00:59 Телеграм: Онасини сўкаётган қиз, домласи шиптир сепишни ўргатган келин | |
Бутун дунёни бир махалладек қилиб қўйган интернет...
Мана, ахли жамоа, интернетга рахматлар бўлсинким, бутун бошли дунёни бир махалладек қилиб турибди-деб бошлаб қолсам а?)))
Рости хам бугунги даврда бутун дунёдаги воқеалар худди бир махаллада кечаётгандек ғирр этиб хаммани хонадонида барча янгиликлар мехмон бўлиб туришида ойнаи жахон хам ортда қолди. Секундигача бу нарсаларни интернет ва айниқса бугунги кунда телеграм бизни шохид этмоқда.
Телеграм ва вацапни балоям дейишди, ёмонам дейишди...аммо бу эътирозлар аслида интернет кўзгудек бўлиб, бор нарсани етказаётганини қабул қилиш осон кечмаётганидандир сабаб? Тарбиянг бало бўлса телеграмдан ўпкалама!
Шу кунларда телеграмдан сўнгги тарқалган икки аудио хайратланарли...шахсан ман ва мани тарбиям учун, дунёқараш ва ўсиб улғайган мухит учун бу аудиолар дахшатли туюлди.
Биринчиси бу ўз онасини сўкиб бақираётган истеричка қиз. Суратлариям бор, уни қаерда туришиниям бирпасда телеграмчи группадагилар аниқлаб олишди хам. Онаси қизини эрга бераман деганига дохлаб оғзидан кўпиги келиб, тутқаноғи тутиб, иштони .. йўғэ, лосинасини хўллаётган бу қизга энди бу аудиодан кейин совчини ўзи келармикан? Бу аудиодан кейин ўша телефонда эритиб эрилаётган суюлиб суюлтираётган йигитча хам жуфтакни ростлаб қолган бўлса ажабмас. Ўзини онасини онадан сўкиб шанғиллаётган қизга гурухда бир қиз “чоткий” жавоб бериб қўйибди ўзиям. Жавобам ўша қиз ямламай хазм қилиб юборадиган кўча стилидаде)) “Чорт”дан олиб “чорт”га солган.
Маза қивордим бу жавобдан. Ўзи айтишадику “клин клином вышибают” деб, бунақа қизларга бошқача жавоб кор хам қилмайди. Сакраганларга ундан юқорироқ сакрагани устига тушади. Группада у қизга бу тариқа қўпол ва сўкиниб жавоб берган бу қизга танқид бўлиш мумкин, аммо мохият тарафлама у хақ ва юқоридаги фикрларимга таяниб тенгма-тенг жавоб бўлган. Айтишадику “Ўғри бўл, ғар бўл инсоф билан бўл” деб. Ўша шанғиллама қиздан кўра “кўча”ча “дерзкий” жавоб берган қизга минг чандон хурмат тўғриси. Одамни тили шалоқ бўлса хам қалби акси бўлиши мухимлиги мана шундан хам исбот.
Иккинчи аудиода...дахшат... халқдаги “Бир нарсасини ичириб қўйган бу ялмоғиз” деган тушунчани мохиятига ўлсам хам ишонгим келмасди, бироқ бу аудиодан ОНА ўз қизига ўргатаётган нарсалардан ёқа ушлайсиз. Янги келин қизи нолиётган нарсани ўзи кулгулик: шампунь кондиционери қолмагани , ош дамлашу, дазмол босиш. Қайнонаси иш буюриши...шу экан муаммо. Шундан шунга келин қайнонасини исқиртдан олиб ифлосга соляпти. Онаси бўлса нечта домлага бораётгани, неча пул олаётгани ва нима натижалар қилиб беришигача айтиб, қизини овутиб яна иккиси чойига иссиқ-совуқ солиб туриш ва (диққат!) сийдикни эшик тагига сепиб туришни канда қилмасликни маслахатлашишмоқда. Э, ўлди эшик олди хам шиптир босиб бору... Қайси шиптир яғир сассу домла буни айтган эканей? Ё нафақадаги зоологми у домла, худди хайвонларни эркаки ўз чегарасини сийдиги билан “отметка” қилганидек маслахатде бу. Одам бўлса бу...яна қиз... Қиз кучукмидики “отметка” қилиб сийиб юрса эшигига. Ит кучукниям қизи унақа қимасди лекин, билмасам... Битта шу иш буюрилгани ва шампунь кондиционери қолмаганига эшик тагига сийиш бўлса унда эри сўкиб урса, ичиб келса унда келин эшик тагига хар куни коттасини қиворарканде бору...)) Иккиқат бўволий кўрсатаман деб турган келин ўзи кун келиб қайнона бўлишини нахотки билмаса? Бу аниқку. Келини худди шу тариқа жавоб қилсачи? Эшигинг тагигамас устингдан туриб сиядиям хали жавобан! Асл сабаб ОНАда! Тарбияни қарангде. Қайнонам у, қайнонам бу деса шартта уришиб ташлаб, чидайсан келинсан бу сани мажбуриятинг!