Sayyod VS TVM-12! Хонандалар учун сайтимиз лотореяси! Hit-Parad
Ёқдими?
Бошқаларга хам кўрсатинг:
Хар хафта эътиборингизга, Sayyod VS TVM-12 сайтимиз тарафидан ТВМ каналида эфирга узатилаётган клиплардан сайтимиз диққатига сазовор ва тан олинганлар видеолавхалари кетма-кетлиги микс тарзида эътиборингиза хавола этилади. Лекин бу хақида ёзмаймиз, видеолавхани томоша қилиб билиб олаверасиз. 12 маротаба кетма-кет шу видеолавхамизда тан олинган гурух ёки хонандалар сайтимизда промаси, интервьюси ва баннердан жой олиши мумкин бўлади.
Стоп кадр: Ноябрь ойининг илк хафта натижаларидан танланганларни тақдим этарканмиз, иккинчи бўлиб кўринадиган видеолавхадаги йигитнинг овозига ва куйлаш махоратига қойил қолса арзийди. Бош рольда Шахзода Матчанова роль ижро қилган, ва уни қанчалик мафтункор деб топманг, бэк вокалда куйлаётган қизлардан бири, бошида бантикли қиз жуда ёқимтой ва клипда бош рольда чиқишга арзигулик эканлигини кўпчилик эътироф этди.
Келаси хафта сайтимиз тан олган клиплар кетма кетлигини кутинг. Эслатиб ўтамиз, қуйидаги видеокетма-кетликдаги тартиб бу ЎРИНЛАР аломати эмас. Хозирча ўринлар билан бахо бермаймиз, шунчаки тан олинганлар. Хонандалар янада аъло ишлари учун яна бир туртки бўла оладиган яширин лото ўйин Sayyod VS TVM-12 ни қабул қилинг))
Демак, Sayyod VS TVM-12 ноябрь илк хафтаси натижалари: