Россиянинг ТнТ каналидаги "Танцы" лойихасида Тошкентлик икки қиз иштирок этмоқда. Анора ва Нигина.
Бугунги 10-октябрь кунги эфирида 19 ёшлик Тошкентлик Нигина иштирок этиб Сардор Рахимхоннинг "Самарқанднинг гўзали" қўшиғига рақсга туша бошлади.
Бироқ хайъат аъзоларидан бири шартта тўхтатиб "Хаммаси тушунарли" дея гўёки ўзбек миллий рақси бу лойихага тўғри келмаслигига шама қилгандек бўлди. Лекин Нигина бу рақснинг хип-хоп давоми борлиги хамда унга у тайёрланганлигини айтганида рақсини давомлаш рухсат берилди...Шунда у бошидаги дўпписини итқитиб юбориб замонавий ва европача рақсга туша бошлади.
Билмадим, дўппини отиб юборишига ким қандай фикр билдирадию, аммо кўпгина халқлар рақсида шляпа ва бошқа кийимларни отиб юборишдан ташкил топган хореографик постановка сахналари мавжуд.... Билмасам дўппи билан тури менга биринчи маротаба кўринганигами...хозирча аниқ фикримни билдира олмайман... Томошабинларни ўзи хал қилишар.
Бироқ, минг замонавийлик ва европача рақс тури муракаб ва модада бўлмасин, ундаги қийшанглашу жилпанглашлар барибир ўзбек миллий матоси билан хечам уйғунлашмайди. Бунга менимча харакат хам қилишни кераги йўқдек. Синтез, эклектика модерн тушунчалридаги менталитет тушунчаси бехаёлик билан уйғунлашиши мумкин эмас деган чегара мавжуд ва уни ким ва қаерда яшашидан (Нигина Москвада яшайди адашмасам) қатъий назар бузишга ёки истаганича тақдим этишга хаққи йўқдек назаримда...Чунки миллий мато ва негизи хаё ибони юқори тутган миллатга алоқадор бошқа нарсалар ортида менталитет ва ўша миллату ўша халқ турибди.
Нигинани хип-хоп рақсидаги хатти-харакатлари ўзбек миллий матосидан иштонига умуман ярашмаган...айниқса иштонга алохида урғу берадиган айрим харакатлари. Шу сабабми, балки дўппини отиб юбориб кейин жилпанглагани тўғридир...аммо афсуски иштон ёддан чиқибди.)
Бахонада Сардор Рахимхоннинг бир вақтлардаги "Самарқанднинг гўзали" хити хам МДХ давлатларидек катта аудиторияни эгаллаган томошабинларга эфирдан янграгани қувончли бўлса керак.
Ха, айтганча ана шу европача рақси сабаб Нигина "Танцы" лойихасига қабул қилинди.
Нигинанинг рақсини томоша қилиш учун манбаа
Юқорида айтганимиздек, мазкур лойихада Тошкентлик яна 28 ёшлик Анора хам қатнашиб унинг либоси шир яланғочликдан салгина фарқ қилсада, аммо уни либоси арабча ёки хиндчани кўпроқ эслатади. Рақс номи "Гилам" деб номланиб, рақси давомидаги тагида тўшалган гилам ва қўшиқдаги ўзбек миллий созлари товушини агар миллийликка йўймаса менимча тақдим этилган рақс постановкаси раққосанинг кўринишига монанд. Қўшиқ хам ажойиб. Яна билмадим, буни хам томошабинлар фикрига қўйиб берсам.
Аноранинг рақс стили хайъат аъзоларини хайратлантира олди ва уни рақсини мақташиб рақс йўналишига қизиқишди.
Аноранинг рақсини томоша қилиш учун манбаа
|