22 февраль ёдингизда бўлса қўшимча кун сифатида мухлислар талаби билан қўшилганди... Рости хам ўзи ортиқча кун экан...
19 февраль Райхоннинг илк концерти куни уни дарди шифохонада оғирлашганди. Бир неча йиллар давомида оғир касаллик бўлган "рак" билан олишиб келаётган актрисамизни бугун ахволи янада оғирлашиб оламдан ўтди. Тамара Шокирова 56 ёш эди...
Концерт кунларидан бир хафтача аввал халқда Тамара Шокирова хақида мудхиш хабар болалаганди, бу унинг реанимация (жонлантириш) бўлимига тушиб қолгани билан боғлиқ эди.
Концертни бошлаб қўйган Райхонга осон кечмади.
Бироз аввал концерт келаси йилга қолиши хақидаги иккиланишларнинг сабаби бир нишонадек...
Аянчли тасодифлар...
Райхоннинг ахволи хам яхши эмас, аввалига кун давомида онасини олдига узоқ муддат қўйишмади. Кейин эса....Райхон бир икки бор хушидан кетиб қолганлигини хабар қилишмоқда.
Райхон хозир қўллаб-қувватлашга мухтож. Отаси йўқ, онаси касал бўлганида бир ўзи оиласини хам тебратган, онасини касаллиги билан хам курашган, санъатдаги ўрнини хам ушлаб турган қиз, бугун ёлғиз қолди. Энди унинг зиммасида биргина синглиси.
Таъзиямизни қабул эт... Сен кучлисан, кўп нарсага чидадинг, буёқда синглинг учун хам, ўзинг ва мухлисларинг учун хам кераксан.
Бардам бўл. Ўлим хақ.
И ничего с этим не поделаешь.
Шакирова Тамара Халимовна
Тамара Ганиева