08:33 Тошкентда 15 метрлик лаваш! | |
9-июль куни фастфуд тармоғи "Эвос" лаваш марказининг "Олой" бозоридаги филиали очилиши муносабати билан 15 метру 20 сантиметрлик лаваш тайёрланди.
Байрам тарзида ўтказилган тадбирда бош ошпазлик актер Мухаммадисо Абдулхаировга юклатилган бўлиб кўнгилочар шоу ва олиб боришлик эса КомедиУз йигитлари зиммасида бўлди.
Турли шоу ўйинлар, ким лавашни тез ейиш ва шунга ўхшаш бир икки конкурслар.
Нихоят 15 метру 20 сантиметрлик лаваш тайёрланди.
Бу лавашище қай рекорд китобидан жой олади номаълуму аммо Тошкентда бу биринчи маротаба бўлиши аниқ.
Текин лаваш тарқатилиши бошланганиданоқ "Ур Хамзани" манзарасини кўриш мумкин эди. Тавба тўқ юртда одамларнинг бу қадар очлиги хайратлантиради...Худдики улуғ ватан уруши давридек қора нон бепул тарқатиш жараёнидек эй... Жамоамиз қизлари тадбирга келишиданоқ одамларнинг "текин лаваш бўларкан" дея тиқилиб сурилиб туришларидан хаттоки репортаж қилишга уялишгани ва гўёки ўзларини хам текин лаваш егани келгандек хис қилиб репортаж қилмай кетишларига оз қолганини айтишди. Лаваш тугагунча махсус белгилаб ажратилган чегарани хам бузиб стол олдига омма ёпирилиб келиб бир неча сониядаёқ лавашнинг чангини чиқаргани ва тугагач эса ололмаганлар бир-бирларини уришгани, кимлардир фарзандларини ношудлигида айблаб уриша кетган бўлса кимлардир хамма кетса шу ясатилган шарларни хам олиб кетиш режаси билан қолишганини жамоамиз гувохи бўлиб кучли шок холатида қайтиб келишди.
Рекордми бошқами аммо тадбирнинг ўзи гўзал, яхши бир байрам ташкил этилган, одамларга текин лаваш музқаймоқ ва хоказо...аммо одамлар эса подадек ўзларини тутишларидан нафратланиб кетасан... Сомалидаги қора танли қашқатаёқ очлар хам шу қадар юлишмаса керак... Сал маданиятни сақласангизчи одамлар, бунча ялоқ кўринмасангиз? Тўқ юртда кўзи очлик шахсан биз учун дахшатли шок!!!
Тадбирдан видеорепортажни ЮТУБда томоша қилмоқ
Репортажни Нодира Махмудова, Дилобар Сухбатова ва Шахло Қодировалар шокда тайёрлаб анча муддатгача лаваш емасликларига шу куниёқ қасамёд қилиб юборишди. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 35159 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 21 | |||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |