Телеграмда долзарб: 5 ёшлик гўдак мурдаси хақида Baxs| Tanqid | Janjal
Телеграмда долзарб: 5 ёшлик гўдак мурдаси хақида

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

"Бугун Ҳайит намозида 5 ёшли болакайнинг жанозаси ўқилди. Кеча унинг бобосини милиция бўлимида кўргандим. У невараси йўқолиб қолганини, қидиришаётганини, милицияга боланинг суратларини ташлаганини келганини айтди. Унга сабр тилаб хайрлашдим. Кечга яқин болакайнинг жасади маккапоядан топилгани ҳақидаги хабарни эшитдим. Ҳайит намозида унга жаноза ўқилди. Бугун тушдан кейин боланиниг қотили топилгани ҳақида хабар тарқалди. Қотил... болакайнинг қўшниси 15 ёшли ўсмир экан. Ўсмирнинг айтишича, 22 сентябрь кеч соат 18.00лар чамасида унинг сигарет чекаётганини кўрган болакай: "Сигарет чекканигизни ота-онангизга айтаман" деган. Ўсмир болакайн қўрқитиш учун уйидан скотч олиб чиқиб, болакайни алдаб далага олиб борган. Қўллари билан оёқларини скотчлаётганда, болакай қичқирган. Шунда ўсмир унинг оғзидан бўйнигача скотчлаб, далага ташлаб кетган. Оқибатда...воқеа фожеа билан тугади. Фарзандларимизнинг бу даражада ваҳшйлашиб кетаётганига ким ва нима сабаб бўляпти? Шу ўйлантиради. Чет эл киноларими, таълим-тарбиянинг етарли эмаслигими, жамиятдаги лоқайдликми, ота-оналарми? Ўйлаб-ўйлаб жавоб тополмаяпман."

 

Юқоридаги матн ва унга бириктирилган ушбу аянчли  суратлар  ижтимоий тармоқларда, хусусан телеграмдаги мавжуд гурухларнинг деярли барчасида сўнгги кунлардаги ва айниқса бугун энг долзарб ва мухокама бўлаётган  мавзуси.

Негадир  матнга ишонолмадим...балки кўзларим кўриб турган манзарага  ишонгим келмагандир. Жудаям оғир...яна бир тарафдан суратга бириктирилган матн ушбу суратларга сал зидроқдек туюлди хам... Болакай ўзи нимадан ўлган? Нима учун бошига тупроқ сепилган?

 

ОшТв Видеосидан (Ютуб манбаа) 

 

Инстаграмдагилар ушбу холат юзасидан берган маълумотлари:

kozievmuhammad Бу вокия бизда болди Кыргызстанда

7.9095788832 Жаль он такой красавчик был и шустрик интересный мальчик был

7.9095788832 Бу ерда гап коооп деган сабапим мени эшитишимча ))))) 15 ёшли бола 5 ёшли болани уйига олип кирип зороволи килган  ... унга бардош беролмасдан олган 15 ёшли болани онаси келган ва уни корип корканидан огли ва онаси огзини колини оёкларини скочлаб шом махалда макапояни ичига олиб бориб ташлаган комишга харакат килган лекн корканидан комиша олмасдан ташлаб кетган

zarabbaev Bu voqea ow da aravov qiwligida bolgan ekan bu bolani zorlagan owa 15 yowli bola dep ewitdim kirgistonli bollardan sigaret dp aldagan ekan bu bolani jasadini topib ekpertiza natijasoda duxtirla wunday tasdiklabdi

 axrullo_miraxmedov  В УВД, 22 сентября, в Араванском районе Ошском области, в милицию с заявлением обратились местные жители о том , что пропал 5- летний сын Баходиржон Олимов. Не подалеку от села , где проживал малыш , есть кукурузное поле, при обыске которого и был найден малыш мертвым. У ребёнка перевязаны руки и ноги скотчем. По подозрению в совершении жестокого убийства задержан сосед -15 - летний Р.И., который при допросе в присутствии своих родителей признал вину. " Он рассказал, что 22 сентября Баходиржон увидел , как тот подросток курит. Чтобы напугать малыша, 15- летний юноша связал руки и ноги ребёнку и отвел в поле. Когда малыш начал кричать и звать на помощь , ему закрыли рот рукой , отчего малыш просто задохнулся" . По данному факту возбуждено уголовное дело по статье " убийство по неосторожности" . Расследование продолжается.

