
Телеграм оламида ёшларнинг ғазабига дучор бўлган видеоролик тарқалди.
Унда мухрланган лавхаларга кўра, масжидда ўрнатилган яширин камерада, 2013 йил 1-ноябрь куни жума намозидан аввал соат 12:00ларда тахорат олиш хонасида ўғрилик содир этилганлиги тасвирланган.
Бировни қора кийими устига ўзини кулранг костюмини илиб, гўёки ўзини костюмини титаётган қилиб кўрсатгану, аслида унинг остида қолган қора устки кийимдан пулларни ўғирлаб ўзини костюмига солаётгани ёзилиб қолинган.
Телеграмда бу видеони бир-бирларига шиддат билан тарқатилаётган ёшларнинг ғазаби ўринли. Масжид Худонинг уйи саналади, шундай муқаддас даргохда, яна улуғ кун муборак жумада қилаётган ишдан хамма шокда.
Жума намозига келганлар орасида туфлигини пакетга ўраб, ўзини олдига қўядиганларни тушунмасдим... Уни биров шу намозга келиб ўғирларканми деб энсам қотарди.
Бешбаттари хам бўлиши мумкин экан.
Маълум сабабларга кўра видеони қўймадим, юзи хам кўринмаган, шарт хам эмас, хамма воқеа тафсилотини ёздим.
Масжидга борасизми бошқа ергами , энди тахорат хонасидаги хожатхонада хам хамма нарсани пакетга ўраб олдингизда ушлаш керакми билмасам...
Одамларга нималар бўляпти?