...
Бугунги кунингиздаги энг олийжаноб ва энг катта савобингиз сўйган қўйингиз, кимнидир табриклаганингиз эмас, мухтож инсонни тушуниб авф этиб унга ёрдам бериш бўлсин.
Қурбон хайит муборак!
Улуғ ишлар табаррук!
Бўлим: Din |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| ||||||||||||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |