Шоу бизнесдаги эклектик давр миллий фолькнинг энг тубигача бора-бора шу йўналиш хитдан дарак берадиган бўлмоқда.
Сабаб оддий, одамларнинг қулоғи янгилик истамоқда, шақара-шуқур 6Х8 тўйбоп тароналар жонга теккандек. Бошқа тарафдан янги нафас етишмаяпти, янгилик изланишларни халқ хам истайдиган бўлиши қувонарли хол.
Махмуд Намозовнинг "Кўза"сини илк тинглаганлар ажабланиб қабул қилишган бўлса, кейин эса уни твда кутадиганлар кўпая бошлади. Айниқса ёш болакайлар учун ўзбекона Гангнам стайл "заразаси"дек "Ўўўўў" модага кирди.
Бироз аввал эса бундай "Зараза"ни Мунисанинг "Аха ўхў"си бошлаб бергани сир эмас.
Навбат Анвар Собировга!
Тўғриси, бу хонандани биронта қўшиғини тингламагандим. Фақатгина кичкина жиянчам компютерда 3-4 ёшиданоқ "Бегона бахор"ни қўйиб берасан деб йиғлайверишидан шу чехрани эслаб қолгандим. Билмасам, шу кичкина жиянчам бир икки йил давомида шу фильмни компютерда хар куни кўрарди. Шунақанги шу фильмни ёмон кўриб қолганманки))))
Хуллас...
Хозир Анвар Собиров ижросидаги янги, миллий эклектик фольк йўналишидаги "Ахтарим" қўшиғини премьера қилар эканман, халқда "Қурбақаю, тошбақа" деб оммалашса ажабмас. Сабабини қўшиқни тинглаб билиб оласиз.
Қўшиқ менга ёқди, тавсия этаман. Прикол!))
Яқин кунлар клип суратга олиниши кутилаётган бу қўшиққа, оригинал ғоялар бўлса, изохларда кўрсатишингиз мумкин.
"Ахтарим"
Мусиқа Жасур Жахонназар
Шеър Нусратуллох Каримхон
Тасиксдан кўчирмоқ 4мб
|