Қинғир ишнинг жавоби бор барибир. Ёлғоннинг умри қисқа.
Мини-диск пайдо бўлгач тўйга хонанда понт ва суратга тушиш учун келиши оддий холга айланиб, улар учун қўшиқни мини-диск куйласа хам, оғзини (нагло) қимирлатиб туришига хам негадир хайрон бўлмай тикилиб турдик.
Бугунги кунда тўйлар хонандаларсиз ўтказишни бошланганлиги хақида шу хафтанинг ўзидаёқ нечта таниш ва одамлардан эшитиб хам хайратланаяпман ва хам (кўпроқ) хурсанд бўлаяпман. Тўйда барча ўзбек ва хориж санъаткорларини дискларини қўйиб дискни ўтказиш бошланди. Албатта бу ўзига хос фонограммага қарши протест кўриниши эмас, шунчаки одамлар катта пулга хонандаларни чақиришларини мантиқига нихоят тушуниб етишяпти чоғи. Оддий дискларда хонандаларсиз ўтган ўзбек тўйидан бир танишим: -Ишонасизми хонанда келмагани умуман сезилмади. Тўйга хар-хил қизиқ шоу ва жонли мусиқачилар таклиф қилинган бўлиб, кечани қизиган пайтлари Озод дейсизми, Юлдуз дейсизми, Шахзодами хаммасини ашулалари шунақанги кетма кетлик билан махорат билан қўйиб борилдики хеч ким хонанда қани демай мазза қилиб рақсга туша бошлашди. Биргина диджей шунақанги зўр олиб бордики мазза қилдик. Одамларни рухияти ва ўйнаётганларга қараб танлаб орасини узмай роса қизитди. Ёшлар кўпайганида бирдан машхур хориж хитлари билан аралаштирганида тўй дискотека бўлиб кетди. Эхеей тўйда хуллас Модерн Токинг, Шакираям, Брежневаям "келди" хуллас. Манам шунақа уйланмоқчиман, уйдагиларгаям маъқул келди.
Муносабат
Нилуфар, уй бекаси 38 ёш -Қаранг хам тўйда хамма артистларни қўшиғи бўлибди, кейин қанча пул ёнгга қолган. Зўрку. Ўғлим 16га етди, уйлангунча урфга кирса керак, ўша хонандаларни дискига кетадиган пулга уларни асал ойига жўнатамиз.
Дилором ая 60 ёш -Вой зўрку. Артистлар жонли ижро қилишса тўйга келишадиган бўлса бошқа гап. Мана шу янги дисклик тўйни қонуний расман чиқаришса бўларди, энди хар холда қуда тарафдан уялмай шартта айтардикда ана қонун чиққан артист келмайди деб.
Нозима Рахматуллаева 27 ёш юрист -Яхши ўйлашибди. Эконом катта бўлади. Исрофгарчиликни хам олди олинади. Қонунга келсак, бунда қонун бузилмайди, чунки тўй бу оилавий байрам ва унга чипталар сотилмайди, дискда исталган хонандани диски билан тўй ўтказса бўлади. Фақатгина дисклар лицензион ва қонуний тарзда сотиб олинган бўлиниши керак. Диджей агар диск қўйиб турганига пул олса унинг хам лицензияси бўлиши керак, агар тўйда джиджейликни хонадон эгаларидан кимдир шунчаки қўйиб туриш билан ўз зиммасига олса лицензия шарт эмас. Одил Рўзиев тадбиркор 42 ёш -Тасаввур қилинг мехмонларга ёзиладиган дастурхон нархи билан хозирги битта машхурнинг келиши хам бирдек бўлиб турса. Ундан кўра икта тўй қиламанде, битта зўр диджейга майли шу 100-200 доллорни атарман. Зўр нарса ўйлашибди.
Сирли қолишни истаган бир мини диск қўядиган йигит -Қанча санъаткорлар навбат талашиб бир-бири билан муносабати бузулиб кетди. Мини диск ўчиб қолишлариям кўп бўлган, энди тўйлага бизлар керак бўлмаймиз. Бир тарафдан яхши свет кетиб қолсаям жонли куйлашади.
Бир шоу-бизнес оламидаги мансабдор инсон фикри: -Тўппа тўғри, тўйлар хозир 21да тугашни бошлаяпти, одамлар аста секинлик билан кета бошлагач "Кетмай туринглар хозир Озод келади" деган гапи кулгулик. Ахир тўй Озодники эмас, икки ёшники бўлса, хонадон эгалариники бўлиб Озодни кутишадими?
Деярли хар куни тўй ўтказиладиган ресторандаги официант: - Тўй бошланганидан озгина ўтмай халиги баданга ароқ қирганидан кейин ким келди фарқи йўқ бўлиб кетади, ашула бўлса бўлди. Машхурлар асосан мактаб ёшидаги қизларга суратга тушиш учун керак бўлади. Шунинг учун диск қилингани яхши, мактаб ёшидагилар хар хил ичганларниям камроқ кўришади. Энг асосийси оёқ тагида камроқ ўралашиб, вохлироқ уйларига бориб ухлашади.
Мана шунақа гаплар! Янги давр, хонандаларсиз тўйлар ва эконом даври келмоқда! Аслида хам санъаткорнинг жойи сахнада, ёки тўйда бўлса жонли ижрода! Мини дискни энди текинга хонандаларсиз айлантирамиз!
Judayam to'g'ri fikr aslida bu narsa bizga kechroq kelibdi turkmanistonning doshovuz shahrida bu narsa allaqachon an'ana tusiga kirgan horazmda ham hozir asta sekin horazmlik yulduzlarni to'yga chaqirish kamayib ketyapdi chunki haqiqatdan ham kim qo'shiq aytganini yoki honandani o'zi aytyapdimi yo fonogromma ketyapdimi farqi yo'q muhimi bir nimani ovozi chiqib tursa bo'ldida AA? nima dedingiz
Bu sardorni (sayyod) yangi ideyasimi? Aslida yangi ideyalarni mana shunaqa qilib, ya'ni oldin odamlarni fikri/podderjkasi tuplanib keyin realizatsiya qilinadi. Lekin yahshi ideyaga uhshayapti. Amalga oshirilishi katta uzgarishlar talab qiladi. Bunga avtoritetniy honandalar jim qarab turmasa kerak. Disk sotish va konsert orqali boyib ketish qiyin, kup daromad tuylardan tushadi-ku. 38 yoshli Nilufarni munosabatiga man qushilaman. Urfga aylansa yahshi bulardi. Ekonom bulgan bulga bolalarni asal oyiga yuborish mumkin. Qullab-quvvatlayman!
ashulachila bolalab ketishvotudi, to'yga borib pul topaman dip ko'pla ashulachi bo'votudi, shu ishshi rivojlantirishsa yaxshi bo'lardi, bir xil ovozi yo', kompda ovozini to'g'illab ashula etadiganla kamayib, haqiqiy etadiganla ko'payarmidi
это круто, у моей подружки на свадьбе тоже был ДиДжей, и свадьба прошла весело и от души, на фига эти халтурщики "певцы и певицы" воообще нужны, столько денег загребают, а потрудится своим голосом не хотят. Если звать их, то надо условие ставить, чтобы пели в живую или выгонять из зала с позором, чтобы было неповадно.
Bu Sensatsion yengilik ! qoyil bo'larkanu, shu nazariyani o'ylab topganni otasiga rahmat(etishga biroz shoshilmadimmikin, har holda buni bir tiyin qib tawiydigan insonlar ham bor )
Juda yaxshi fikr. Buni endi ommalashtirish, moda qilish kerak. Fonogmma ustasiga 100-5000$ berishni orniga u pullarga maza qilib asal oyi qilsa boladi dunyoning istagan joyida.
Бу нарса тугрисини айтсам янгилик эмас. Вилоятларда шундай килиб жуда куп туйлар утади. Факат у ерда DJ эмас оддийгина дежурка деб аталади, натижа эса худди шундай, пул анча камрок кетади. Бу масала 2 йил олдин кутарилганда шунчаки гап булиб коларди, бугун эса манимча жудаям долразб!. Лекин биз мухлислар бунга озми купми узимиз айибдор, чунки ушбу машхур "САНЪАТКОР" ларнинг концертларига боганимизда яхши куринадиган сузларга этибор бермаймиз "Фонограммадан фойдаланилади". Ушбу ёзилган сузларни куриб эх эээээээ, а бу диск бизга куйлайдику деб айтмаймиз. Биз ман палочи сумга Озодни ёки Райхонни концертида булдим. Бизга санъат керак эмас бизга "ГАП" керак холос. Канцертда булдим!!!! Бундан акилли администраторлар яхши файдаланади, талаб таклифни яратади. Бу одий нарса!! Манимча узини озгина хурмат киладиган санъаткор-инсон бу саловга жавоб бериши керак "Фонограмма булмаса ман нима киламан? Болаларим нима ейди нима кияди". Чунки бугунми эртагами барии-бир фонограммани ишлатишни чеклайдиган конун хужжатлари чикади. Чунки биз ривожланаётган бозор иктисодиёти мавжуд булган мамлакат. ТАЛАБ ТАКЛИФ УЧУН, АКСИДА БУ МОНОПОЛИЯ.
Хурматли САЙЁД! Балки Сиз савол-жавоб утказиб бизларни фикримизни "санъат" ахлига етказарсиз! Хурмат билан
qoyil! :)) Oldinlari voy mani toyimga anu artist keldi, mana bu artist keldi diyishsa, endi voy! i anu mashhur artistni diskini qoyishdi diiyisharkande :))))))))
))))))))))hahahaha LEKN JUDA QATTU YENGILIK BOLADI BU AHIR SHUNCHA MILLIONLIK SHOU BIZNES IMPERIYASI NAQD QULLAYDIYA ARTISLAR HAM ENDI FAQAT JONLI ETISHGANI KELADI
САЙЁД АКА АЖАБЛАНИШНИ ХОЖАТИ ЙУК МЕН ХОРАЗМДАНМАН БИЗДА ТУЙХОНА БОР 2009 ЙИЛДА ЭДИ ТУЙЛАР СОАТ 18,00 БОШЛАНСА 20,30 ЛАРДА ТОМАМ БУЛАРДИ ХОНАНДАСИЗ БИР ТУЙ БУЛДИ 18,00 ДА БОШЛАНДИ 22,20 ГАЧА ДАВОМ ЭТДИ ХАММА ТУЙДА 3 ХИЛ 2 ХИЛ АВКАТ ТОРТИЛСА 5 ХИЛ ОВКАТ ТОРТИЛДИ УЙ ЭГАСИ ТУЙНИ ОХИРИДА АЙТДИ МЕН ХОНАНЛДАГА БЕРАДИГАН ПУЛГА ЯНА ИККИ ТА ОВКАТ КИЛДИМ ДЕДИ ЛЕКИН МИН ДИСКДА ХАММА ХОНАНДАНИ ДИСКЕТИ КУЙИЛДИ ХАММА УЙНАБ ЗУР ТУЙ БУЛДИ
To'gri Sayyod aka... davno uje pora... ato slishkom zazvezdelis nashi zvezdi... Odiiy bir fonogrammaga 300-400 $ olishadi... Ana hurmatga ega professional san'atkorimiz Otabek aka Madrahimov to'gri etgan ekanlade, xalq talab qimidi dib... Ana endi talab fonogramma to'xtatilsin!!!
Uylab topganga tasanno,Sardor bu yangilikdi yorutganiz uchun sizgayam katta rahmat,fikrlarizga tuliq qushilaman,oyilamdagilarga ham aytgandim ular ham maqullashdi hatto buvijonim shu fikrdi uylab topgan insonni va sizni duo qilishdi. Rostdan ham falon pulga artistlarni olib kelib tomosha qildirgandan shunisi yahshida,pulni bekorga isrof qilgandan ikki yoshga biror bir buyum olib bergan maqulku,nima bulgan taqdirda ham bu ideyalaringgizni hayotga tadbiq etish boshlandi manimcha va bu hammaga ham maqul kelsa kerak
Juda ham ma'qul ish. DJ larni ham noni butun bo'ladigan bo'libdi. Qonun chiqib kuchga kirib Urfga kirsa manimcha 95% aholiga ma'qul keladi. Hamma shu g'oya egasini duo qiladi!
Tasavvur qiling, shunday bo'ldi. Birinchidan, san'atkorlar soni kamayadi, chunki 95 foiz ashulachi minidisksiz umuman ayta olmaydi, tem boleye, ularning 100 foizini asosiy daromadi bu - tuy. Shularga ish topib qo'yish yo'lini xam o'ylab ko'ring. Ikkinchidan, yana bitta katta O'zbeknavo degan korxonani ham yopib qo'yish kerak, chunki, bularniyam asosiy daromadi, bu xonandalar, bu tuy. Bo'lmasa davlatimizga ne kerak hamma viloyatlarda darmoedlarni ushlab turish?
Bir tarafdan to'g'ridir, lekin yaxshilab o'ylab ko'ringlar azal-azaldan o'zbekni har bir to'yi mana shu ashulachilar o'tmagan o'tmaydiyam to'g'rimasmi. Menimcha bizni to'ylarimiz boshqa davlatlarnikidan mana shunisi bilan ham ajralib turadi, bu ham to'ylarimizni o'ziga bo'lgan bir hosligi. To'g'ri, ashulachilar ko'p pul olishadi, ammo buning sababi faqatgina ularni aybi emas, agar odamlar ular qancha desa shuncha beraverishsa albatta hohlagancha narx so'rashadi ularni 1-2tasini, ya'ni polonpul so'raganlarini adabini berish kerak to'yga borganda pulini bermasdanmi, yoki boshqa yo'l bilanmi shunda balkim san'atkorlarga ham insof kirib qolar. Axir aytishadi-ku o'limdan boshqa hamma narsani ilojisi bor deb. Men mana shu o'zbek to'ylarida DJlar bo'lishiga qarshiman.
MANGA JUDA YOQDI. O'ZIM EVROPA DAVLATLARIDAN BIRIDA VAQTINCHA YASHAYATGAN BO'LSAMDA, LEKIN NET ORQALI UZB-DAGI TO'YLARNI KO'RIB QO'RQIB KETARDIM;.TO'YCHIGA QANCHAGA TUSHDI ?- EKAN DEB. ORZU-HAVAS QILISHGAN BO'LSA K/K. NASIB QILSIN HAMMAGA TO'Y QILISH. LEKINI HAM BOR DE,AGAR TO'YDAN HAMMAGA QO'Y BERIVORISHSA HAM, ARQONINI BERMADI DEB GAP QILADIGAN TOPILADI. SHU U/N SHU SARF-HARAJATNI BOSHQA MUHTOJLIKLARIMIZGA ISHLATSAK YAXSHI BO'LARDI. HALIGI PUL QISTIRISHLARIGA HAM UMUMAN TUSHUNMIYMAN, AGAR MUHTOJ INSON UCHRASA QISTIRADIGANLAR SHUNCHA SADAQA QILISHMIYDI. YANADA IXCHAMROQ QILISHNI O'YLASH K/K. LEKIN ZO'R FIKR!!!! OMAD SHUNDAY BILAG'ONLARGA!!!!!!!!!!!!!!!!!
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.