22-июн куни Туркистон саройининг ёзги биносида бўлиб ўтган гала-концерт ташкилотчилари "Меридиан-медиа" ва "Tv-line" бўлиб, баннерда кўрсатиб реклама қилинган ва кутилган айрим санъаткорлар кўринмади.
Булар Шахзода, ШОД гурухи, Муниса Ризаева, Умидахон, Жасур Умиров ва Тохир Усмоновлар.
Шунингдек, хабар беришларича айрим хонандаларнинг лицензияси хам бўлмасдан сахнага чиқилган ва бунда “Ўзбекнаво”дан аввалдан тасдиқланган сценарий ташкилотчилар томонидан ўзбошимчалик билан ўзгартирилганлиги натижасида амалга оширилган.
Дастурда бир неча нотаниш хонандалар хам қатнашгани мазкур гала-концертда бизнес-промо хам қўлланилганига ишора қилади. Зеро реклама қилинганлар орасида сурати йўқлар сахнадаю, реклама қилинган машхурлар эса сахнада кўринмаса...
Сахнада кўринмаган юлдузлардан айримлари билан боғландик:
Шахзода: -Энди эшитиб турибман, ким экан ташкилотчи? Асосан биронта концертда иштирок этадиган бўлсам, "Тарона" ходимлари тарафидан олдиндан огохлантирилардим.
Муниса Ризаева: -Бизники узрли ва "Ўзбекнаво" хабари бор . Мухим бир тадбирда иштирок этганимиз боис улгурмадик. Шу куни бошқа хизматларам кўп бўлди, аммо бу концерт хақида хабаримиз бўлган.
ШОД гурухидан Отабек: -Билмадим бундан хабаримиз йўқ. . Эслолмадим, этган бўлишганидаям боролмасдик чунки шу куни Намангандан келиб Самарқандга хизматга кетувдик.
Умидахон маъмури:- Хабаримиз борийди, аммо Умидахон бетоблиги боис қатнаша олмади.
Тохир Усмонов: - Биздан сўрамасдан рекламага қўйиб юборишган, ўзимиз хам кеча билдик ва озгина жахлимиз хам чиқди. Бир кун аввал бир бола қўнғироқ қилди, аммо "Тв-лайн"дан эмасди . Концертдан бир кун аввал кечаси хам қўнғироқ қиладими?
Дастурда Манзуранинг фонограммаси 2-3 секундга ўчиб қолганини маълум қилишди. "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси ходимлари сценарийдаги ўзгаришлар ва юқоридаги холатларни бевосита гувохи ва кузатувчиси бўлиб, бугун ташкилотчилар билан барчасини аниқлаштириши ва тегишли чоралар қўллаш мумкинлиги хақида хабар беришмоқда.
Бу гала-концертнинг режиссери сифатида хонанда Лоланинг маъмури Лола Игамбердиева эканлигини айрим маълумот манбааларимиз айтгани учун у билан боғландик:
Лола Игамбердиева: -Дастур режиссери мен бўлмадим, мен шунчаки сценарий тузишда кўмаклашдим холос. Дастурда иштирок этмайдиган хонандалардан Шахзодани суратини кўриб ташкилотчиларни огохлантиргандим, бу нотўғри иш, ўзингизга катта муаммони орттирасизлар деб.
Tv-line сўнгги йиллар кафе ва супермаркетлардаги хонандалар клиплари хамда рекламаларни намойиш қиладиган ташкилот бўлиб, ўзларини телевизорларини ўрнатиб, махсус флешка орқали шартномага асосан промо учун тўланган юлдузларни шу флешка орқали кафе ва супермаркетларда промо ва рекламаларини намойиш қилишади.
"Меридиан-медиа" янги фирмаси эса Нюшани Тошкентга келиб кетганидан яхшигина оғзи куйган бўлишига қарамай бу хатоликка йўқ қўйгани ғалати...
Бу гала-концертнинг мана шу чиптасидаги суратларни кўрганимда, "Меридиан-медиа" рахбарини шахсан ўзим хам огохлантиргандим: янги фирма экансизлар, бир бор чув тушдингиз, номингизни тоза тутинг, эхтиёт бўлиб ишланглар, ёлғон бўлмасин-деб
"Меридиан-медиа" рахбари эса бу иш билан асосан "Тв-лайн" ходимлари ва санъат оламига таниш бўлган фотограф ва айни дамда ушбу фирмада ишлаётган Содиқ шуғулланаётганини айтган бўлса хам, барибир хамма артистларга бирма-бир қўнғироқ қилиб, текшириб, маъмурлари билан хам яхшилаб келишиб, кейин уларни суратларини қўйишни маслахат бергандим.
Афсуски, бу нарса назорат қилинмай, гала-концерт мана шундай хатоликлар билан ўтказилган.
Бу нарса хақида ўзим огохлантиримаганимдаям бошқа гап эди.
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod |
| |||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |