09:37 Биров бахтсизлигига бахт қурган актриса... | |
Шахсий хаёт... Артистда у борми? Бўлиши керак, уни истайди, хаққи хам бор унга, бошқалардан яширин бўлган нимасидир, ва у хеч бўлмаса оила бўлишни истайдию, аммо шоу-бизнеснинг яна бир ёзилмаган қонунию, кўз юмишга ундайдиган нохақлиги хам шундан иборатки, истасанг-истамасанг хам, икир-чикиринггача омма кўз ўнггидасан. Хақмисан-нохақми барибир "чайнашади", мухокама қилишади, айблашади, гапираверишади... Кўпинча бу сени рейтингингни хам белгиламайди, аксинча, рейтингинг бўлмаса, айнан мана шу нотўғри қадаминг сенга "шухрат" келтириб юборадики. Ёки зўр пайтинг қаддингни букиб ерга юзтубан уриб қўйиши хам мумкин. Бир турмуш қурган актриса атрофида шу кунлар гап-сўзлар тинмаяпти. Аввалига ахамият бермай, ха бахтли бўлса бўлгани дедиму, аммо бировнинг бахтсизлиги устига қурилганини билгач...нафақат мен, балки шоу-бизнесда хозир буни деярли хамма билганлар хайрон. Камига бир турмушни бузиб, бу турмушни қуришга ёрдам берганлар хам санъатдан бор экан...яъни йигитнинг аввалги турмуши устига яна бир турмуш қурдиришга сабабчилар! Ғалати а? Бир тарафдан гап-сўздаги бўрттирилган гапларга хам ойдинлик киритмоқчиман. Аввало, тарқалган гапдек у қари чол эмас, ўрта ёшлардаги эркак холос! Аввалги турмушидан ажралмай туриб, турмуш қургани билан, у оилада ўзаро фарзандлари йўқ. Аввалги оиласидаги аёлнинг бошқа турмушдан фарзанди бор экан. Айтишларича у аёли ажралишга рози бўлмаган ва ажралмаган. Шунчаки эри шу актрисани севиб қолди ва буёғи "уйланаман дедимми, уйланаман!" бўлиб кетган экан. Қизиғи, бу турмушга куёвнинг хам ота-онаси рози бўлмаган ва актрисанинг ота-онасига айтишса хам, улар "Барибир, тўй бўлади!" деб туриб олишган экан ва натижада куёвнинг ота-онаси тўйга келмабди хам дейишмоқда. Юқорида бу турмушга сабабчилар бўлди дедим, кимлардир таништирди уларни, аммо бу турмушдан норози бўлиб қолган аёлни танийдиган санъат ахли хам йўқ эмас экан. Айнан улар ачиниб , мен билан бўлишган фикрларидан келиб чиққан холда ёзяпман. Оила нозик масала...билмасам ким пулга учиб дейди, ким севги... Барибир тинч қўйиш керак бўлган нарсаю, лекин бир тараф чирқираб қолган бўлса , албатта аламли ва кимнидир дилини оғритганинг устига бахтингни қура олмайсан дейсиз. Бошқа тарафдан учликдаги иккиси бир-бирини деб турса нима қилсин? Хамманинг ўз хақиқати бор, эркак ўзини зўрлаб севмаган аёл билан яшашидан мантиқ хам йўқ. Юракка амр бериб бўлармиди? Орада ўзаро фарзандлар бўлганида бу бошқа гап ва бошқа севгига қум борми?- дердик. Куёвнинг деярли у аёлидан мажбурияти йўқ деса хам бўлади. Шунчаки, аёлдан хар иккиси (балки) яшириб турмуш қуришгани яхши бўлмаган, унга бошиданоқ айтиб, орани очиқ қилиш керак эди. Тушунтириш керак эди. Қиз агар унинг пулига учиб бу ишга қўл урган бўлса, катта хато қилган. Зеро, Худо хаммасини билгувчи, агар иккисини мухаббати чин бўлса бошқа гап, бироқ, манфаат юзасидан бўлса, бир чирқираб қолган аёлнинг дили оғригани бекорга ўтиб кетмайди. Айтишадию, дили оғриганни қалбидан бир куч тепага осмонга чиқар экан, агар у хақ бўлса ўша айбдорга бориб уриларкан. Айби бўлмаса, ўзига қайтиб малхам бўладиган сабабчи холат билан хаётини ўнгларкан. Худди қарғиш каби, тилаганинг хақ бўлса ижобат бўлади, бўлмаса ўзингга қайтиб ўзингда ижобат бўлади. Хаммаси хаққоний! Бу воқеалар замирида нафс ва манфаат бўлиб, сабабчилар юқорида айтганимдек, санъат оламидан бўлса, унда уларгаям жавоби бордир. Хуллас, хаммаси ижобий бўлишини тилаймиз. Бахти халол бўлса, бахтли бўлсин! Бўлмаса калласини йиғиштирсин, бу бир синовдир, синовнинг сабр мукофоти бу яхши танлов деб турганидан минг чандон аълоси кутиб тургани бўлади. Саййид ул айём муборак! | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 20023 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 25 | |||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |