Тезкор ОАВ-аниқлик ё фолбинлик?! Baxs| Tanqid | Janjal
Тезкор ОАВ-аниқлик ё фолбинлик?!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Фолбинлар хақида айтилишича, жинлар инсоннинг тақдиридан   шошма-шошарлик билан ва албатта қўшиб чатиб фолбинга аён қилишар экан. Шунда юзта айтилган сўздан фақатгина биргинаси рост бўлиб инсонни ишончини эгаллаган холда манипуляция қурбонига айлантиради.

Ўша тақдирни эшитган ва Исломдан етарлича маълумоти бўлмаган банда эса икки йўл борлигини унутиб ва энг асосийси дуо тақдирни ўзгартиришини хам унутган холда ўша фолбинни гапига ишониб, эшитган нарсасига тайёр туриб яшаркан.

Ўласан деса ўлим кутиб, барбод бўласан деб барбодликка рухан ихлос билан... Ғалати а?

Вахоланки Аллох тарафидан ёзилган тақдирнинг икки йўли борлиги ва дуо билан тақдирни ўзгартириш мумкинлигидан чекинади. Демакки фолбинга ишониб уни Аллохдан юқори тутади, астағфируллах...

 

Бу гаплардан бежизга бошламадим.

Мухтарам юртбошимиз ўлими билан боғлиқ тафсилотлар кўпчиликка аён бўлган бўлсада, сабр ва мантиқан йўл тутган холда расмий хабарларни кутдик.

Шошма-шошарлик билан эксклюзив хабар билан одамларга мавжуд бўлган мавзуда(гина) хабарларни тапара-тупур етказаётган мухолиф сайтлар албаттаки ўзларини оёғи бўлмаган ердаги холатларни истаганича ёрита бошлади.

Вахоланки Самарқандда хам, Тошкентдаги шифохонада хам вазиятни гувохи бўлган қанча одамлар  жимгина расмий хабарлар тақдим этилишини кутди. Халқ бундан мустасно зеро у маълумот илинжида турли миш-мишлардан аниқлик излаб интернетга кириб излай бошлади. Ва афсуски буни билган ва бундан фойдаланган мухолиф сайтлар мавжуд маълумотларни АНИҚликларидан бехабар, деталларию боши ва охирисиз истаганича албатта ва ўзларига қулай  йўсинда қўшиб чатиб тахминлари билан безаб одамларни гангита бошлашди. Вахима солиб рухан тазийқ остида ушлади. 

 

 

Натижада Ўзбекистон ОАВсидан расман хабарни олгунча халқдан қизиқувчанлар тоифасидагилар   Ўзбек ОАВсини айблаб, мухолиф сайтларни тезкорликда хабар бераётгани “реалити” ШОУсидан уларга “очко”ларни ота бошлаганлар топилди.   Реалити деганим мавзу мавжуд бироқ уларнинг  ШОУлари билан халққа ўз манфатлари юзасидан тақдим этилди.

 

Шарқ фалсафаси  азал абад ўз зукко ва донолиги билан дунёга   донғи таралган ва ўзбек элини негизи-фундаментида хамиша бундай ёндошиш бирламчи бўлганлиги сир эмас.   Давлатимиз расмийлари мана шундай оғир пайтда доимгидек ўзини йўқотиб қўймай, хориж ОАВсини  фахм-фаросати етмаган оддий ва эелементар бўлган  инсонийлик факторлари хамда  халқни рухан холатини инобатга олиш каби  тушунчалар асосида этап билан  хабарларни тақдим этиб борди. Қўпол қилиб айтганда халқни вахимадан асраб, керак бўлса  тайёрлаб ва  эмоционал вазиятни босган тарзда тақдим этди.  

 

Табиийки бундай хабарлар ортиқча эмоциясиз ва халқни рухан холатига салбий таъсир этмаган холда , шошма-шошарликсиз ўз вақти ва ўрнида  берилди. Хориж ОАВ(Оммавий Ахборот Воситаси)га монанд  эмоционал истерикасидан айро тарзда  ўзимизга хос бўлган  шарқона вазминлик билан ёндошилди.  Мана шундай оддий ва элементар тушунчаларга амал қилмаган хориж ОАВси сабаб қанча давлатларда одамлар кўчаларда айюханнос солиб бетартибликни юзага келтиришини дунё янгиликларидан хам кузатиб  шохиди бўлиб келамиз. Рахбарият халқининг рухияти ва идеологик (менталитет хам) тушунчалардан четда бўлса бошқарувни йўқотади. 

 

Биз эса шукрки буюк неъматимиз бўлмиш тинчлик ва барқарорликни эмоцияга эмас ақлга таянган холда хам   асраб турган бўлсак ажабмас. 

 

 Халқимиз илк Президентини қанчалик севишини ўша хориж ОАВсидан то радикал ўзбек (шу миллат вакили дейишга хам ор қиламан) мухолиф сайтларигача  хам тан олди. Бироқ албатта ўз манфаати хам бу ерда четда   қолмади ва бу хаммасини фанатизм дея бахолади.

 

Чорак аср давомида қанча ёшлар шу инсонни эсини танигандан билиб , унинг қарамоғида камол топти ва уни ўз отасидек билиб яшади. Додамиз эса уларни истиқболи учун нималар қилганини хаммамиз биламиз! 25 ёшгача бўлганларнинг хаммаси учун бу ўз отасини йўқотишдек фожеа  эмасми?

 

Илк Президент,... 25 йилдан ортиқ    шу юртни истиқлолу истиқбол ва  тинчлик рамзи бўлган  хамда энг оғир даврлардан оёққа кўтарган инсон учун бундай реакция фанатизм бўлса биз рози! Одамлар артистларниям фанати бўлиб онасидан кечганию, венасини очиб ўзини ўлдиришигача бораётган фанатизмларни хам кўряпмиз. Дунёни ларзага солаётган диний экстремистик фанатизми оқибатида инсониятнинг энг муқаддаси саналмиш дини қораланаётгани ва у гўзал Исломни террор номи билан боғланиб, қанча қонлар тўкилаётгани олдида  мана шу иллатлардан бизни асраб келган инсонга шундай хурматимиз фанатизм дея бахоланса мингдан минг розимиз!

 

Бундан аввалги “Синалганни синама! Ўзбек синмайди, у сина олмайди хам!” мақоламда кўрсатганимдек хориж ва мухолиф радикал оқимлари бўлмиш  ОАВси  содда халқимизни четдан туриб оёғи бўлмаган жойга сўзини ўтказишга, кўзлари кўрмаган нарсалар хақида тиллари билан ишонтиришга ошиқишди.

 

 

Уларнинг асосий мақсади тезкорлик эмасди аслида ва буни қатор фактларга таянган холда  ўша мақоламда келтириб ўтдим. Мақсад ўша неча йиллик хориж валютасига ишлаётганликни оқлашдаги ватанфурушликнинг навбатдаги қулай вазиятдаги қабихларча  фойдаланиши холос эди. Вазиятдан фойдаланамиз дея шошилишнинг бундай  жирканч ва энг паст кўриниши бу!

 

Айтганимдек, ССР даврида ўзлигидан айро мамлакат учун ғинг дея олмаганлар  негадир ўзбек озод бўлганида четга қочиб, ўзбек ва унинг озодлигига қарши чиқиб , тинчлигига путур етказиши юқоридаги фикрларимнинг яққол исботидир!

 

Менимча, "ха анави сайт биринчи бўлиб айтдику" деб ишонаётганларга етарли равишда тушунтира олдим. Маълумотдан хабардор қилиш бу АЙТДИ пойгаси эмас! Уни сахих ва мақоламда келтирган қатор факторлар асосида етказиш махорати демак ! Югурганни биринчилиги спортда бўлади, журналистикада эмас!

Хулоса ўзингиздан!

 

 

Ха, айтганча, фолбинликни зиммасига олган хориж "сиёсатшунос"лари  Ўзбекистон келажаги хақидаги тахминини  энкайган позада сиёсатшунослик иқтидори тушиб қолган еридан кўриб фол очгани билан бандаси айтгани эмас, Худони белгилагани бўлади. Зеро Аллох баракатини харакат қилганга беради, сафсата қилганга эмас!

Келажагимиз хақида улар қайғурмай қўя қолсин, биз аслида ўша  буюк келажакни ўзидаёқмиз! Фақатгина уни асраб авайлашимиз қолди. Бу мақолам хам яна бир бор  шу сабаб битилди. 

Ўзбек халқи ўз лидерини йўқотган бир пайтда  бу вазиятдан бизга қарши бошланган  информацион террордан химояланишга барчани чорлайман!

 

05-Сен-2016 18:33
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 Oddiy bola   (05-Сен-2016 19:41)
Yana bir bor raxmat sizga. Charchamang va tuxtamang. Ayni damda juda keraksiz shunaqa maqolalariz bilan

2 Azizbek.A.Q   (05-Сен-2016 20:45)
Ayrim "san'atkorkarimiz" uzlaricha rolik olib afsuski rost ekan bizxam ishonmasdan shoxi zindaga keldik xasharga qarashepmiz degan vediolarini joylabdi yaxshimasda bu xop boripsam yordamlashipsan nima kk xammaga yomon xabarni tarqatib buyog'i vijdoninga zavoli uzinni vatanparvar qilib kursatma....

3 Javlon Asaka   (05-Сен-2016 21:08)
Demoqchimanki xalqimiz alla qachon oq va qorani ajrata ola biladi.

4 Husan Kahharov   (05-Сен-2016 22:03)
Yurtboshimiz bizga ozod va obod vatan qoldirdilar, bundan kegin u kishi tuzgan tizimda davom etamiz Hudo hohlasa

5 Flagman   (05-Сен-2016 23:34)
sardor aka informatsion xujumga qarshi jangni davom etdirasiz degan umiddaman.Biz siz bilan. O'zbekistonim uchun jon berishga tayyorman (bu shunchaki gap emas "Vatanni sevmoq IYMONdandir" deyilgan)

6 billobeck94   (06-Сен-2016 00:43)
Xa bu ayni xaqiqat inson öz ongini, faxm farosatini ozgina ishlatsa bas! 25yil bu aslida oz muddat emas vaholanki xar bir ota öz farzandi ayni shu yoshgacha tarbiyalab voyaga yetkazadi uyog'i farzanding burchi xisoblanadi. OTAMIZGA MING RAXMAT OHIRATLARI OBOD BÖLSIN...!!!
Otamiz biz buyuk meros qoldirdi TINCHLIK va OZODLIKni qoldirdi bularni qadrlaylik va asrab avaylaylik bu bizga otamizning sönggi vasiyyati xisoblanadi...!!! fikrmcha öz ichimizda parokandalik va sotqinlik bölmasa bizni xech qanday tashqi omil sindirolmaydi...!!!

7 billobeck94   (06-Сен-2016 00:46)
Ishonish qiyin shunday inson oramizda endi yöq. Ammo OTA desam közimga yosh kelyapti

8 shirinmardonova   (06-Сен-2016 02:56)
Ассалому-алайкум.Сизлар билан фахрлансак арзийди узбегимни мард углонлари,Юртбошимиз,ОТАмизнинг эзгу ишларининг давомчилари.Отамизнинг охиратлари обод булсин,рухлари куллаб-кувватлаб юрсин бизларни.Каримов шундай окил инсон эдиларки,узидан кейин Ватанимизни худди узидай бошкара оладиган инсонларни тарбиялаб кетган деб уйлайман.Хаммаси яхши давом этади, Отамиз калбимизда абадий,ёнимизда рухан турадилар.Юртимизни тинчлигига куз тегмасин.

9 mirzo2112   (06-Сен-2016 07:02)
1 - sentabr kuni kechasi instagrammda deyarli hamma sanatkorlar qora rasm qoyib taziya bildirishni boshlashdi bunga nima disizlar sayyod.

10 muussii   (06-Сен-2016 09:12)
Tashqi kuchlar faqat gapirishni biladi, amalda esa xech nima qila olmaydi. Chunki maqsadi yaxshilik emas, yomonlik. Dunyo yaralganidan beri YAXSHILIK-YOMONLIK bo'lgan va bo'ladi. buni hammamiz yaxshi bilamiz. yana bir xaqiqat bor-ki, inkor qilib bo'lmaydi, YOMONLIK doim YAXSHILIKKA mag'lub bo'lgan. Shu uchun ham xotirjammiz. Vatanimiz tinchligi va Ozodligi uchun doim oxirigacha kurashamiz

11 Шухрат   (06-Сен-2016 10:17)
чет элда ўтирволиб ёзишвоттиде бору клавиатурний геройлар,диванный войскалар атак ёнимда бўп қоса бору пешанасига ўсириб башарасига сиярдим жавобббб.ФФФАЙ шунақа урардим кўтини тешигига мойка тортиб таширдим отвечаю.Сотқинлага достойный ответ қилила ўзбегим.

12 shaxnozak   (06-Сен-2016 11:11)
Uzbegim ahliga Allox sabr bersin nimayam qilardik Allohi irodasi bandasini qulidan hech narsa kemidi,duodamiz.Joylari jannatdan busin,qorong'i go'rlari nurlarga to'lsin.25yilga tayyorgarchiliklar boshqacha ketvotgandi yengi yo'llar barpo etildi qancha bunyodkorlik ishlari olib borildi.Jannati bulib ketila,2-sentyabr Juma muborak kunida utib qoldila,juma kuniga hammaga ham nasib qimidi.Judayam qayg'uli, Hammamizga Allohdan sabr tiliman.Prizentimizni joylari jannatda busin iloyim.((((

13 Маъмура   (06-Сен-2016 11:53)
Узи битта ватанфурушку гапи нима буларди. Юртбошимизни хатто бу дунёни тарк этгандаги халкни хурматини унча бунча нафакат бунака ватанфурушлар, хатто давлат рахбарлари, президентлар орзу килса ажабмас.

14 САРДОР   (06-Сен-2016 11:57)
Ока яшанг кўрсатиб қўйинг журналист қанақа бўлишини. Биз сиз билан ЖАВОБ!!

15 Shoira   (06-Сен-2016 16:36)
Vatanimizni kurolmay yurganlarni Olloh jazosini bersin!!!

16 housewife   (07-Сен-2016 12:23)
Mani kommentim ciqmabti

17 Sanam   (07-Сен-2016 14:50)
30 миллиондан ортик халқ учун Ўзбекистонни куз корачигидек 25 йил араган асраган бир инсон учун биз 30 миллиондан ортик халк асролмаймизми Ўзбекистонимизни. Жонимизни беришдан куркмаймизу лекин хар канака ифлослани кулида жонам бермайди ЎЗБЕК.

18 Sanam   (07-Сен-2016 14:51)
ЯРАТГАН НАФАКАТ ЎЗБЕКИСТОННИ БУТУН ИНСОНИЯТНИ ЎЗ ПАНОҲИДА АСРАСИН ИЛОХИМ

19 Sanam   (08-Сен-2016 08:43)
Sayyod олға.Кўзи очиқ кўрларни кўзини очишда давом эт! Биз сен билан

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [759]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 43
Мехмонлар: 43
Рўйхатдагилардан: 0