 

Сўнгги пайтлар инсониятга намоёнланаётган аянчли ва дахшатли холатлар сабабчиси ё инсониятнинг вахшийлашиши ва ёки шунчаки давр янгилиги-интернет билан боғлиқдир...билмасам.. Чунки мана  шундай воқеалардан воқиф бўларканман, ундан кўра билмаганим яхшироқмиди дея ўйланиб қоламан гохо. Бошқа тарафдан эса хар бир салбий нарсанинг хам ўз ижобий натижаси, яъни дарслиги мавжуд. Бунинг учун хар бир инсонни бошига шундай нарсалар тушиши шарт эмас, балки шундай нарсалардан хабардорлик инсонни ўша холатга тушира олиб келгусидаги харакатлари ва керак бўлса фикрлаш доирасига хам таъсир кўрсатиб олдини олишда фойдаси бўлса керак деб ўйлайман.

Яқиндагина фейсбук оламида  бундай воқеаларни кенг оммага олиб чиқмаслигим ва бу инсонларни қахри қаттиқлаштириб, унга одамлар ўрганиб қолиб кейин эса шундай нарсалар улар учун оддий нарсадек бўлиб қолиши хавфи хақида менга бир киши фикр билдирди. Бу хам уни шахсий бир фикрида, аммо масаланинг кенгроқ ва психологик тарафламаси хам борку.

Масалан, оддий бир  холат:  Ўша фейсбукка қўганимдаги халиги боласини тепиб бўғиб дарсини қилдираётган отани видеосидан нақадар нафратландиму... ўз фарзандим инжиқлигига қаттиқроқ гапириб юборишда хам шартта халиги видеодаги тасвир кўз ўнгимда намоёнланиб шу оддийгина кичиккина жахлни  хам жиловлаб қўйишга ундаяпти, тушуняпсизми?

Бу профилактика! Салбий нарсаларга кўз юмиб фақат енгиллик билан инсон на ўзини ва на онгини чархлай олмайди. Хаёт эса бешафқат! Унда яшаш ва яшаш учун курашиш керак. Инсон ўзидаги турли бошқариб бўлмас хиссиётларни мана шундай  вазиятлар туфайли хам бошқара олишга ундайдиган  тарафларини ўйлаши керак , назаримда.

 

Юқоридаги Қирғизистонда бўлиб ўтган воқеа юзасидан эса фикрим; ўсмирлик, ўтиш даври, балоғат, акселерация аслида жуда мураккаб ва оғир давр. Ўта нозик ёндошув ва эхтиёткорлик хамда хушёрликни талаб этадиган давр. Бу даврда ўсмирларни ёлғиз хам қўйиб бўлмайди ва босим хам қилиб бўлмайди.  Асосийси бефарқ бўлмаслик мухим.

Ижтимоий тармоқларда бу ишни қилган ўсмирга нисбатан салбий фикрлар хақорот ва сўкинаётганларга эса айтадиганим: у бола ўз жазосини олиб бўлди аслида . Қўли қон бўлиб яшашни ўзи оғир. Хозир у бола рости,  ўзи хам ўлишни  истаётган бўлса ажабмас. Бундай гунох билан яшашни ўзи, бундай айбни билиб туришни ўзи нақадар оғир.  Энг оғир жазони ўзи хам шу.  Мен уни олдини олмаяпман,   ола олмайман хам, шунчаки сиз у болани ўрнига ўзингизни бир минутга хам қўя олмаслигингизни айтмоқчиман. Бу хам юқоридаги айтилган онгнинг профилактикасидек гап: айбдорга нисбатан жахлга минаётганингизда бошқа тарафини хам бироз ўйлашга ундаш холос.

 Айтмоқчи бўлганим,  аслида инсон қилмишига яраша жазони ўша қилмиши билан хам олиб бўлган бўлади. Нафақат ўша турар жойидаги инсонлар нигохида балки умуман ўзи билан ўзи яшаш учун хам бу гунохни кўтариб юриш учун унга бир умр катта матонат керак. У эса хали жуда ёш, ўсмир. Олдинда эса  катта хаёт ва қанча умр! Унда қотил номи билан яшамоқ...

  Мана шунда савол хам туғилади...фақат у айбдормикан? Касалликни олдини олиш учун профилактика мухим, хужумдан химояланиш учун хам огохлик керак. Огохлик бўлиш учун эса бефарқлик бўлмаслиги керак.

Сайтимдаги аксарият мавзулар хам аслида  мана шу принцип (ният) асосида-профилактика!

