Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбахор Эрқулова билан нихоят тўлиқ сухбат видеосини тақдим этарканмиз, бу сухбат анонсиданоқ то шу видеони қўйишгача бўлиб ўтган воқеаларга тўхталмай илож йўқ.
Сайтимиз тарихида анонсни ўзиданоқ бундай шов-шувли вазият хали бўлмаганди. Гулбахор Эрқулова хали хануз шокда, деярли кунда кунора нималар бўлаётганидан бохабар қилиб ёзиб турмоқдалар. Юзлаб қўнғироқлару...хаттоки Гулбахор опа ўтирган такси хайдовчилари хам шу видеони кутишяптганини айтишмоқда экан.
Шу анонс сабаб бир неча кун ўтиб Гулбахор Эрқулова ва Абдухошим Исмоилов учрашиб очиқ қолган мавзулар ва ўзаро бир-бирларига айтадиган гапларни юзма-юз айтиб, муросаларга бархам берилди. Кейин эса ўз ишига расман қайтарилди.
Афсуски сайтимиздан тайёр нарсани ўзларига қўйишга ошиқадиган кўпгина сайтлар бу сафар янада шошиб анонсни ўзиданоқ хонандадан сайтимизда чиқиши кутилаётган интервью мохиятига қизиқиб мана шу вазиятларни билгач англашилмовчилик холатларини юзага келтиришди. Ўз ишига қайтарилгани ва ўзаро келишилганини ёритишга шошилган сайтлар афсуски қачон нимадан кейин бўлганини ёзишни истамаган кўринади. Натижада гўёки бизлар нотўғри маълумотни анонсда кўрсатгандек кўрсатиб қўйишди...балки атайдир, хаммага инсоф. Кимнидир мехнатидан фойдаланиб, кейин эса у мехнатни қора кўрсатишдек кўролмаслик бўлмаса керак. Хечқиси йўқ, шу пайтгача ўзимизни мехнатимиз билан фундаментимизни қуриб келмоқдамиз. Паразитлар эса хамиша бор бўлган ва бўлаверади хам.
Асосийси яхшиликка сабабчи бўлган бўлсак аслида мана шуниси ижодкор учун энг катта бахт!
Мазкур интервью 3-январьда ўтган бўлса уни сўнггига қўшимча сифатида қўшилган 24-январь куни хам “Сайёд-медиа”га ташриф буюрган Гулбахор Эрқулованинг мазкур анонсдан кейинги вазиятлар борасидан фикр ва хабарларини хам видеодан билиб оласиз.
Гулбахор Эрқулова хақида интервьюдан сўнгги шахсий фикрларим билан бўлишмоқчиман. Биласизми бу аёлни мен олий ўқув юртларига миллий санъатдан дарс бериш учун бемалол тавсия қилган бўлардим. Санъат оламидагилар уни шахс сифатида яқиндан билиб балки характерини инобатга олиб бу фикримдан хайратланиши мумкин аммо шахсан ман ва яна бир неча гувохлар Гулбахор опанинг сухбатдан ташқарида хам росмана хеч қандай ниқобсиз ўзбек санъати хақидаги қайғурган фикрларию сухбатдошига буни жудаям чиройлик тарзда сингдира олиш кучига эга эканлигига амин бўлдик.
Шоир, бастакор ва хонанда Якзон рок-поп йўналишида яшаши ва фикрлари хам шундай бўлишига қарамай, Гулбахор опани иккинчи мартта келганларида офисда учратиб қолиб бироз гаплашгач, кетар пайти офисдан “Отмагай тонг”ни баралла куйлаб чиқиб кетди. Камига бир неча кун ўтиб қўнғироқлашганимизда, у ора-орада яна шу миллий ашулаларни хиргойи қилганидан хайратландик. “Хар куни тонгдан “Отмагай тонг”ни баралла куйламоқдаман. Мақомда фальш бўлмаслиги учун қаерида тўғри нафас олишгача чизиб кўрсатиб бердилар қойил.”-дейди Якзон.
Бир неча санъаткорларнинг тўйларида негадир озарбайжон, турк ва хиндча нолалар билан “ташашиш” баттлни кўриб Гулбахор опанинг дунё миқёсида куйлаш мураккаб бўлган шашмақомлар хақидаги фикрларини тинглаб ўзбек санъаткорларига ачинасан киши. Рости хам ўзбек санъаткори аслида барча йўналишдаги қўшиқларни маромига етказиб куйлай олади, аммо хорижликлар эса мақомни куйлай олмаса керак. Бироқ негадир давраларда кўпинча туркча, озарбайжонча ва хиндча йўналишда санъаткорлар мусобақалашишади. Қани мақомдан бўлсачи?
Масалан Гулбахор Эрқулова миллий санъат юзасидан куйинишлари билан биргаликда фақат шу мақом йўли билан чегараланиб қолмаган экан. Сухбатдан ташқарида телефон аппаратида мавжуд бўлган тўй ёки биронта тадбир учун эмас, ўзи учун куйлаб қўйган турк ва эрон хитларидан Гулбахор опа ижросида тинглаб унинг миллий мақомдан хам бошқа йўналишларда куйлаш махорати юқори эканлигини гувохи бўлдик. Лекин у учун ўзбек миллий оханглари жудаям мухим.
Интервьюда хам кўрасиз, қаранг эрталабдан ишга келиб “Сарахбор”ларни куйлаш билан иш кунини бошлайдиган санъаткорлар хам бор экан а?
Тўй учун репертуар тузгани студияга эмас, миллий санъат учун ишга келиб изланиш, фонотекаларни ўрганиб асарларни қайта куйлаш уларни янги авлодга етказишдаги сайъи харакатларни қиладиганлар хам бор экан. Ахир бу соф санъатимиз юзику.
Юқорида айтганимдек Гулбахор опа билан расманми норасмийми сухбатдан кейин уни албатта кўнгли очиқ жуда хушчақчақ ва миллий санъат ўзидан уфуриб тургани хамда шу санъатимизни сингдириб гипноз қилиб қўядиган даражадаги истеъдоди борлигига амин бўласиз. Сўз билан очиғи тасвирлаб етказиб бера олмаяпман аммо рости хам шу икки маротаба учрашиб, ишонмайсиз 4-5 соатлаб сухбатлашган бўлсак хаммамизни онгимиз, фикрлашимиз, дунёқарашу қалбимиздаги наволар ўзбек миллий оханглари билан тўлди. Бадиий асарларни томошабинга етказиб беришдек иқтидори учунам балки сухбатда хам шундай таъсир кучигаям эгадир.
Нима бўлса хам Гулбахор Эрқуловадек санъаткорлар кўпайиши, нафақат шундай махорат билан куйлаш ва миллий санъатимиз учун жон куйдирадиган балки, фикрлари, дунёқарашлари ва қадрият тушунчалари хам шундай бўлган санъаткорларимиз жудаям кўп бўлишини чин дилдан истардим.
Хориждан кириб келиб урф бўлаётган йўналишлар ўткинчи ва у ўша хорижники. Уларни ижро қилиш қийинмасдек. Бироқ ижодкорларимизда санъатга доир ватанпарварлик йўқлигидан ачинасан киши. Дунё миқёсида бу йўл ва саундлар мода деб ижод қилишадию кошки дунё тан оладиган қўшиқлар ва ижролар бўлаётган бўлса? Тан олганида хам нимаси билан тан оларди?
Нима учун ўзлик ва ўзимизникини тарғиб қилишга куч топилмас экан?
Озарбайжонларни қаранг ўзларини мугомидан ўзгасини тан олмайди. Туркчларчи? Бир турк кафесида ўзимизни бир машхур хонандамизни қўшиғи қўйилганида ўша ердаги турк миллатига мансуб мижоз шартта ўрнидан туриб қўшиқни ўчиртириб туркча қўясан деб туриб олганига нима дейсиз? Нега бизда санъатимизга ватанпарварлик фидоилиги йўқ?
Биласизми русча ўзбекча аралаш гапирсанг ва русча гапирсанг хам ватанпарварлиги тутиб қоладиган изохдаги мухлис фанатларга айтгим келади: кумирингизни куйлаётган йўли асли ўзбекникимиди? Бу хам тил! Санъатимиз тили! Афсуски аксарият хонандаларимиз ўзбек санъати тилида гапирмайди тугул гапира олмайди! Билмайди хам тушунмайди хам!
Демак, деярли 2 соатлик сухбатда қўйидаги мавзулардан бохабар бўласиз:
-Мақомчилар мозор олдига кўчирилди.
-Эфирда мақом ва миллий санъатга тобора жой йўқ.
- Хайрулла Лутфуллаев, Ахмаджон Шукуров, Камолиддин ака, Шерали Жўраев , Ортиқ Отажонов, Бобомурод Хамдамов , Ботир Зокиров шулар хаммаси санъатимизга хисса қўшганидан мана бу хозирги керилиб юрганлар шуларни хисобидан яшаб юришибди. Чунки улар санъатни багаж қилиб қўйишган нимани истасанг олиб фойдалан деб
-Олмахон Хайитова майдонга чиқмай армонда ўлиб кетди. Қани ким эслади?
"Бир ой тилсиз ётдим...онамдан айрилдим... 20 йилдан ошиқ яшаган эримдан ажралдим...ишимдан четлатилдим...хаммаси бир келди. Балки бунга сабаб мозорларга кўмилган суратларимдир? Ўз қўлимга олиб келишган одамлар ким буюртма берганини айтганида лол қолгандим"
-Не не унвон олганлар қай холатда...унвонниям ўйлаб бериш керакмикан. Унвонга лойиқ бўлиши керакмикан?
-Унвонга тавсия қиладиган одамларни юраги тоза бўлиши керак
-Унвон олиб талтайиб кетишган, хаммаси тўйда...ишлашчи?
