Бош сахифа » 2011»Май»15 » Тошкентда ер қимирлади + Евровидение 2011ғолиби Озарбайжон!
03:31
Тошкентда ер қимирлади + Евровидение 2011ғолиби Озарбайжон!
Шу туннинг долзарб мавзуларининг хавфлисидан бошлиман!)) Тошкент вақти билан соат 02-30ларда Тошкентда ер қимирлади. Одноклассникда ёзишларича Қаршида хам яхшигина қимирлаган. Баллини аниқлай олиш имконияти йўқ тўғриси, лекин Юнусобод тумани 8 этажида "беланчак" сезилгани аниқ. Деярли 4-5 балл бўлса керак. Балки 3 хамдир. Лекин жудаям бир қарс-қурс эмас. 20-30 секундча давом этди.
Одноклассникда ёзишларича ер қимирласа дарахтга чиқиш керак экан. 8 этажга зудлик билан катта тувак қўйиб дарахт экмоқчиман. Ер қимирласа чиқиб оламан))). Азалдан "Субханоллох" айтишни ўргатиб келишади. Албатта барча мусулмонларнинг тилига шу келади, лекин барибир қўрқув кучли бўлади. Бундай кеч бўлмаганида хамма кўчага ёпирилиб чиқишарди, негадир уйда қолаверардим, шу болаликдан "Ажали етмаган чивин ўлмайди" деган мақол миямда айланаверарди ва агар тақдирим шу зилзиладан ўлиш бўлса дарахтга чиқаманми, дастурхондан парашют қилиб сакрайманми бефойда)))).
Барибир ер қимирлаганда айниқса юқори қаватда яшайдиганларни 90 фоизини кўз ўнгидан бутун умри ичини шиғғғғ этиб бир ўтса керак. Хар холда ўлим хиди сезилгандек бўлади. Астағфируллах, ишқилиб тинчлик бўлсин!
Энди туннинг бошқа долзарб воқеаси бўлган, шодлироғига ўтаман:
Шу кеч санъат шайдолари Германияда бўлиб ўтган навбатдаги Евровидение-2011ни кузатишди. Жонли ижро, ажойиб шоу! Лекин натижадан шахсан мен унчалик қониқмадим. Ғолиб деб Озарбайжон топилди. Ell & Nikki дуэти бўлган Нигяр Джамал ва Элдор Гасимовлар Running Scared дуэт таронаси учун берилган овозлар сони бошқалардан катта фарқ қилди.
Билмасам уларга қараганда Австриялик Надин Бейлер, Швецариялик Анна Россинелли, Франциялик Амори Вассили ва айниқса Кристина Агиллерадек куйлаган 19 ёшлик Словениялик Майя Кеучнинг ижроси кўпроқ ёқди.
Кўпчилик ғолибликни қўлга киритади деб хитоб қилган Ирландиялик Jedward эгизак йигитлари менда ғалатилиги билан таассурот қолдирди холос. Лаб бўёғи хақида типирчилаб сакраб нималадир қилишди. Мана шу нималадири ва ажабнавис либос ва соч турмаги ёдда қолди холос. Бу йигитлар аниқ ерликмас манимча.
Грециялик Loukas Giorkas feat Stereo Mike дуэтидан кўпроқ нарсани кутгандим. Қандайдир бир қўшиқ айқаш уйқашмией, зўр ижро, зўр мусиқа хаммаси битта жойга ташланиб аралаштириб ташлангандек. Яъни тартиб йўқ. Сахна кўриниши ажойиб бўлди.
Россиялик Алексей Воробьев Бекстритбойс гурухини эслатиб юборди. Тўғриси бу йигитни умуман танимадим, ёдимда қолгани фақат йилт-йилт тишлари ва сальто қилгани бўлди. Бу сафар Россияликлар пианинодан балерина ва сахнада муз устида учиш каби ажойиботларга эътибор қаратишмади. Айнан Билан учун қилинган бу жонбозликлар олдинги конкурсда унга юқори поғонани эгаллашга ёрдам берган бўлса ажабмас. Чунки кўпроқ шоу оригинал бўлган, яна сахнада ундан ташқари икки виртуоз хам бўлган, бири скрипкада иккинчиси муз устида учиш бўйича чемпион.
Франциялик Амори Вассили "олабужи" турмагида намоён бўлди. Россиянинг бир мультфильми бўларди Мирзабек Холмедов овоз берган "Алвастиюююю, хооой алвасти))))" шуни қахрамонига ўхшаш. "Домовой" деган мультфильм қахрамонига хам ўхшатдим. Опера йўналишида куйлаган бу йигитнинг овоз махорати хам зўр, сахна кўриниши ўзиям 3д бўлиб кетди. Супер!
Германияни ўзидан яна Лена Мейер-Ландрут иштирок этиши супернокамтаринлик бўлса керак. Нима етишмайди, олдинги йил ўзинг олдингку. Хеч бўлмаса мамлакатингдаги бошқа иқтидорларга йўл берсанг бўлармиди?
Мана бу хонимнинг либосидаги антиқа кўриниш эса яқин кунлар қайсидир хонандамиз либосида қайта жонланиши мумкин деб ўйладим. Нимагалиги менимча шундоқ хам аён)))
Хуллас Озарбайжонга бугун урра! Кейинги йил Евровидение-2012 Баку шахрида бўлади!
vuuuy subxanaalloh ishaslami.. 10 minut oldin adam bilan shu yer qimirlashi haqida gaplashib o'tirudik..... vuuuy toba sayyodga kirishim bilan shu gap.......:( ALLOH asrasin. iloyim Uzbekistonimizga ko'z teymasin. baloladan ALLOH o'zi asrasin...
mana bu honimning libosidagi antiqa kurinish esa yaqin kunlar qaysidir honandamiz libosida qayta jonlanishi mumkin deb uyladim nimagaligi shundoq ham ayon:shu gaplariyzga besh kettim lekin har qaley maykl jeksonni pagonidan chiroyliroq ekan
Mashoyiqlarimiz bekorga aytishmagan;O't balosidan suv balosidan o'zing asragin deb.Ajal etmagan bo'lsa qirq yil qiron kelsa ham odamzod o'lmaydi.Daraht u yoqda tursin,EFEL minorasini tepasiga chiqib olsa ham ajali etgan o'laveradi.Allohimni o'zi ana shunday tabiat ofatlaridan o'zi, fanohida asrasin barchalarimizni ilohim.
Respublika bo'yicha har bir viloyat vakillari zemlyaklariga yon bosishgani kabi, saal uzoqroqqa chiqsangiz qardoshlar ancha yaqinlashib qolarkan. Ozar qardoshlarga OMAD!!!
1. Khudo bir asrapti hammamizdi, bundan kegin ham asrasin. Kecha kechqurun ham Dushanbe va atroflarida, yer qimirlapti. Tovba! Azerbaydjon katta pul bergan shekili...?
Maja Keuc haqiqatan kuchli edi, men shunga ishqibozlik qiluvdim, lekin biluvdim, Eurovisionda bunaqa qo´shiqlar yuta olmasligini. Ozarbayjon tak sebe, unchalik "vahhh" qiladigan darajadamas. Bu yil unchalik qiziq bulmadi utgan yilgiga nisbatan.
Bizdayam qimirladi butun UZB qimirlaganmi deyman birov bir tepganday yumalab tushdim xonadagi shkaf ikki barobar vaxima qilardi ASTAXFIRILLOH deb qanday tikka turib qoldim bilmimanam shunday vaqt o'z o'limimdan emas OLLOH QILGAN QAXRDAN QO'RQAMAN O'ZI PANOXIDA ASRASIN
O'tgan yili Germaniya yutganda o'zi rosayam nohaqlik bo'gandi, bu o'zi ovoz va yaxshi ijro bo'yicha sorevnovaniemi yoki politicheskiy? nu nima bo'sayam, manimcha shu butun shou bir tiyinga qimmat!
Normalniy odanla 10 dan kein uhlashadi ushanchun kooopla sezmagan LUNATIKLAGA JAZOOO boptide YER QIMILAGANI Vu ha ha ha ha Odnoklassnikida PISHIRIB QOYIBTIMI 2 YARIM 3 LADA UHLASH JKEREGIDI!
Turkla yarim finalgayam chiqomagani uchunam azerla yutdi yuz foiz))) chunki dunyodagi turkla azerlaga ovoz berdi)Germaniyani yarim aholisi turk bosgan, vsyo taki kardash)))
A ya sama yestesvenno bolela za Fraciyu, do poslednegoo verila shto Eurovison 2012 sostoitsa vo Francii))))))) exxxxx.....
Sayyod hamma narsadan xabardor, buning uchun undan minnatdormiz, unga bir savol bor : EUROVISION da UZBEKISTAN ham ishtirok etishga haqlimi, bunga javoban u YO'QQQQQQQQQQQQQQQQQQQQQ deyishini bilaman, chunki O'zbekiston Europe ga kiemaydi demoqchidir, balki... Unda AZERBAIJAN chi, u ham to'liqligicha ASIA ga kiradiyuuuuuuuuuu... Bunga atalgan bir maqola chop etarsiz degan umiddaman, Sayyod buni o'qishi va munosabat bildirishi SHART!!!
mani fikrimcha ozarbayjon 3 oringa loyiq edi. birinchi oringa erik saade( shvetsiya) yo Nadin Beyler ( Avstriya) loyigidi. Italiya ham unchali masdi. Mika Nyuton (ukraina ) loukas giorkas (gretsiya ) oskar paradise ( finlyandiya) mani esimda qoldi.
Madiyor Ozarbeyjan YEVROPAGA kiradi, futbolda ham yevropada oynaydi komandalari, futbolda xatto Qozog'iston ham Yevropada o'ynashadi... Bu fikrni o'qiganingizda so'ng "googl it" qilib ko'rishingiz shart :)
YURTIMIZ TINCH BULSINEY,BIZ BUYOQDA YAPONIYAGA BIR QADAMMIZ,RADIZSIYASI KELGANMI,YUQMI,BILMIMIZ,AMMO AMERIKAGACHA BORGAN ZAXAR KOREYAGA KELMAYDIMI,ISHQILIB,YAQINLARIMIZ,YURTIMIZDAGILAR TINCH BULSIN.
ozarbayjon aziyaga kirmedi. ular faqat musulmon xalq holos. zakavkazye toliqligicha yevropaga kiradi. qozogistonni 3/1 qismi ozbekistonni usyturt qismiyam yevropaga kiradi. tak shto bizam evrovidenyada qatnashse boladi. lekin manimcha buni iloji yo???
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.