Сайтимиз шоу-бизнес оламини нишонга олар экан, унга боғлиқ воқеалар ривож олаётган жойлар хам назардан четда қолмайди албатта.
Твиттеромания бизда хам ривожланаётгани боис, у ерда машхурларнинг ёзувлар орқали кечаётган воқеаларини кундан кунга кузатиш қизиқ кечмоқда. Одноклассники ва фейсбукларга унчалик ишонч қолмаган...лекин аниқ юлдузларни анкетасини билганларимизни хам кузатиб, улардаги хабарларни хам етказамиз. Бугундан бошлаб янги эксклюзив тарздаги
НеТТахлил рукнимизни йўлга қўйиб,
ОдноНигох,
ФейсНазар ва албатта
ТвиТТахлил билан бўлишамиз.
Аввалига
ТвиТТахлил:

-
Нилуфар Усмонова учун твиттер олами ўзига хос "Нилуфар билан реалити шоу" тарзида кечади. Тонгда туриб тонгги қиёфасини суратини қўяди, кундузи ичаётган дорисию, кечки тарафда қандай ширинликларга "боши қоронғи" бўлаётгани хабарлари))) Унинг анкетасини кузатиш хамиша хаммага қизиқ, худди хаётда унинг хушчақчақ аурасидан бахраманд бўлганимиз каби. Рости, агар у хонанда бўлмаганида албатта қизиқчи бўларди. Бўлганида хам бошқа қизиқчиларга нон қолмасди))
Нилуфарнинг сўнгги твитлари унинг янги қўшиғига ишланаётган клипига қизлар кастинги хақида хабар ва телефон рақами қолдирилган... Балки омадингизни синарсиз?

-
Рухшона одноклассникида анкетаси йўқлигини баралла эълон қилиб додламоқда))). Твиттерда яна пайдо бўлган Рухшонага хуш келибсиз, ўйлаймизки кимларнингдир хайиқиши туфайли шахсий демократиямизни чегараламаймиз. ))

-Сўнгги маротаба твиттерда 9 август куни харакати сезилган
Озода Саидзода Мадоннанинг жамиятга бўлган хатти харакатини пиар билан бахолагани кўринмоқда. Тушунишим бўйича Мадоннанинг бир жинсли алоқаларни қўллаб қувватлагани билан боғлиқ воқеага Озода кескин фикр билдирган кўринади.
Бу мавзу ва Озода хақида хабарни шу ерда шартта тўхтатмасак бўлмайди)).
Саидзода хонимнинг бу мавзуга ўта жиддий ва даволаб бўлмас аллергияси борлигини инобатга олган холда, гап нима хақида эканлигини тушуниш зам қийин эмас.

-Кейинги кескин "гап қистиришлар"дан
Пилигрим жанобларию
Матчанованинг бир-бирларига "илиқ" муносабатларини нафақат сезиш, балки унинг негизи нимадан эканлигини фахмлаш қийин бўлмаса керак а?

Ха, айтганча, сўнгги суратда пастдан тепага қараб ўқилади. Тушунган тушунди.)) Яна билмасам, сўнгги суратдаги гаплар балки бу воқеага умуман алоқаси йўқдиру... балки ва балки. Шунчаки яқин кетма кетлик ила битилган номаларда пурмаъно сўзлар битулғон эрдурмиканки?)))
Хуллас, машхурлар, НеТТахлил рукнимиз ишга тушди...Жадал равишда!
Сайтимиз нишони сусайди деб қувондингизми? Йўқ, шунчаки "штиль перед бурей" эди холос. Энди нишонлар янада янги линзалар билан бойитилиб, янада турфа тарафларга йўналган))
Нишонга тушдингизми, унда қандай намоён бўлиш эса аввало ўзингизга боғлиқ!)))
Келаси НеТТахлилгача!))
Изохлар модератори Writer