 

Мавзу юзасидан: Айтиш жоиз, юқоридаги суратлар ва унга бириктирилган матн хамда инстаграмдаги одамларнинг хабарлари расман тасдиқланмаган маълумот хисобланади хамда ижтимоий тармоқларда мухокама бўлаётган долзарб мавзу бўлгани сабабли сайтимизда унга эътибор қаратилди.

 

Огохлик давр талаби! Ўсмир ва ёшларнинг хатою гунохлари хамиша хам уларнинг шахс сифатидаги шахсий айбларию муаммолари эмас балки, унга сабабчи бўлган атроф мухитнинг тарбия ва балки бефарқлик сифатидаги алоқадорлиги хамдир!

 

28-Сен-2015 01:29
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod
1 wurausmanova   (28-Сен-2015 03:13)
Naqadar ayanchli hodisa.Olloh Uzi panohida bolajonlarimizni asrasin!Ota-ona yahshi bulsa,farzand yahshi buladi...Shahsiy fikrim bu Albatta... Uz kuz oldida usayotgan farzandini nega kuzatmaydi?E'tiborsiz qoldiradi.Qiziqmaydi?Yosh bolachani bugish darajasiga etgan oilaning farzandidan ham,ota-onasidan ham nafratdaman...

2 Abbosbek3334   (28-Сен-2015 04:46)
Essiz bolakay ((

3 Salimxon   (28-Сен-2015 05:05)
Bolani kim bo'lishi ko'proq onaga bog'liq. Ona tarbiyasi salbiy bo'lgan deb o'yliman.

4 azikoooo   (28-Сен-2015 06:54)
Охирги замон аломатлари:(

5 ledy   (28-Сен-2015 10:33)
Вахшийлик...

6 ledy   (28-Сен-2015 16:13)
одамларни гапи тугрига ухшайди, сигарет чекканидан куркармишда, одам улдиришдан куркмасмиш. Узи бола булсаям бу котил твар касамхургаям ухшайди. Бу вокеадан бошка ота-оналар фарзандларига сергакрок булади деб уйлайман sad sad sad sad cry cry cry

7 Aziz   (28-Сен-2015 16:24)
Juda g'alatiku, tentakka o'xshab turganinichi, "15 yoshli qotil"
Hammasiga ota onalari sababchi, essiz ota ona, tug'ib besh yoshga kirganda qandaydir bir sabab bilan ayrilibdi dilbandidan.
Bu meni fikrim

8 Акмалхон   (28-Сен-2015 20:31)
у бола агар камалса хам.ОМОН чикиши даргумон.

9 MirjalolOdil   (28-Сен-2015 21:36)
Onasini eshshak sudrab ketsin...

10 sunbulatemirova   (28-Сен-2015 21:37)
toba toba iloyim inosonlarga insof bersin

11 Xushnud   (28-Сен-2015 23:08)
Qo'rqmanglar bu dunyoda odamzottan vaxshiy jonzot yo'q degan ekan qaysidir olim.

12 гуля   (29-Сен-2015 09:41)
Мани узимни 5 ёшли фарзандим бор угил бола. Билмадим худо курсатмасин унака ифлосларни уз кулим бн улдириб ташаган булардим. Хеч кимни бошига фарзанд догини курсатмасин. Бу жудаям огир нарса. Тассавур килин не умидлар бн асраб авайлаб катта килаётган гулдек фарзандин бир зумда йук бб колса бу фожеа астфуруллог худо сакласин. Соппа сог юрган фарзандинг иситмалаб огриб колса канака буласану бу ёкда бунака вокеалар.

13 NARGIZA   (29-Сен-2015 10:05)
ALLOH ASRASIN NIMALA BOVOTI ATROFIMIZDA ?
HAMMAMIZAM FARZAND TARBIYALOVOMIZ TO'G'RI YO'LDAN ADASHTIRMASIN!!!

14 Aziz   (29-Сен-2015 11:52)
Hurmatli Sayyod.com ijodkorlari. Hurmatli Sardor aka, sizga katta raxmat qilayotgan ezgu amallaringizni ollox qabul qilsin. Sizga nima desam ekan, in
son peshonada borini ko'rarkan, sizga qismatim qiziqmi yoki qiziq emasmi bilmadim, lekin menga maslaxat juda xam kerak yordam beringlar iltimos ikki o't orasida qoldim

15 masrur   (01-Окт-2015 19:40)
hudodan totkir iflos

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 48
Мехмонлар: 48
Рўйхатдагилардан: 0