Бош сахифа » 2011 » Май » 12 » Телба, артист ва хаваскорларга илмий-психологик хулоса))
07:56
Телба, артист ва хаваскорларга илмий-психологик хулоса))

Санъатдаги босқичларни мен ўзимча бундай тасаввур қиламан:

Узоқ узоқ тарихда аввал шунчаки кўнгилдан куйланган, ё сурат чизилган ва ё мазза қилиб рақсга тушилган. Бу энди мени тасаввурим-да.

Кейин одамларга ёққани ва талаблар тушгани учун улар давомлаб янада рухланиб давом этаверганлар. Кейин эса бундан пул хам топса бўла бошлади...

Бугунга келиб хаммаси аралашиб кетди.

Ўзим четдан назар солиб кузатганларимдан келиб чиққан холда санъат ахлини уч кўринишга бўлсам:

 

Телба ижодкор!

  Кўнгил ижодхонаси ишламаса туролмайдиган телба ижодкорлар. Улар гап-сўзида, турмуш тарзида хам рости ғалатироқ бўлишади, шунинг учун хам  ижод намунаси ўзи каби хайратлантириб келаверади. Бундайларга пул, кўриниш ва хоказоларни қизиғи йўқ, бошқа ишни қила олмайди, куйламаса туролмайди, улар шу учун яралган. Улар дардини хеч қачон айтмайди, чунки айта олмайди, шундай яралган у фақат куйлаб айтиб бера олади. У фақат қўшиқда маза қилиб йиғлай олади, у фақат қўшиқдангина рохатланиб шодлана олади. Бор шундайлар рости улар оддий инсон каби бу хислатларни оддийча хис қила олмайди, хаётда ростакасимига йиғлаб, ё рохатланиб кула олмайди хам.

Қўшиқ керак!

 Ижод унинг ТИЛИ. Санъат унинг хам бахти ва хам бахтсизлиги. Шунинг учун хам улар бир дуне қўшиқ яратмайдилар, улар ўз хаёти, кечинмалари, атрофдаги кузатиб таъсироланганлари хақида куйлайдилар. Куйлаганда хам шундай куйлайдиларки беихтиёр у нарсани хис этасиз. Шунинг учун хам йиллар мобайнида атиги 5-6тагина қўшиқ қилсалар хам бутун умрга арзигулик шлягер қилишади. Бундайлар учун одамларнинг хайратланишлари қизиқ эмас, одамларнинг таъсирланиб кўзларидан ёш оқиши мухим.  Хар қанча рейтинглари юқори бўлса хам улар кўпроқ ёввойироқ бўлишади, одамлар диққат марказида бўлиш унчалик мухим эмас, хаттоки ёлғизликни хуш кўришади. Гохо уларни топиш хам қийин бўлади. Топганингизда эса ажабланасиз, оддийгина бир кулбада бесарамжон ёйилган хонада бир ахволда вақт ўтказаётган бўлади.

Бундай ижодкорнинг энг катта душмани бу илхом бўлади. Айнан илхом уйку кушандаси бўлади,  ижодкорнинг кўзи илинган пайти, уйқуни энг ширин пайтида келиб мияда айлана бошлайди. Агар шу захотиёқ ўзини зўрлаб уни қоғозга ёки ёзув мосламасига ёзиб улгурса бўлгани, акс холда уйғонгач хеч нарса ёдда қолмайди. Шунинг учун бу нарсани билиб олган ижодкор хамиша уйқу келган пайти бирдан туриб ижод қилиб кетавериб ўзини ва юрагини зўриқтира бошлайди.  Демак, уларнинг аксарият 99 фоиз қўшиқлари муаллифи хам ўзлари бўлади. Булар камдан кам холатларда бастакор ва шоирлар билан ишлашади. Лекин кўнгил телбаси бўлгани учун бирон бошқа гўзал  шеър ёки мусиқадан тез таъсирланиб қўшиқ хам қилишади. Аммо унда барибир мухим сайқални телба ижодкор беради. Барибир мухим рольни қўшиқда ижодкорнинг ўзлиги эгаллаб туради.

Аксарият холларда бундайлар хаётда ёлғиз ўтишади ва афсуски кўпинча бирон салбий иллатларга ароқхўрлик ёки гиёхвандликка тобе бўлиб хаётдан ўтиб кетадилар. Чунки ижод тилида гапира олмагач ё у ягона сўзлаш имкони бўлган санъати қандайдир бир сабаб билан (сабаблар эса бизда хамиша топилади, улар турфа ва шу қадар ахмоқонаки) чегараланиб қолса унутишга энг осон йўли деб мана шундай салбий малхамни топишади. Лекин, у инсонни хаётдаги тарбияси ва ички иродасига боғлиқ, агар у дархақиқат инсон сифатида кучли ва енгилмас бўлса санъатни хам шу тариқа ушлаб тураверади.

Телба ижодкор қўшиқларини йиллар ўтиб умуман умрида эшитмаган одам тинглаб қолса худди ўша давр одамидек таъсирланаверади. Унинг қўшиқлари ностальгиядан кўра жони борлиги билан яшайверади. Чунки қўшиқни мусиқасини ўчириб туриб фақат хонишни ўзини тинглайдиган бўлсангиз шуни ўзи бирламчи ва етарли бўлади.

Хамма жон айнан шунисида бўлади. Қўшиқлар орасида ўйинбопи бўлса хам, оёқлар яйрагани билан, кўнгил жойлашган кўкрак қафасингизда бир олам хислар жунбуш уриб туради. Ўйнатиб йиғлатади, йиғлатиб кулдиради. Уларнинг ижод намуналари инсонларни хислари устидан хукумрон бўлади, қандайдир бир қадамларга туртки бўла олади.

 

Шоу-артист!

Юқоридаги хаққоний ижодкор бўлса буниси аниқ артист! Ўзини хаддан зиёд севган. Унга халқ фикри, олқиши мухим. У хамиша диққат марказида бўлиши керак, бўлмаса яшолмайди. У хам ўзига хос телба, лекин ижодкормас, одамларга мухтож телба. Аксарият холларда бундай инсонлар хам юқоридагилар каби  хаётда ёлғиз бўлишади, лекин уларга буни фарқи йўқ, чунки уйда фақат ухлагани келишади. Уйғониб агар уйда оз муддат қолиб кетса бу улар учун фожеа, зудлик билан кимгадир қўнғироқ қилишлари керак, ким биландир учрашишлари, кимдандир мақтов тинглашлари, кимнингдир нигохида яшаши керак. Улар сахнага чиққач, олқишлардан бошқалардан анча кучлироқ завқланишади.

 Қўшиқлар яратишда улар пала-партиш ва тўхтамай ижод қилишади, яъни қўшиқларни мавзуси, матни фарқи йўқ, асосийси тез тез ва кўп бўлиши керак. Тақлидларга бўй беришади, чунки хамиша зўр бўлишга ошиқиб атроф оламдаги зўр нарсаларни андаза олиб барчасини бирда намоён қилишга ва у хамма фишкалар бир унда намоён бўлишига ошиқади. Бошқа тарафдан у хамма зўр нарсалар шайдоси, хаётдан ортда қолмаслик учун ўша ютуқлар билан бир қаторда бўлиш деган тушунчани ўша қатордан олиш билан адаштиришади. У қаторда БЎЛИШ ва у қатордан ОЛИШдаги фарқ эса оддий :ўзлик йўқотмаган холда оригиналлик ва  замон билан хамнафас бўла олиш.  

Одамларни хайратлантиришга ошиқишади, улар учун асосийси одамларнинг дили эмас, кўзлари катта-катта очилиши мухим. Хар бир ижод намунасидан сўнг қаерда нима ёзилди, ким қандай фикр билдирди мана шуниси билан яшаш улар учун мухим. Кўпроқ шоуинсон деб аташ хам мумкин. Мана шу мувозанат бузилиши ва хайратлантираман деб қандайдир чегара бузилиб гохида масхарабоздек бўлиб қолишади.  

Юқоридаги телба ижодкор инсонлар ёввойи бўлса булар қайтанига ижоддан холи пайти хам қаердадир диққат марказида бўлиб мана шу диққатдан чарчаб бориб ухлаши керак. Бунинг негизида балки болаликдан қандайдир бир комплекс ётиши хам мумкин.  Шунинг учун хам долзарбликни йўқотишдан жуда қўрқишади, ижод суст бўлган пайт хеч бўлмаса нима биландир пиар қилиб диққатда бўлишга ошиқишади. Машхурликкача балки билинмагандир, лекин машхурлик пайтида қандайдир муддатда ёлғиз қолиш улар учун ўлим билан баробар. Оламда нимадир мухим нарса кечиб улар қуруқ қолаётгандек, барча уларни унутгандек туюлаверади.

Бундайларни балки санъати аъломасдир, лекин улар хамиша изланишади, яхшироқ бўлишга харакат қилишади, қандайдир махоратларни хам эгаллашади, лекин афсуски буларнинг қўшиқлари жуда кам холларда йилларга ошно бўлади. Бўлган тақдирда хам фақат ностальгия учун, ўша даврдаги қандайдир бир холат ёки воқеа билан боғлиқ бўлиб эслатади. Афсуски уларнинг қўшиқларида жон ва махорат суст бўлади. Шунчаки сунъий гўзалликдан иборат гўзал мусиқа ушлаб тура олади. Балки шунинг учун аксарият қўшиқлари қалб жойлашган кўкрак қафаси учун эмас, қалб назар солмаган оёқлар учун яралган бўлади.

 

Енгилмас хаваскор!

Хавас,мавқе, моддий юксалиш, шухратпарастлар. Атрофдагилар олдида юксалиш ишқи, юлдузликка интилиш. Мана шу хислар кучли бўлганлар хар қанақасига бўлса хам эришишга интилишади. Керак бўлса йиллар мобайнида бўш келмайдилар. Иқтидоринг ноль дейишса хам, расмий хужжат билан сенга эмас санъат дейилса хам бўш келмайдилар. Айнан мана шу шижоат уларнинг катта ютуғи ва омади бўлади. Юқоридаги телба ижодкор ўзи яратса бундайлар эса хар бир долзарб шоир ва бастакорларни холи жонига қўймай хит сўрашади.

 Кимдадир омадли қўшиқ чиқса даров уларни шоири ва бастакори билан қизиқишади. Аксарият холларда улар масхарабоз бўлиб қолишади. Қандайдир бир аниқ имидж ва йўналиш бўлмайди, аксарият холларда кўчирмачилик билан яшашади. Улар учун мукофот ва тақдирланиш жуда мухим. Уларнинг ижоди асосан мана шу мукофот ва тақдирланишларга эришгач тўхтайди. Чунки санъатга қизиқиш қолмайди. Хавас кучли бўлгани билан унга эришиш йилларни талаб қилса хам курашиш мумкин лекин, эришгач у хавасдан хеч нарса қолмайди. Шунинг учун хар қанча рейтинги баланд бўлгунча барчада жуда бир ўжар, енгилмасдек туюлган бўлса, тақдирлангандан сўнг бирдан санъатдан йўқ бўлииши ажабланарли туюлади. Ёки бўлмаса бошқа ишни қила олмай таниқли бўлиб бўлгани учун бир маромиликда пул келиб туриши учун, умуман йўқ бўлиб кетгунча  тўйларда кўриниб юраверади.

Улардан интервьюда эса хамиша ана портлаб қайтаман, мана портлаб қайтаман деб йиллар мобайнида портллашни реклама қилиб ўтаверадилар. Портллаш тугул паққиллаш хам бўлмайди. Булар  бир умр ижодда қолиши мумкин, кеча енгилмаслиги билан ижодда бўлган бўлса, рейтинги ўтиб кимларгадир ўзича устоз, кимларгадир продюсер ва ё нималардир қилиб бурнини суқиб юраверади. Йиллар мобайнида шу қозонда бўлгани уларни хам хурмати ва хам ютуғи бўлади холос. Бу эса уларни учратгандаги  "Вой анави фалончи писмадончиевку!” деган гапда айнан ўша йиллар мобайнидаги юлдузлик стажи айтилган бўлади дегани.

 

Шоу-бизнесни четдан кузатиб, психологик қарашлар  билан  шахсий хулосаларга келинди.

Албатта бошқа тоифалар хам бўлиши мумкин, муаллифга аён бўлганлари устида тахлил қилинди холос,  бу тоифалар шахсий фикр деб қабул қилиниши мақсадга мувофиқ.

Юқоридаги уч тоифа хар бир санъаткорга аниқ тўғри келмасада аксарият тарафлари ўхшаш келиши билан уч тоифага бўлинди. Аниқ бир санъаткорга атаб тайёрланмади.

Хўш сиз билан ва суйган санъаткорингиз қай тоифада экан?

 

Sayyod

Бўлим: Adolatsiz haqiqatlar | Кўрилган: 10374 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 18
1 muxlis   (12-Май-2011 11:21) [Материал]
Men yoqtirgan san'atkorlar TELBA IJODKORga kiraikan))))
Yoqtirmaganlarim hammasi YENGILMAS HAVASKORlar ekan)))))))))))))))))

Menimcha TELBAlarga kayfu-safo muhimmas, ko'pincha ularda tozalik bo'ladi, shuning uchun ilhom tark etmaydi ularning qalbini.

Endi boshqalar KO'NGLI BO'SHLIK qilib kayfu safoga berilishadi va ilhom kelmaydi, ya'ni tozalik yo'q joyda yuraklarga orom beradigan ohanglar yaralmaydi.

Agar TUG'MA TALANT bo'lib ham kafu safoga berilsa, albatta yoki umri,yoki san'ati zavol topadi...umrining zavol topishiga ssbab yurak ko'tara olmasa kere


2 Тop Secret   (12-Май-2011 11:23) [Материал]
Мани телба ижодкорим Юлдуз Усманова!Иккаламизни ухшаш томонимиз хам бор у телба ижодкор а ман уни ижодини телбасиман!!!

3 8791   (12-Май-2011 11:44) [Материал]
manga telba ijodkor yoqdi, haqiqiysi shu, aniq yozibsiz o'ziyam, великие дела возникают во сне, lekin ming afsuski bunday san'atkor borligini O'zbekistonda ko'rmadim, Rossiyada esa juda ko'p ko'rsatishadi, bizda hammasi maskani ichida tvda chiqayotganlar..

4 Жамшид Курбанов   (12-Май-2011 12:24) [Материал]
Sayyod жуда уринли ва керак булса мухим жихатга астойдил ёндашипсиз койил,мен уйлайманки бу айнан санат йулида эмас балки хар бир жабха учун мос таьриф бунда бирор санаткор мухлиси "..... санаткор хакида ёзилди "деган фикрда эмас балки хар биримиз ушбу тоифанинг кай бирига мосмиз деган адолатли хакконий хулоса жихатидан ёндошсак ва кейинги кадамларимиз хакида жиддий уйлашимизга арзирли мавзу булибди.

5 shoh   (12-Май-2011 12:52) [Материал]
2-rasmdagi odam Davron Muqimovmasmi,rosa uxsharkan.

6 Milashka   (12-Май-2011 16:55) [Материал]
SHOU-ARTISTGA rayhonni bemalol misol qilish mumkin uhshash tomonlari kop

7 shona   (12-Май-2011 17:06) [Материал]
1. Shanson etdiganla ko'pincha siz etkandey salbiy illatlari ko'p bo'ladi qamoqdagila etishadi tyuremniye pesni dipam etishadi manimcha.
2. Sardor Rahimxon

8 Masrur!   (12-Май-2011 18:19) [Материал]
1si. Yulduz Usmonovaga atalgan, u dunyoga 7 marta kelsam, 7martada ham san'atkor bo'laman degan e'di. Hatto jannatlarda ham qo'shig' aytaman degan! U o'zini hayotini ijodiga bakhshida e'tgan, haqiqiy ijodkor! 2si. Gulsanamga atalgan, kibrga berilgan man manlikdan nariga o'tolmidi. Yulduz Usmonovani qo'shig'larini orqasidan kerilib... 3si Ozodaga atalgan! Bulardi hammasi albatta meni fikrim!

9 komilov   (12-Май-2011 22:55) [Материал]
купчилик машхур саньаткорлар телбаладан фойдаланиб машхур булишган.

10 Muhammad(s.a.v)ning yo'lidagi chang   (12-Май-2011 23:08) [Материал]
meni kommentim chiqmadi nimagaligini tushuntirib o'tsangiz juda ajoyib bo'lardi men hech qanday so'kinish ishlatmagan edim oldindan rahmat

11 111111111   (13-Май-2011 14:40) [Материал]
Yoshligimdan shou biznisga juda qiziqardim men uchun bu yo'l bilan pul topiladimi boshqami farqi yo'q edi. menga faqat sanat bo'lsa bo'ldi. onamga yoshligimda raqs maktabiga bering degandim xatto meni shunchaki katta bo'lgunimcha desam xam yo'q sen xech qachan artist bo'lmaysan degandilar raqsga tushishni shunaqangi yaxshi ko'ramanki uyda bir xonaga qamalib olib raqsga tushaman yig'laganimdayam alamni raqsdan olaman xursand bo'lgandayam. Maykol Jekson bir savolga shunday javob qilgandi raqsga tushganimda atrofdagi xech kimni sezmayman faqat men va raqs xatto zaldagi muxlislarni xam. Men bunga ishonaman chunki raqsda nima xis qilinishini men juda yaxshi bilaman. Bazida uyga qamalib olib tel.larni o'chirib faqat raqs tushaman yoki bazida sher yozaman musiqa tinglayman. Do'stlarim kelib o'ldingmi debman deyishadi. Artist bo'lmaganimga pushaymon bo'lmayman baxtsiz bo'ladi deb o'ylaganim uchun emas OLLOHGA ming shukur lekin juda baxtliman xam deyolmiman boshqa ish xam qilish qo'limdan kelmaydi unchalik.

12 Lochin   (13-Май-2011 16:22) [Материал]
Mani fikrimcha telba san'atkorga Sherali Jo'rayev,Shoxruxxon(lekin kinodagi rollariga yaxshi baxo berolmiman),Yulduz Usmonova Ozodbek Nazarbekov ular qo'shiqlarni qalblarga yetkaza oladi.Shou artistga Jahongir Foziljonov(to'g'ri uni kinolarini ko'raman va qo'shiqlarini eshitaman faqat 1 marta 2 chisiga toqatim yetmedi )va Rayxona.Bu mani tomoshabin va muxlis sifatida bildirgan holisona fikrim edi.

13 Lochin   (13-Май-2011 16:27) [Материал]
Man hulosamni faqat ijodlarini inobatga olgan holda yozdim ularni shaxsiy xayotlari harakterlari salbiy yoki ijobiy odatlari haqida hech narsa deyolmiman.

14 3456789...   (13-Май-2011 18:44) [Материал]
111111111 hayot faqat 1 dan iborat emas, balki 123456789...

15 bek88   (13-Май-2011 18:47) [Материал]
SALOM

16 nanosh   (14-Май-2011 23:19) [Материал]
Men yoqtirganlarim Yulduz,Ozod ,Jahongir rizo, Otabek Muhammadzohidlar "telba" ijodkor guruhiga,Gulsanam 2-ga va xalq tanib-tanimay katta san'at saroylarda 1martadan konsert berib keyin yo'qolib ketayotganlari so'nggisiga kirarkanlar

17 Ovchi   (20-Май-2011 14:12) [Материал]
Hamma har hil fikrlaydi sanatda tuturuqsizlar ko`payib ketdi

18 Bakhtisher   (05-Июл-2012 03:37) [Материал]
Mening telba ijodkorim Yulduz Usmonova! U haqiqiy san'at telbasi, uning haqiqiy jaydari o'zbek ayoli ekanligining o'zi buning belgisi, konsertlaridagi qiliqlari, o'zini tutishi, gaplari bularning barchasi uning haqiqiy telba ekanligini bildiradi, O'zbekistonda boshqa bunaqa san'atkor yo'q hatto Ozodbek Nazarbekov ham kirmaydi bu guruhga, chunki u qo'shiq aytmasa 5-6 yilda uni hech kim eslama kerak, o'zi shundog'am reytingi ancha tushib ketgan. Ikkinchi telba Ozoda bo'lishi kerak edi, lekin u so'nggi paytlarda telba bo'lishni istamay qoldi shekilli!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!