06:42 Тошкент мусиқий фавворалари. Видеорепортаж | |
Дунё бўйлаб барчани хайратлантирган мусиқий фаввора (фонтан) бу Дубайдаги Бурж Халифа эканлиги сир эмас (видео ютуб манба) Барселона ва Лас-Вегасда хам бору, лекин Дубайдагисини олдида у оддий ва ўхшамаган тақлиддек туюлади. Тошкентга хам кичик турлари аста секинлик билан кириб келмоқда. Бизга маълум бўлган(!)ларидан Навоий кўчасидаги энг одамлар билан гавжум Симпозиумлар зали олдидаги, А.Навоий театри олдидаги (ЦУМ), Сайёхат мехмонхонаси олдидаги (М.Горький), Себзордаги лағмонхона олдидаги ва Олмазор тўйхонаси (А.Набиев)дагилардан фото ва видеорепортажлар тайёрладик. Биздаги барча мусиқий фавворалар Дубайдаги каби махсус мусиқий постановка орқалик бўлмаса хам аъло жихати кечки пайт одамлар унинг атрофида йиғилиб хордиқ чиқаришмоқда. Аслида ўша унинг атрофидаги кафеларга диққатни тортиш учун ташкил қилингандек бу фаввораларни хаммасига хам мусиқий жўрлик йўқ. Видеода кўриб бахо берарсиз. Энг аълоси А.Навоий театри олдидагиси бўлса, ундан кейингиси Симпозиумлар зали олдидагиси. Мусиқа қаердан чиқаётганини билмаганлар учун ажойиб оригиналлик, барча чироқлар тагида осилиб турган чироқдек мосламадан чиқади. Ундан кейн эса гарчан мусиқаси бўлмаса хам Себзордаги лағмонхона олдидагиси туриши аниқ. Сабаби, фавворани харакатлари турфа ва қизиқроқ. Ундан кейин эса Олмазор тўйхонаси олдидагиси туради. Фақат унга бачкана тарзда яна ўша янги йилни эслатгувчи кичик чироқчаларни орқа фонига осилгани ярашмаган. Мусиқа хам...хуллас. Асосийси одамлар мазза қилиб ўтиришибди. Энг кичиги Саёхат мехмонхонаси олдида. Хуллас, Тошкент кечаларини мана шундай қизиқ мусиқий фавворалар безамоқда. Видеони томоша қилишга таклиф қиламиз. Тошкент кечасини хис этинг : Ютубда томоша қилмоқ Майтуб тасиксда томоша қилмоқ | |
Бўлим: Shunchaki qiziq | Кўрилган: 8772 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 20 | ||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |