Уч маротаба премьера қилинган "Эркатой" TV | Teatr, Kino.uz
Уч маротаба премьера қилинган

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

24 январь куни Алишер Навоий номидаги кинотеатрда, бироз аввал "Киночилар уйи"да ёпиқ премьераси бўлган,  "Эркатой” фильмининг очиқ премьераси бўлиб ўтди. Премьера шу куни аввал яна Киночилар уйида соат 17:00да, кейин эса соат 18:00дан бошлаб Алишер Навоий номидаги кинотеатрда бўлиб ўтди.


  Бизнинг жамоа соат 18:00даги сеансга етиб борди.  Тақдимот бошланишида сахнада ЭлДиДо гурухи ва Хилола Хамидовалар қўшиқ ижро қилишди. 


Сўнг фильм ижодкорлари билан таништирув бошланди. Сахнада  "Эркатой” фильми яралишида ўз хиссаларини қўшган инсонларнинг аксарияти йиғилишди ва ташриф буюрган томошабинларга таништирилди. Зал томошабинларга тўла бўлди.


   Фильм бошланишиданоқ олқишлашлар бошланди. 

Хақиқатдан хам фильмда олқишларга лойиқ жойлари кўп экан. Тарбиявий ахамиятга эга бўлган ушбу "Эркатой” фильми  шахсан менга ёқди. Камчиликларини хам пайқаш қийин эмас. Рекламага эътибор жуда кўп берилган.  Лекин ижобий тарафлари олдида бу салбий тарафларини ўрни йўқолиб кетади. 


Хазиллари бачканалик даражасига ўтмаган, бошқа баъзи фильмлардаги каби жиғингизга тегмайди, энсангиз жойида туради, қотиб қолмайди)) Жиддий мавзу,  бироз енгилроқ ва осонроқ кўринишда томошабинларга кўрсатиб берилган. Хаётда  бундай фарзандлар  борми йўқми билмадимку, лекин бўлса хам уларга хаётда  фильмдагидан кўра жиддийроооқ чора кўрилган бўлар эди, шахсий фикрим. Кинони кўриб, "Йўғе, бунчалик бўлмаса керак” дедимку,  лекин бундан баттарларини хам учратишимиз мумкин.  Фарзанд тарбиясидаги  камчиликлар, оиладаги муносабатлар бироз бўрттирилган бўлиши мумкин, ёмондан яхши тарафга ўзгариш салгина тезроқ ва осон ўтиб қолгандай. Балки бу шунчаки томошабинга онсон етказиб бериш учундир. 


Менга муаммони олиб чиққан кино бўлгани билан, хамма нарсадаги енгиллик ёқди, муаммони хам етказилаётган вақтда керакли жойларида хазиллар қўшиб, эндигина кўзингизга ёш келганида кулишга мажбур этади.  Хар бир образ ўзига хос. Энг ёққани эркатой фарзандларнинг онасининг  ва Хизматкор аёл  образи. Қолганлари хам яхши.  

    Фильм бошидан охирига қадар томошабинлар олқишлари тинмаганидан уларга  ёққанини билиш қийин эмасди.


   Хуллас, фильм менга хам ёқди. Тавсия этаман, шахсий фикрларимга таянган холда.  25-январьдан кинотеатрларда намойишлар бошланди!


Шахло Қодирова тайёрлади.

Суратлар Абдурахмон Содиқов






26-Янв-2014 08:52
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Чоп этди: Sayyod
1 OTASH7815   (26-Янв-2014 09:37)
Admin anavi qizil kiyimdagi Ozoda Saidzodami? Aytib yuboringlar ILTIMOS!!!!
Ответ: йўқ у сценарий муаллифи

2 BALE_RONALDO   (26-Янв-2014 10:29)
Juda qiziqtirib qo'ydiz. Endi filmni sabirsizlik bilan kutaman.

3 QALQON   (26-Янв-2014 21:21)
Бугун "Эркатой"нинг эрталабки 11-00даги сеансига роса 35 та тамошабин кирди!!! Фильмни қанақалигини билмадиму, лекин 2 кунлик фильмга бу уят!!!

4 Husniddin   (27-Янв-2014 10:00)
Қизил кийимдаги сценарий муаллифи Шоира Ғиёсова. Қизиқ ўзбек киноси мэтри Шуҳрат Аббосов ҳам ижодий гуруҳдами. Мени кўпроқ Рустам Саъдиевнинг чап томонидаги балеринага ўхшаб кийинган ёқимтой қиз қизиқтираяпти. Бу ким экан?

5 komol_76   (28-Янв-2014 09:48)
кеча шу кинога тушдим, котта зал деярли тулди. фильм ёкди, оилам билан мазза килиб дам олдим. рахмат ижодкорларга!

6 Айнура Усмон_КНАN   (31-Янв-2014 08:30)
Манга"ЭРКАТОЙ" фильм жудаям ёкди,кеча 17:00 дагига тушдик,катта зал тулди,хар томонлама аъло даражада олинган,АЁЛ ЗОТИ кечиримли зот хаттоки ХИЁНАТни хам кечирди фарзандлари у/н!Бу ижодий жамоадан бунданда тарбиявий ахамиятга эга кинофильмларни кутиб коламиз!SАYYOD.UZ ОМАД!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 35
Мехмонлар: 35
Рўйхатдагилардан: 0