Август ойларида очилиши кутилаётган ва айни дамда номи сир бўлган бир медиа марказнинг таъмирлаш ишлари якунланмоқда.
Санъат оламига у нималарни олиб кирмоқчи?
Биргина медиа марказнинг ўзида фото-видео студиялари, оқ, қора ва яшил павильонлар, овоз ёзиш студияси, пиар реклама ва маркетинг бўлими, хореография зали ва албатта туни билан ишлайдиганлар учун таомхона: махсус бар хам машхурлар хизматида бўлади.
Медиа марказнинг қиёфасиданоқ асл санъатга хурмат билан бошланади. Санъатимизнинг тирик афсоналаридан 5-тасининг хайкали ясалмоқда. Улар медиа марказнинг турли хоналаридан жой олади. Бу билан санъаткорларимизга тириклигида хурматни сездириш нияти олға сурилган. Кейинчалик медиа марказнинг бир хонасида афсона даражасига чиқамаган бўлса-да лекин, халқ суйган хонандаларни бирин-кетин Мадам Тюссо ғояси каби хайкаллари ясатилиб, қўйиб борилавериши хам кўзда тутилган.
Мазкур медиа марказнинг яна бир қулайлиги, бу хар бир хонанда ОАВ билан ишлашда қийналмаслиги учун, медиа марказ билан шартнома тузиб, у хонанданинг барча янгиликларидан тортиб интервью ва қизиқ лойихаларигача тайёр холатда керакли оав турларига тақдим қилиб борилади. Машхурларнинг энг янги ва креатив суратларини хам жойида амалга оширилади.
Яъни хонанда учун барча керакли нарсаларни бир медиа марказга кириб, амалга ошириб чиқиб кетилаверилади.
Хореография хонаси эса универсал равишда тузилган бўлиб, у ердан матбуот-конференцияси, презентациялар ва хаттоки мини концертларгача ўтказиш мумкин бўлади.
Продюсерлик фаолиятини хам олиб борадиган бу медиа марказнинг асосий тамойили бу махоратли ва албатта жонли ижрога қаратилган бўлади. Бу марказ хонандалари хизматларда фақат жонли куйлашлари режалаштирилган.
Август ойларида медиа марказнинг очилишидан репортажни кутинг.)
Сизнингча 5-та хайкал қайси тирик афсоналаримизники бўларкин?
|