-деса шу ахмоқ қизигаям ақл кирар? Онаси домлама домла шиптир сепиш дарди билан банд бўлса, қизи шу эътирозларию, эри ва қайнонаси устидан хукумронликни тўғри деб биладида! Хеч қайсимиз онамиз қорнидан хамма нарсани билиб туғилмаймизку, айнан оила масаласида ота-онаку тарбияга масъул. Келин бўлиб умрбод чўри бўлмайдику, туғади она бўлади, қайнона хам ўзгаради унга нисбатан... Қиздан кўра онасига нафратим кучайди. Домласи аниқ берган ваъдасига кўра хали хаммасини оғзини боғлаб қизинг оилада бошлиқ бўлади деган экан...аха, росаю. Бу аудио тарқаб кетингга тепилгандирсан уже. Камига аудиони куёв тараф ёзиб олган)) Тасаввур қилдим қай тарзда шармсорлик бобида бошлиқ бўлиб чиқиб кетганингни. Куёвни уйдагилари ўлиб қутулиб туалетга айланган эшик тагидаги қувғинди келинни шиптирларини тозалаб ётгандир порошокка бўктириб...эээээф. Зоологми у домламия? Асли шу домлаларни хаммасини қамаш керак! Қонун чиқариб эски даврлардек ўтда ёқишгача розиман. Хамма бало шулардан чиқади. Кинналааааб, ваъда бериб соққани шилиб одамларни миясини захарлайди хаммаси. Махсулот бор жойда албатта харидор бўлади, яна гипнози кучли бўлса, халқимиз содда бўлса...
Учинчи аудио. Йиллар ўтиб яна бир машхурлиги қайтган ва яна қайта тарқалаётган бир қиз ва йигитни сухбати телеграм гурухларида мухокама бўлмоқда. Ота онангданам кечаман дегин деса ану ...йигит дейишгаям клавишларим бунт кўтариб шрифтлар эътироз митингини бошлашмоқда бору.. ЛОШШАРА бору ЛОХ: “Ха кечаман“-дейди қўй. Маъаъаъаъ - дегин ундан кўра... Фақат сан билан яшайман, манга хиёнат қилмадингми деса қиз: йўқ хали - дейди))) Қизни ўзи ҒИРТ бўлиб ётибди гапларидан. Яна шуни бир жойига бош уриб сажда қилиб ётибди ҒАМхўр йигит, блин. Кимлар бош уриб улгурмаганийкин бошини ғурра қилиб)) Собиқ хотини экан гапларига қараганда, боласиям бормией... Боласига ачиндим холос. Отаси шохдор буғуни қўй билан чатишган тури бўлиб ётибди, онаси эса мов мушукни қиз кучук билан чатишган тури бўлиб ётибди...веселая семейка...
Тўртинчи аудио. Қандай тушунтирсам экан....хм... Хуллас бир қиз қарзларини тўлаш учун бир йигитни уни номусига тегмаган холда жинсий майлини қондириш билан шуғулланиши борасидаги гаплари. Яъни бекорга ундан пул олмаётгани, униям ишини қилаётгани (ишмушде) охирги пайт машнақа нарсага рози бўворибди, чунки қарзларини сўраб уялтириб ташлашаётганмиш. УЯЛТИРИБде! Қарз сўраб. А у эса йигитдан пул олиш учун қилаётган иши уят эмас тантана а?! Пул сўраб юрмаганида у қиз бунақа иш қилмаган бўларкан. Фохишаликни илк қадамику бу!
Бу нарсаларни тарқалишига сабаб интернет ва телеграм айбдорми? Йўқ, қайтанига бу хаммани кўзини яхшилаб очиб, ўшаларни юзини фош қилиб ота-онаси тарбиясидаги хатони тўғирламоқда! Кимгадир ибрат, у ахмоқларга эса дарс! Тарбиясида хато қилганларга яхшигина дарс!
Тарбия! Хаммасини негизи шу!
Хаммасига айб хам шу! Фарзандларимиз қанча ширин бўлмасин, биттаю битта бўлса хам, қалби кемтик бўлса хам (меъёрида ва жисмонан эмас) : ҚАТТИҚ туриш мухим экан! Темирдан керакли махсулот бўлиши учун уни оловда тобласак натижага эришамиз, сувда алқаб сақласак, занглаб чириб битгани яроқсиз бўлиб ундан фақат зарар бўлади...
Хаммага инсоф! Ота-оналарга тарбияда сабр ва огохлик! Қайноналарга эса .... эшикни тагини текшириб туриш!))
Маълум ва албатта тушунарли сабабларга кўра у аудиолар ва ўша қизларнинг сурати қўйилмади. | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 26177 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 30 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |