НИЛУНИНГ ИЛК КЛИПИДАН РЕПОРТАЖ
Хонанда Озода Саидзоданинг синглиси Нилуфар Нилу тахаллуси остида ҳам шоу бизнес оламига қадам
қўйиб, ўзининг илк "Барби эмасман” қўшиғига "Ўзбекфильм” павильонларидан бирида
клип суратга олдирди.
Клип суратга олинаётган майдончага
кириб келганимда, суратга олиш гуруҳидагилар ўз ишлари билан банд эдилар. Клип
режиссёри клипмейкер-оператор Жасур Шаметов назоратида, суратга олинаётган клип
учун қурилган иккинчи декорация олиб ташланиб, учинчи декорация тайёрланаётган
эди. Клипда жами 4 та декорация
ишлатилиши керак экан. Биринчи пушти рангда чироқли, иккинчиси ҳам пушти
рангда, учинчиси яшил фон, ҳамда тўртинчиси кўк рангли, катта оқ шарсимон
чироқлар билан безатилган декорациялар бўлиб, улар бир кун аввал қуриб
битказилган экан. Клипда Лилу 4 хил кийимда чиқиши режалаштирилган бўлиб, кийимлар
устида дизайнер-стилист Дилдора Қосимова
ишлаган.
Нилуфар: -
Клип ғояси Озода опамга тегишли, анча олдин ўйланган, ярим йил бўлди. Клип
ўзимдан келиб чиққан ҳолда, Барбига ўхшама-ганлигимдан, ҳазиломуз тарзда.
(кулимсираб) Албатта, ҳаяжон бор, биринчи ишим. Клип режиссёри Жасур Шаметов
(кулиб) ўз акамдек, ишлари ҳам менга маъқул. Клипда мендан ташқари, модел
қизлар ҳам иштирок этишади. Бу биринчи қўшиғим, шеъри Рислиғой Ҳотамова,
нақоратини Озода опам иккаламиз ёзганмиз. Мусиқа ҳам опам Озодага тегишли,
лекин ғояси ва аранжеровкаси Зафар Қодировники. Келгусида Худо ҳоҳласа, кейинги йил бошларига альбом ҳам
чиқади. Лекин, мени санъаткорликка даъвоим йўқ, бу хоббим. Соҳам бўйича
юристман. Мен ҳам қўшиқ айтиб кўрай, хоббим-ку дедим. Опам: - Озишим керак
дейсан, йўқ, борингни чиройли кўрсата олсанг, ўша сени ютуғинг, сендек одамлар
ҳам бор – дедилар. Шу ўринда бир нарсани таъкидламоқчиманки, илк маълумот тақдим қилингач кўпчилик мени ижодимдан Озода Саидзодани излаш ёки таққослашни бошлашини хохламасдим. Опамни ёки кимнидир ўрнига даъво қилиш истагим йўқ. Йўналиш хам менимча янги услубда. Юқорида айтганимдек бу мен учун хобби, ўзимни синаб кўриш холос.
Нилуга клип суратга олиш жараёнида осон бўлгани йўқ менимча, негаки бир неча
марта кийим алмаштириш, турли ракурсда суратга олингандаги ҳолатлар, анча вақт
тик оёқда туриш дегандек. Айниқса, охирги тўртинчи декорациядаги суратга олиш
вақтида, костюм–шим кийганида, аввалига пошнали оёқ кийим кийган хонанда, бироз
вақт ўтгач, оёқ кийимини қулай крассовкаларга алмаштириб олишига тўғри келди.
Жасур Шаметов учун
доим сифат биринчи ўринда бўлгани учун, у доим ҳар бир ишига жиддий ёндошишини
намоён этиб, суратга олиш жараёнида Нилуфарга клипдаги баъзи
ҳатти-ҳаракатларгача кўрсатиб берди.
Клип режиссёри Жасур Шаметов: - Клип трек йўналишида суратга олинмоқда. Бу
клип Нилуфарни биринчи клипи, лекин у камерани яхши ҳис қилмоқда ва суратга
олиш жараёнида ҳеч қандай қийинчилик юзага келмаяпти. Мен Нилунинг опаси Озода Саидзодани
ҳам "Салом Намасте” қўшиғига клип суратга олганман. Нилуфарни йўналиши ҳам,
имиджи ҳам опасидан фарқ қилади. Трек йўналишидаги бу клипда, кўплаб ёрқин
лаҳзалар ёритилади. Клип декорациялари бир ҳафтада қуриб битказилди. Клипда
компьютер графикаси, эффектлардан ҳам фойдаланилади. Албатта, ҳаммаси клип
ғоясига, декорацияларига уйғунлашган ва мос келган ҳолда. Компьютер графикаси,
эффектлар билан фақат бизнинг "Shametov Production” студия ижодкорлари шуғулланишади. Клипда
ёрқин, рангли образларни ўзгача бир позицияларда ва кўринишларда кўрсатишга
ҳаракат қиламиз. Клип узоғи билан 2 ҳафтада тайёр бўлади.
Суратга олиш
жараёнида баъзи ҳолатлар, масалан, суратга олиш учун керак бўлган махсус бир
чироқни ўз вақтида келтирил-маганлиги, Жасур Шаметовни асабийлашишига сабаб
бўлди.
Клип суратга
олинаётган павильон совуқ бўлгани билан, суратга олиш майдончасидаги муҳит
қизиқарли бўлди. Суратга олиш гуруҳидагилар жараёнда, ўзаро ҳазиллашиб,
танаффус вақтида бир-бирларини иссиқ чой билан сийлашга ҳам улгурдилар.
Клип суратга олиш
майдончаси совуқ бўлгани учун, клипда суратга тушаётган "Турмалин” моделлар
агентлигидан чақирилган 6 та модел қиз ва 1 модел йигит совуқдан қийналаётганликлари
кўриниб турарди. Ахир совуқ павильонда юпқа кийимларда суратга тушаётган
эдилар-да. Улар клипда "қўғирчоқ”лар сифатида кўриниш бердилар.
Гоҳ ҳазил-ҳузул, гоҳ
асабийлик ва жиддийлик билан суратга олиш ишлари давом этди.
Нилуфарни кадрлари
суратга олиб бўлингач, яна модел қизлар билан боғлиқ кадрлар суратга олина
бошланганда, ижодий гуруҳ билан хайрлашиб, суратга олиш майдончасини тарк этдим.
Вақт эса соат тунги 22.00 дан ошган ва суратга олиш ишлари деярли якунланиб
қолган эди.
Ҳар доимгидек,
клипнинг илк премьераси «Sayyod.uz» сайтида!
Саида Ваҳобова тайёрлади
Барча суратлар
|