18:57 Тошкентда кичик “Лас-Вегас”? | |
"MEGA PLANET” Минус ва плюслари
Нихоят хаммаёқда
шов-шув бўлган Юнусободдаги "Универсам" ва "Ахмад Дониш" бозорлари қоқ ўртасидаги 3,4,5Д кинотеатрлар гипермаркети очилди. Жиянимни эксперт сифатида олиб томоша қилиб келдим.
Илк савол: Янги гипермаркет, "Континент”, "Демир”, "Корзинка” ва "Туркуаз”дан аъломи? -Йўқ!
Биринчидан кираверишда кўчадан хамма бир ўйингох деб тасаввур қилишса, негадир икки ката коробкалар совғалар маркази деган фикрга ундайди. Кираверишдан яна ўша шара-бара шарлар ва откриткалар ўша оддий магазинларимиздан фарқни сездирмайди. Вахоланки кўчадан бинонинг кўриниши ичида бир қанча нарсалари билан хайратлантириб ажаблантириб ташлайман деган нарсани олға суради.
Озиқ овқат махсулотлари маркети биринчи қават чап тарафда, менимча "Демир”, "Континент”, "Корзинка” ва айниқса "Туркуаз”лардан кичикроқ хажмда. Гарчан ассортимент юқоридаги савдо марказларидан саалгина камроқ бўлса-да, айнан озиқ-овқатлар бўлимидаги нархлар бошқа савдо марказлардан арзонроқ туюлди.
Иккинчи қаватда яна ўша бутиклар. Кўпроқ "Демир”ни эслатса-да, ассортимент (балки хозирча ) сустроқ. "Мега планет” деганда кўпроқ аксарият қаватлар ўйингох бўлиши кутилгани учун нафақат мана шу қават балки биринчи ва ўйингох бўлган учинчи қаватда хам бутиклар бўлгани учун яна тасввурлар чалғиди.
Учинчи қаватда кутилган ўйингох. 1000 сўмга бир жетон сотиб олиб ўйинларнинг хаммасидан хам 2татиб” кўра олмайсиз, негаки бир неча ўйин аппаратлари 2-3 жетон талаб қилади. Аппаратлар ассортименти анчагина бўлгани билан қизиқлари кўп, лекин барибир кутилган ВАХ йўқдек. Балки бир қанча 4Д, рақсга тушиш аппарати (Европа ва Японияда мода бўлган аппарат) ишламаяптганидандир. Боулингни хам электрон версияси қизиқарли, ёнида кичик болаларга мослангани хам бор. Волейболнинг аппарат кўриниши эса ўзимизнинг паркаларимизда аллақачон фаолиятни пенсия даражасига етказиб бўлган. Шунингдек отда хам (2 жетон- 2000сўм) пойгани хис қилишингиз мумкин, фақат биринчи ўтирганингизда асосий қисқа вақт ўрганишгаёқ кетиб қолади. Бу учта амақиларни кўрсатилган нишонларини пойлашингиз керак бўлади, отаётган пайтингиз баланд товуш чиқади. Умуман ўйингох этажи жуда шовқинли, аппаратлар гуввиллайди. Мусиқа қўйиб қўйишни тавсия қилардим сааал шовқинни юмшатишга. Афсус! Бир қаватнинг ўзидаёқ 3Д ва 5Д кинотеатрлари кўп бўлади деган хабар чиппака чиқди. Негаки атиги биргина 5Д билан хайрон қолдира олишмади, чунки Тошкентда бир неча жойларда бундай кинотеатрлар аллақачон ишга тушган. 3Д кинотеатрдан эса даракни хам сезмадик.
Балки 4 қаватда бизни шу кутилган кинотеатрлар кутмоқдадир? Негаки айнан 4қаватга йўл хозирча берк ва очилмаган экан. Хануз таъмирлар ишлари кетмоқда. Нимага бўлса шошишди экан? Аввал хаммасини очиб кейин бирдан очилса мақсадга мувофиқ бўларди. Биринчи қаватда хам бир неча жойлар хануз таъмирланмоқда. Балки шунинг учун бутун бинодан ремонт хиди анқиб тургандир. Ўйинхонанинг ёнида жажжи болалар учун "Демир” ва "Континент” каби майдонча хам мавжуд. Шунингдек шу қаватда болалар майдончаси олдида кичиккина "номига” кафеча очилган.
Тошкентча кичик "Лас Вегас” деганим боиси қиморхона ёки ўша усулда кўринишга эга бўлгани эмас, лекин барибир концепция пулни хавога совуришдек маънода. Энди мактаб ўқувчилари интернет кафелардан шу ерга дарсдан қочиб, ота-оналарини чўнтакларини совуриб чопишлари аниқ. Бу хулосага жияним билан борганим сабабли унинг "Тезроқ 30.000 сўм ишлаб шу ерга келишим керак” деган гапи сабаб бўлди.
Менинг ШАХСИЙ хит парадимни барибир "Континент” эгаллаб турмоқда. Креатив, дид, гўзаллик ва қулайлик кўпроқ ана шу масканда сезиларли. Илк бора кирганимдаёқ ўша Москвада яшаган чоғларимни ва айниқса кафеси у ердаги МакДональдсни эслатганди. Айтарли хамма керакли нарсалар бор ва хаммаси алохида. Асосийси юқорида айтганимдек креатив ва диддан иборат. "Мега планет”ни эса кўчадан кўринган бино дизайни аъло даражада. Эксперт жиянимга эса жуда ёқди, шунинг учун бу масканга 30.000 сўмни сарф қилишга лойиқ деб топди)).
Нима хам дердик, 4 қаватда (балки) очиладиган 3Д кинотеатрини кутиб қоламиз. Sayyod | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 10050 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 35 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |