Твдан Даракчининг янги сонини рекламаси янгради : "Ўзбек тилини билмайдиган актрисаларнинг гонорар топ рейтинги"...
Эринмасдан Даракчи олган танишларимга сим қоқдим.
Актрисалар Раъно Шодиева, Жамила Ғофурова, Дилноза Кубаева, Зарина Низомитдинова, Асал Шодиева, Шахзода Мухаммедова ва Ойдин Юсуповалар хақида режиссер ва сценарийчи Хилол Насимов фикр билдирибдилар.
ИЛК ХАТО: Рекламада ўзбекчани билмайдиган актрисаЛАР дейилгани тухматку. Газетада фақатгина Раъно Шодиевага нисбатан бу фикрни режиссер билдирибди... Билмасам, Раъно Шодиева билан шахсан гаплашмаганману, лекин, Жамила Ғофурова, Асал Шодиева, Дилноза Кубаева ва Ойдин Юсуповалар билан кўп сухбатлашган бўлсам, русча қўшиб гапирганини эслолмадим.
Айниқса Дилноза Кубаева-я?! Ўзбек тилининг ғирт ашаддий тарғиботчи ватанпарвари эканлигини хамма биладику. Рекламада хамма нарса мумкинми?
Қани реклОм сабаб бўлдими, энди ўқиб берчи дедим...
Хайратландим... Бировни чўнтагини кавлагани майликуя, биргина(!) режиссер ва сценарийчи фикри билан тузилган мақола ғалатимасми? Ким бўлса хам!
Ўзбекча билмайдиган актриса деб Матчоновани ёзишга-ку "дух"и етмабдида))))))))
Майлида, ўзбекча жуда зўр билмаса хам, хар холда сўнгги пайтлар ўрганаётган, ва харакат қилаётган Шахзода Матчанова рус мактабни битиргани боис, аслида мана шу реклОмнинг асл юзи сифатида Матчанова бўлса тушунардик.
Дух етмаслиги эса унинг мутлақ бошқа жойдаги "запрет"и билан боғлиқ.
Юқорида, сайт баннери тагида пульсда ёзганимдек, "запрет" мабодо шахсий бир канал ва унинг рахбарияти билан боғлиқлиги аниқ бўлган тақдирда хам, ўша рахбариятга (албатта у ким бўлишига қараб-да) пахта қўйиш сифатида "Мана биз хам запретга қўйдик" кўринишидаги хамжихатлик кулгудан холи эмасми? Сенга нима?-десанг. Ўзларидан бир давлат тассарруфидаги идора ёки палата ясаб олишадией....
Бировни шахсий таъбига (!) пахта қўйишдан не фойда? Қани ўз фикринг? Ўз таъбинг ва керак бўлса ўша ўз шахсий НИЗОинг?! Сени ўша рахбарият мана шу емаган хамжихатинг учун хурмат қилармиди? Хар бир инсонга албатта мақтов ёқади, қўллаб қувватлаш хам, лекин ўз фикрига қарши қўллаб қувватлашни билган одамга бу ёқармикан?
Менга кимдир ёқмаса сайтимга чиқармайман, яширмайман, ўзимни шахсий(!) запретим хам бордир, лекин қайсидир сайт ўша хонандани чиқармай, "Мана Сайёд сени хурматинг учун чиқармадим" деса борми...Биринчидан инсон сифатида кўрмасдим уни, кейин ўша инсон номига нолойиқ оддий пахтадан мавжуд "одам"дан қочган бўлардим.
Беихтиёр хонанда Шахзода билан боғлиқ холатлар ёдимга тушади... Хозир атрофида мингта журналистлар гирдикапалак. Унинг машхурлиги ортидан тиражини кўтаргани кўтарганлар, бир вақтлар унинг мавжудлигини хам тан олмасди. Уни ўзи буни тушунмайди деб ўйлайсизми?
Кулгуликде.
Бир бирига уланиб кетагану, лекин мавзу жихатдан йироқ нарсалар кўп а? Худди шу мақола рекламага эътирозу "запрет"ларга тақалгани каби.
Нима хам дейсиз, шоу оламида хам чамбарчаслик шу тариқа, кимнидир газетаси бор, уни рекламаси кетадиган канали хам бор, кимнидир студияси бор, унга алоқадор радиоси хам ва хоказо. Омадини берсин, шу нарсаларга эришибдими супер, буюрсин!
Буюрсин....
ЛЕКИН!
Лойиқ бўлишам кереку ўртоқлар.
Тухмат ва ёлғон билан одам кўкармайди, ичидан емирилади! "Буюрсин"-ига мос ишласак, халолининг файзи бўлса керак.
Хозир Рамазон ойида, бир актрисага берилган фикр учун, шунча актрисани дилини нохақ оғритиш яхшими? Яна тв орқалик. Газетани олмайдиганлар қанча? Шу рекламани кўриб фикр қилиб оладиганларчи? Вахоланки.... худди шу газета орқали айнан Рамазонда менга хам тухмат қилинганди... Божалар мавзуси билан бўлган у сухбатдан кейин ўша ёлланган журналист қиз ва гурух солистининг фикрлари бўлинди. Ёлланган деб ёзганимни хам боиси, аслида мана шу фикрлар бўлингани сабаби, кейинчалик аниқлаштирилган нарсаларда аён бўлди. -Аслида исмингиз ва фамилиянгизни хам ёздирмоқчи эди...
Билмасам, уларнинг имиджи шудир балки.
|