-Бировни қўшиғини куйлаб пул топиб клип олиш эмаску, санъат деган улуғ нарса борку.
- Арзимайдиган одамларни халқ артисти унвонини кўрсам ғашим келади.
-Ёшлар унвонга қизиқиб эмас, ижод йўлини топиши керак. Устозлар эса хар кўчада адашган.
-Зулайхо Бойхоновани Абдухошим Исмоиловга олиб келган Гулбахор Эрқулова бўлган. ...кейин эса..
-Макияж тайёр! Биттаси Бритни Спирс, биттаси Тина Тёрнер...кошки биронтаси ўхшаса?
-Тошкент бағри кенг бироқ ютаман деса аждардек битта ютиб қовурғаларни синдириб ташлайди ва қайтиб тўғирланмайди.
-Нуфузли сахнада тўй қўшиқлари нега керак?
-Ўзбекистон Халқ артисти мақомидаги одам "Хуштак чалсанг танийман" деб клип олиб чиқариши керакмиди? Тўйда қолиши керакмасми бундай қўшиқлар? Эртага "Йўталиб ўтиш" "Акса уриш" деб севадиганлар арзонлашиб кетганмикан?
-Умида Мирхамидовани қўшиқчи деб хурмат қилишади, актрисаларни бозорини касод қилиб нима қилади?
-Баланд мақомда эпласанг тур!
-Тўйга борсак ишдан хайдарди, хозир хамма тўйда! Ишлайдиган одам йўқ!
-Аваз Олимов билан Илхом Фармонов "Наво" каналини сотиб олганми?
-Фарход ва Ширин давлат тадбири сахнасига ярашмас эканда.
- Гулқалампир деган кулаверадиган хонанда ким?
-Зиёда давлат тадбирида иситмаси ошгани хақида куйлаяпти.
-Видео чиқибди, кўрдингизми? Давомиям бор экан а?
-Шу вахимаси билан 200 доллорга тўйга олиб келишчалик ахволи бўлса...
-Аввал журналга чиқишга пул берилмасди, хозир биринчи бетига чиқсанг фалон пул, иккинчи бетига чиқсанг фалон пул.
-Хар хафта чиқадиган латта қоғоз бўлса...
-Бир ресторан хожатхонаси унитаз олдида уч буюк актерни суратини илиб қўйибди. Кулгулик бўлиши учун экан.
-"Даракчи"ни биринчи бетига сиғмабман, Райхон ва Улуғбек оёғи тагига тушиб қолганмишман.
-Дилнура ўлганида Худо рахмат қилсин демайман дегандим! Кейин онаси қўнғироқ қилиб, яна бир қизи ўлганини айтганида “Худо рахмат қилсин” деганман.
Суратлар муаллифи Улуғбек Илёсов
Видео Нодира Махмудова
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [744] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [328] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Qushiqchilarimizni ertaga nima bulishi qiziqtirmaydi.Ular shuguni bilan yashab faqat chuntagini uylaydi.Bu ketishda nima buladi haqiqatdan...aslida hamma biladi,afsuski jim.Istardimki zora Sizni fikrlaringizni kurib boshqa ustoz san'atkorlarimiz ham uygonsa,Uz munosabatini yoshlarga bildirsa, uzbek shou-biznesi bugungi kunda tuturuqsiz qushiqlardan holos bulardimi...Albatta bular bir Orzu.Sizga esa jushqin ijodiy barkamollik!
musofirlikdagi firoq dardingizga malhamdek bo'lib qolar ekan... Bugun bu videoni ko'rib , shaxsan o'zim bu sanatkor ayolning haqqoniy suhbatlariga qoyil qoldim, Bunday jasoratli Sa'natkor ayolga ofarinlar aytgim keldi...! Haqiqat vaqtincha bukiladi lekin sinmasligiga yana bir bor amin bo'ldim.O'z sanatiga, kasbiga ishonuvchi ajoyib ovozhon Gulbahor Erqulova singan qalbingizni tiklab yana ijodga qaytib ,ajoyib milliy qo'shiqlar yaratishingizga muvafaqiyatar tilayman.Sizday san'atchilar ko'paysin haqiqatlar yuzaga chiqsin,ayollar o'zligi uchun kurashib, hoksor bo'lgan ovoz sohiblari o'z orinlarini topsin...! Uzbek sanatining milliyligiga to'siq qo'yayotgan ba'zilar* o'z hatolarini tushinib etsinlar, omad sizga yor bo'sin!!! ^Sayyod.com saytiga ham omad tilab, shunday haqqoniy jonli video suhbatlardan yana kutib qolamiz!
Sayyod.com ga ham rahmat shunday e'tibor va xizmat uchun !
Источник: http://sayyod.com/news/twli_video_gulbakhor_ehr_ulova_bilan_sukhbat/2016-01-30-3961
Гулбахор опага бой маданий меросимизни саклаб колишдаги, уни ривожлантиришдаги ва келажак авлодга етказишдаги "кураш"ларига зафарлар тилайман.