Сухроб Кенжаевнинг "Сложно меня понять" қўшиғини премьера қилганимиздаги суратидан кўпчилик унинг қўлидаги уч дин нишони тату сифатида туширилганини кўриб, ижтимоий тармоқларда ёзишганди. Аввалига ахамият бермадим, кейин клип тайёр бўлгач, унинг қўлидаги қандайдир суратлар, клипдаги монтажда беркитилганини сезиш қийинмасди.
Мени тушуниш қийин дея куйлаб , бу қўшиқ ва клипни тақдим этаётган хонанданинг , шу йўналиш ва қўшиққа хос равишда ўйланган имиджимикан десанг, жудаям бир нозикмасмикан?-деган бошқа савол хам туғилди.
Бу борада Сухроб шундай дейди:- Аввало, у тату эмас, шунчаки чизилган эканлигини маълум қилишим керак. Ўзи нимага ўша пайт шуни чиздирганиммиям эслолмайман хам. Уч диндаги дўстлик ва тинчликни қўллаб-қувватлашимни намоёнладим холос... Ахир Худо бирку! Бошқа тарафдан, урфга кирган инсон боши скелетларни чиздирмадимку.
Ўзи умуман сизни динингизчи? Сухроб Кенжаев:- Албатта мусулмонман, лекин мен хаммани ва хаммасини хурмат қиламан. Фикримча, ўзингникидан ўзга бўлган нарсани мухокама қилиш нотўғри.
Сухроб Кенжаевни тушуниш қийин бўлган қўшиққа ишланган клипни томоша қилар эканман, қўлидаги чизмалардан фарқли, клипга тушуниш осонроқ. Енгилгина клип, хеч қандай чуқурлашиш ва ёки ўзини зўрлаб бир нарсалар қилмай, мияни зўриқтирмайдиган "клипОК" бўлгандек.
Ўзини харакатлари билан қўшиқ темпи, тактидан то динамикасигача етказиб бера олган. Менга қўшиқ хам клип хам ёқди.
Динда чуқурлашиш керакмас деган тушунчани клипда хам чуқурлашилмаганидан тушуниш қийин эмас, балки шудир асл мақсад? Қўлидаги уч динни тамғаси билан рақсга тушиб, оддийгина клип намойиш қилган Кенжаев, хаммасида оддий бўлишни олға сураётгандир?
Билмасам, мен хам тахлилда чуқурлашмай, уёғи томошабинларга хавола, зеро, ижод махсули биргина сайт ё унинг ижодий жамоасига эмас, мухлислар аудиториясидан то бутун бошли томошабинларга хавола қилинган. Бахони хам ўзларинг берарсизлар:
Клип режиссери Тимур Примкулов Стилист Лидия Андрэ.
|