Бош сахифа » 2016 » Март » 2 » ТАВСИЯ: Милена Мадмусаева-"Йиғлаб кулиб". Мп3.
18:21
ТАВСИЯ: Милена Мадмусаева-"Йиғлаб кулиб". Мп3.

 Доимгидек сайтимизда энг сара овоз ва қўшиқлар тавсияси. Энг яхшиси билан бўлишиб келар эканмиз бу сафарги премьерамиз хам диққатингизни оқлашига ишонамиз.

Яқиндагина бир танқидий мақоламда эфирга ва умуман сахнаю санъат оламига фақат дипломлик хонандаларни қўйиш хақида фикримни айтгандим. Бу хонандамиз бу тарафлама хам фикрларимизга мос ва хос. Ижро махорати, овоз гўзаллиги ва санъати билан хам албатта!

Милена Мадмусаева  Ўзбекистон Давлат Консерваториясини битирган ва “Нихол” мукофоти совриндори.  Европанинг қатор давлатлари, хусусан Италия Испания  Франциядаги халқаро  кўрик танловлар лауреати ва ғолиби.  Давлат тадбирларимизда фаол иштирокчи.

Опера йўналишида ижод қилган Милена ўзини янги қирраларини очмоқда ва бунда унга шоир, бастакор ва хонанда Якзон хамкорлик қилмоқда.

Қўшиқ матнидан то мусиқа ва аранжировкасигача муаллиф  бўлган Якзон айтишича бу қўшиқни у ўз альбомига тайёрлаб куйламоқчи бўлган, бироқ кейин  уни Миленага беришга қарор қилган хамда уни маромига етказиб куйлашига ишонган. Тайёр натижадан эса у жудаям  қониққан ва мамнун хамда мехр мухаббату хурмат ила  Милена аъло тарзда куйлаганини эътироф этади .

Қўшиқ хақида бизда фикрлар бисёр. Фақат ижобий!  Этингиз жимирлаб қалбингизни туб-тубигача таъсир этади. Қўшиқни бадиий кенгашимиз бир овоздан маъқуллаб нафақат премьера қилишни балки бу хонандани келгусидаги ижодини қўллаб-қувватлаш мухим эканлигини билдирди.

Аксар хонандаларимиз оёқ учун тўйга рақсбоп қўшиқларга эътибор қаратаётган бир пайтда мана шундай қалб қўшиқлари одамга бошқача таъсир кўрсатади. Айниқса содда енгил ва чиройлик мусиқада ортиқча шовқин билан зўриқтирмай, ижро махоратига урғуда  юки оғир бўлган ёшларбоп мавзудаги қўшиқ бўлса тинглаш хамда   шу қўшиқ сонияларида   бирга кулиб йиғлаб яшаш янада завқли. Милена ва Якзон молодцы! Хурмат!

Ажойиб ижро, махорат ва кўнгил торларини чертгуви  “Йиғлаб, кулиб” номли таронани эътиборингизга лутфан  тақдим этамиз:

 

Тасиксдан кўчирмоқ 4мб

Муқобил манбаадан кўчирмоқ

Саундклауддан тинглаб, кўчирмоқ

 

Ғоя, матн, мусиқа ва аранжировка: Якзон

Гитара: Виталий Попелов

Дудук: Руслан чир-чир

Бэк вокал: Ксения Шэри 

 

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 8382 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Milena Madmusayeva

Нравится
Барча изохлар: 13
1 Elmurod_D   (02-Мар-2016 22:22) [Материал]
Kupro musiqasi yoqdi.Ijro mahorati kupro operaga tortvotti.

2 birov   (02-Мар-2016 22:46) [Материал]
100 marta eshitdim yana 100 ming million (sonni nomini bilmayman:) marta eshitaman. V nihoyat men kutgan ijro. Xonimni ijodlariga rivoj. Ovoz - brilliant! Musiqaga biroz e'tiroz bor edi (tingir-tingira sal kuproq), lekin ijro qoplab ketgan. Mahoratiga bale. Ofarin!

3 Shohida   (03-Мар-2016 00:40) [Материал]
Kumush razzoqovanikoga uhshar ekan ovozi

4 Асрор   (03-Мар-2016 12:27) [Материал]
Товуш ва ижро махорати зор но шери унчамас

5 Mahmud   (03-Мар-2016 13:28) [Материал]
кушик менга ёкди. Ижро ва мусикаси ажойиб.Миленани овозига гап йук. Миленага Омад тилайман

6 birov   (03-Мар-2016 18:17) [Материал]
Kommentchilarga iltimos! Uz didingizdan kelib chiqib "bumabdi, unaqa ekan bunaqa ekan" kabi sharh yozmang. Ijro san'ati - uz nomi bilan san'at. Odamlarga yoqishi boshqa, san'at boshqa. "Chernye glaza", "Kayfuyem" bular odamlarga yoqqan qushiqlar, ular san'at emas. San'at umrboqiy. Asrlar osha, qayta qayta turli kurinishda ijro etiladi. Tak chto, yoqmasa komment yozmang, shuni uzi yetadi. Yoqsa uz hislaringiz bilan urtoqlashing. Bu san'atkorga ilhom bagishlaydi, yana yaxshiroq ijod qiladi.

7 bezsemirtni   (03-Мар-2016 21:45) [Материал]
Ovozga gap yuq.Faqat omad yangi taronalar kutib qolamiz

8 mslaziz890664   (04-Мар-2016 21:46) [Материал]
Yakzon yana ijodga qaytganidan xursandmiza

9 Alisher   (05-Мар-2016 01:21) [Материал]
Haqiqy talant. ajoyib kompozitsiya.ijro mahorati a'lo. Bu ashulani uzbek estadasida yangilik deb oylayman.Milena ijodizga omad. Yangi taronalar kutib qolamiz.

10 wurausmanova   (07-Мар-2016 06:50) [Материал]
Juda yoqdi.Omad!

11 mslaziz890664   (07-Мар-2016 21:05) [Материал]
Manga awuladan kopro Meline ni rasmdagi turiwi yoqdi

12 Sanam Igamova   (08-Мар-2016 07:39) [Материал]
Gap yoq judayam yoqdi milenaga omad davom eting

13 Tokhir Ibragimov   (10-Мар-2016 12:13) [Материал]
Milionlab muxlislardan faqatgina 13 ta odamga yoqqanga uxwiydi...

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!